асосий хоссалари
Кўрсаткичлар
|
Ўлч.
бир
|
Таркиблар
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
Ўртача зичлиги
|
г/см3
|
2,15-2,3
|
2,2-2,25
|
2,2-2,4
|
2,1-2,3
|
2,2-2,3
|
Мустаҳкамлиги:
-сиқилишга
-чўзилишга
|
МПа
|
68-86
4-5,5
|
61-74
4-6
|
50-60
3-5
|
60-85
4-6
|
70-80
5-6
|
Эластиклик
модули
|
МПа 10-4
|
1,4-1,6
|
2,0-2,2
|
2,0-2,3
|
1,9-2,3
|
2,0-2,2
|
Пуассон коэф.
|
-
|
0,19-
0,22
|
0,2-0,27
|
0,22-
0,24
|
0,2-0,24
|
0,4-0,22
|
Киришиши
|
%
|
0,2-0,3
|
0,2-0,3
|
0,2-0,4
|
0,2-0,3
|
0,2-0,3
|
Иссиқ. ўтказ. коэф.
|
Вт/м0С
|
0,6-0,92
|
0,7-0,9
|
0,6-0,9
|
0,7-0,9
|
0,6-0,85
|
Диффузия коэф
|
м2/с
10-12
|
8-10
|
9-10
|
8-10
|
8-10
|
8-10
|
Сув шимувчанлик
(масса бўйича)
|
%
|
1,3-2,0
|
2,1-3,6
|
2,2-3,4
|
2,4-2,6
|
2,4-2,8
|
Чидамлилик коэф.: 10% H2SO4
10% NaOH
сувда
|
|
0,82-
0,88
0,72-0,8
0,84-
0,91
|
0,82-
0,86
0,72-0,8
0,79-
0,87
|
0,8-0,9
0,70-
0,76
0,8-0,9
|
0,8-0,86
0,7-0,76
0,8-0,9
|
0,81-
0,87
0,72-
0,78
0,74-
0,82
|
Фрескалар (сувоққа чизилган расмлар) юзаларини тозалашда полиметакрилат ѐки полиакрил кислоталарнинг 10-20 % ли полиэлектролит эритмасидан фойдаланилади. Кальций тузлари билан кислотанинг полимер занжири карбоксил гурухлари ўзаро бирикади ва сувоқда реакцияга кира олувчи моддаларнинг таъсири бўлмайди. Фрескалар устидаги кирларни сирт- актив полимер моддалар қўшилган сувли эритмалар билан ювиш мақсадга
мувофиқдир. Одатда изопропилен спирти, ксилол, толуол каби ароматик углеводородлар бўлган бирикмалардан фойдаланилади.
Оҳакли сувоқлар ва ганчли фрескалар микроорганизмлар томонидан емирилмаслиги учун биоцид-катанол полимерининг 1% ли эритмасидан (заҳарли эмас) фойдаланилади. Юмшаб қолган сувоқ ва бўѐқ қатламларни таъмирлашда полимер ва сополимерлар ишлатилади. Кўчаѐтган сувоқ қатламини поливинилацетат елими композициялари билан амалга ошириш мумкин.
Фрескаларни таъмирлашда гидрофоб хусусиятга эга бўлган полиоргоносилоксанлар диэтил эфири, асосан К 15/3 ва К42 маркали эритмалар ишлатилади. Кремнийорганик гидрофобловчи моддаларнинг афзаллиги тарихий обидаларга ишлов берилгандан кейин ҳам буғни ўтказиш хусусияти сақланиб қолади.
Фрескаларнинг сувоқ асоси ва бўѐқ қатламини мустаҳкамлаш учун уларга полиорганосилоксанларнинг (КО-921, ГКЖ-8 ва ш.к.) 2 % ли эритмаси билан ишлов берилганда бўѐқларнинг ранги ўзгармайди.
Археологик қазишмаларда лѐсс асосидаги фрескаларни БМК – 5 акрил сополимерининг ксилол, ацетон, этилацетондаги эритмалари ѐрдамида маҳкамланади.
Тариҳий обидаларнинг қора металл асосидаги қисмлари юзаларини коррозия муҳитларидан ҳимоялаш учун модификацияланган ѐғларнинг локли қопламалари ва полимер қопламаларидан фойдаланилади. Металл юзаларни қоплашда эпоксид полимери асосидаги композициялар, кремнийорганик полимерлар, силиконли каучуклар, метакрил кислотаси эфирлари ишлатилади.
Архитектура ѐдгорликларининг шиша фрагментлари синганда, танланган полимер елимнинг ҳароратдан чизиқли кенгайиш коэффициенти шишаникига яқин бўлиши керак, акс ҳолда ѐпиштирилган чок қисмида ички зўриқиш ҳосил бўлади ва кўчиб кетади. Бу сохада кенг миқѐсда ишлатиладиган эпоксид елимларига қўшиладиган кукун тўлдиргичлар рангсиз бўлиши керак. Акс холда шишадан нур қайтганда чоклар билиниб қолади.
Деструкция бўлаѐтган шиша юзаларни химоялаш учун целлюлозанинг мураккаб эфирлари асосидаги локларнинг шиша билан адгезияси юқори ва ташқи таъсирларга жуда чидамли ҳисобланади. Масалан, ацетобутиратцеллюлоза локини 10-20% кремнийорганик олигомерлар қўшиб модификациялаганда ва эритувчининг (ацетон, этилацетат) маълум бир қисми ортокремний кислотасининг тетраэтил эфирига алмаштирилса лок
қопламасининг адгезияси, унинг иссиқлик ва нур таъсирига чидамлилиги ошади.
Шиша юзаларни ҳимоялаш учун поливинилацетат локлари; айниқса, дибутилмалеинат билан модификацияланган қоришмалар тажрибада ўзини оқлаган композициялар ҳисобланади.
Назорат саволлари:
Пластмасса нима? У қандай таркибга эга?
Пластмасса таркибига кирувчи компонентлар қандай вазифаларни бажаради?
Пластмассаларнинг асосий хоссаларини айтиб беринг.
Термопластик ва термореактив полимерлар таснифи.
Полбоп, деворбоп ва безак полимер материалларни изоҳлаб беринг.
Полимерлар асосида олинадиган погонаж, сантехника ва бошқа буюмлар ҳақида гапириб беринг.
Полимер елимлар, мастикалар, қоришмалар ва бетонлар ҳақида гапириб беринг.
Полимерлар билан модификацияланган қурилиш материаллари тўғрисида айтиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |