Самиғов н. А. Бино


-расм. Эритиладиган рубероид асосида томни гидроизоляциялаш



Download 11,59 Mb.
bet170/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

9.1-расм. Эритиладиган рубероид асосида томни гидроизоляциялаш


Рубероид полотноси устма-уст, яъни қўшни полотнони 7-10 см қоплаб ѐпиштирилади.
Пергамин – техник картоннинг юмшаш ҳарорати 400С гача бўлган битум эритмасига шимдириб олинади. Пергамин том ѐпишда рубероиднинг қуйи қатламларига қўйилади ва гидроизоляция учун ишлатилади.
Шиша рубероид – шиша толали матога иккала томондан битумли боғловчи (битум резинали ѐки битум полимерли) ва минерал кукунлар сепиб тайѐрланади. Сепиладиган материал тури ва ишлатилиш соҳасига кўра шиша-рубероид қуйидаги маркаларда ишлаб чиқарилади: С-РК (йирик
донали сепма), С-РЧ (тангасимон сепма) ва С-РМ (кукунли сепма). Шиша- рубероид том ѐпмасида юқори ва пастки қатламларда ва конструкцияларни гидроизоляциялашда ишлатилади. Шиша толали асосларни кимѐвий ва биологик муҳитларга чидамлилиги улар асосида тайѐрланадиган ўрама материаллар хизмат вақтини 30 йилгача узайтиради.
Гидроизол – асбест картонни битумли боғловчиларда шимдириб тайѐрланади. Гидроизол ер ости конструкциялари ва гидротехник иншоотларни гидроизоляциялашда, коррозияга бардошли қопламалар олишда ишлатилади. Гидроизол икки маркада ГИ-Г ва ГИ-К ишлаб чиқарилади.
Фолгаизол – юпқа алюминий фолгаси ва унга қопланган битум- резинали ҳимояловчи қатламдан иборат ўрама материал. Унинг эни 1м ва узунлиги 10 м. Фолгаизол томларни қоплашда, бино ва иншоотлар буғ ва гидроизоляциясида, чокларни беркитишда ишлатилади.
Металлизол – алюминий фолгасини иккала томондан битумли мастика қоплаб тайѐрланади. Алюминий фолгаси қалинлигига кўра металлизол икки маркада бўлади. У юқори узилишдаги мустаҳкамликка, агрессив ва оби-ҳаво муҳитига бардошли материалдир. Металлизол ер ости ва гидротехник иншоотларни гидроизоляциялашда ишлатилади.
Бризол нефт битуми, резина кукуни, асбест толаси ва пластификатор аралашмаси массасини прокатлаш усулида олинади. Бризол 40% концентрацияли сулфат кислотасига ва 20% хлорид кислотасига 600С ҳароратгача бардошли бўлади. У ерости металл конструкцияларни коррозиядан сақлаш учун ишлатилади. Бризол асосга битум-резинали махсус мастика ѐрдамида елимланади.
Изол – битум, девулканизацияланган резина, минерал кукун, антисептик ва пластификатор аралашмаси массасини прокатлаш усулида тайѐрланган асоссиз ўрама гидроизоляция ва томбоп материал.
Изол рубероидга нисбатан эластиклик, биологик муҳитга чидамли ва хизмат қилиш муддати икки марта кўпроқ. Изол эни 800 ва 1000 мм, қалинлиги 2 мм, умумий полотно юзаси 10-15 м2 ҳолатда тайѐрланади. У гидротехник иншоотларни, резервуарларни, бассейнларни, ертўлаларни, трубопроводларни, қияли ва ясси томларни гидроизоляциялашда ишлатилади. Изол асосга совуқ ва иссиқ битумли мастикалар ѐрдамида елимланади.
Тол – техник картонни қатронларда шимдириб икки томонидан қатрон ва қум ѐки минерал кукунлар сепилиб олинган ўрама материал. Йирик минерал сепмали тол текис томлар гидроизоляция қатламининг юқори
қаватига, қум сепмали тол эса бино ва иншоотлар пойдевори ва бошқа қисмлари, вақтинча иншоотларнинг томи гидроизоляцияси учун ишлатилади. Тол чарм ва гидроизоляцион тол техник картонни қатронларда шимдириб, қатрон ва минерал кукун сепмасисиз олинади. У кўпқатламли гидроизоляция қопламасининг пастки қаватларида ва буғ изоляциясида
ишлатилади.
Қатронбитумли ўрама материал техник картонни қатронга шимдириб, икки томондан битум ва минерал кукун сепиб тайѐрланади. Улар кўпқатламли том гидроизоляция қопламаси барпо қилишда ишлатилади.
Томбоп ва гидроизоляция ўрама материаллари сув шимувчанлик, сув ўтказмаслик, иссиққа бардошлилик ва мустаҳкамлик бўйича техник талабларга мос келиши керак. Масалан, шишарубероиднинг сув шимувчанлиги 5% гача, 0,07 МПа гидростатик босимда 10 мин давомида намуна юзасида сув томчилари пайдо бўлмаслиги керак.
Рубероид, шиша рубероид каби битум боғловчиси асосидаги ўрама материалларнинг иссиққа бардошлилиги 800С, толники эса 450С. Эни 50 мм қилиб ўрама материалдан кесиб олинган намунанинг чўзилишдаги мустаҳкамлиги рубероид учун 320-340 Н, шишарубероид учун 300 Н дан кам бўлмаслиги талаб этилади.

Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish