Қатроннинг хоссалари. Тошкўмир қатронининг зичлиги ўртача 1,25 гсм3. Қовушоқлиги таркибида мойлар ва смолалар кўпайиши ҳисобига
камаяди. Қатронлар юмшаш ҳарорати қийин юмшайдиган битумларга нисбатан кам бўлади.
Қатронларнинг атмосфера муҳитига чидамлилиги нефт битумларига нисбатан паст бўлади. Қатронлар таркибида кўп миқдорда тўйинмаган углеводородларнинг бўлиши сув, кислород ва қуѐш ѐруғлигининг ултрабинафша нурлари таъсирида вақт давомида эскиради. Улар таркибидан мойларнинг буғланиши, фенол бирикмаларини сувда қисман ювилиши қатронлар эскиришини тезлаштиради. Эскириш натижасида қатрон мўрт ва гидрофоблик хусусияти пасайган бўлади.
Қатронларнинг биологик муҳитларга бардошлилиги битумли боғловчи моддаларга нисбатан юқори бўлади. Қатронлар таркибида фенол (карбол кислоталар) бўлиши уларга бактерицидлик хусусиятини беради. Қатрон асосида олинган пек заҳарловчи модда бўлгани учун ишлатишда хавфсизлик техникаси махсус қоидаларига риоя қилиш зарур.
Асфалтли қоришмалар ва бетонлар
Асфалтли қоришмалар ва бетонлар тайѐрлашда нефт битумлари ва кукун тўлдиргич асосидаги микрокомпозит асфалт боғловчи вазифасини ўтайди.
Асфалт боғловчилар таркибига киритилган кукун тўлдиргичлар битум сарфини камайтириш билан бирга қоришма ва бетонлар юмшаш ҳароратини оширади. Минерал кукун оҳактош, доломит, асбест, шлак,кул ва бошқа табиий ва сунъий тош материалларини майдалаб олинади.
Асфалт боғловчилар мустаҳкамлиги битум ва кукун тўлдиргич нисбати (БН) ва қотган микрокомпозитнинг зичлигига боғлиқ бўлади. Битум эритилган ҳолатида минерал кукун тўлдиргичлар юзасида узлуксиз ўта юпқа қатлам ҳосил қилиши БН оптимал нисбатда бўлганини билдиради.
Ҳосил бўлган бундай фибрилляр микроструктура асфалт боғловчиси асосида олинадиган композицион материаллар хоссаларини кескин яхшилайди.
Асфалт қоришма ва бетонлар учун майда тўлдиргич сифатида тозаланган табиий ва сунъий қумлар ишлатилади. Улар таркибидаги чанг ва лойсимон аралашмалар миқдори масса бўйича 3% дан ошмаслиги керак.
Йирик тўлдиргич сифатида тоғ ва дарѐ шағали, зич ва совуққа чидамли табиий тош материаллар асосида олинган чақиқ тошлар, металлургия донадор шлаклари ишлатилади. Оҳактош, доломит каби чўкинди тоғ жинслари чақиқ тошлари битум боғловчиси билан яхши ѐпишгани учун кенг
кўламда ишлатиш тавсия этилади. Чақиқ тош совуққа чидамлилик бўйича маркаси F50 дан кам бўлмаслиги керак.
Асфалт қоришмаси таркибида битум масса бўйича 9-11% ни ташкил этади. Қоришма завод шароитида махсус иситиладиган қоргичларда (140- 1700С) тайѐрланади.
Асфалт қоришмалари қурилишда тротуарлар, саноат бинолари, омборхоналар полларини қоплашда, ясси томларни гидроизоляция қилишда, плитали ва паркетли поллар учун асос сифатида ва бошқа жойларда ишлатилади. Асфалт қоришмалари дастаки текислагичлар билан текисланади ва механик кичик катоклар ѐрдамида зичлаштирилади.
Асфалт бетонлари асфалт боғловчиси, майда ва йирик тўлдиргичлар асосида зичлаштириб тайѐрланган композицион материалдир. Асфалт бетоннинг хоссалари боғловчининг сифатига, таркибига ва ғоваклигига боғлиқ бўлади.
Асфалт бетони ғоваклиги одатда 5-7%. ғоваклиги 5% кам бўлган зич асфалт бетон сув ўтказмайди. Ғовакликнинг меъѐрдан ортиши асфалт бетоннинг сув шимувчанлигини ортишига, совуққа чидамлилигининг пасайишига сабаб бўлади.
Асфалт бетони биологик актив муҳитлар (бактериялар) таъсирида емирилиши мумкин. Биологик муҳитларга бардошлиликни ошириш учун таркибига антисептиклар қўшиш тавсия этилади.
Асфалт бетони таркиби узлуксиз тизимда, яъни боғловчи майда тўлдиргич оралиқ бўшлиғини тўлдириши (10-15% дан кўпроқ), қоришма эса йирик тўлдиргич оралиқ бўшлиғини тўлдириши (10-15% дан кўпроқ) мақсадга мувофиқдир.
Асфалт қоришмалар ва бетонларнинг намуна таркиблари 9.2-жадвалда берилди.
Асфалт ва қатронлар асосида тайѐрланган композицион материаллар мустаҳкамлиги, деформатив хоссалари муҳит ҳароратига боғлиқдир. Масалан, асфалтбетоннинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 200С да 2,2- 2,4 МПа, 500С да эса 0,8-1,2 МПа ни ташкил этади.
Асфалт ва қатрон қоришмалари ва бетонлари иссиқ, илиқ ва совуқ ҳолатда ѐтқизилади. Асфалтбетон қоришмалари одатда иссиқ ҳолатда 140- 1700С ҳароратда тайѐрланади ва ѐтқизилади.
Асфалтбетон қоришмасини иссиқ ҳолатда тайѐрлаш асосий жараѐнлардан иборат: чақиқ тош, қум, кукун тўлдиргич каби минерал ташкил этувчилар қуритилиб, 180-2000С ҳароратгача қиздирилади ва қоргичга дозировкалаб солинади; битум боғловчи 150-1700С ҳароратда қиздирилади ва қоргичда тўлдиргичлар билан яхшилаб аралаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |