Полимер тўлдиргичли бетонлар (фибробетон) бетонга муайян узунликдаги (1000 мм гача) полимер толалар (полипропилен, полиизобутилен ва ш.к.) киритиб хоссалари яхшиланади. Бунда бетоннинг эгилишдаги, чўзилишдаги мустаҳкамлиги ортади, деформативлиги камаяди, динамик кучланишларга ва ѐриқлар ҳосил бўлишга бардошлилиги ортади. Бу полимер толасимон тўлдиргичлар цемент тоши билан адгезияси яхши бўлмагани сабабли структурада механик боғланган ҳолатда бўлади.
Бундай бетонлар свайли пойдеворлар конструкциялари, йўл қопламалари тайѐрлашда ишлатилади.
Ёғочни модификациялаш. Юмшоқ ѐғочларни (қарағай, оқ қайин, терак, осина, олха ва бошқ.) полимерларда шимдириб физик-механик ва эксплуатация хоссаларини кескин яхшилаш мумкин. Ёғочни шимдириш учун фенол-формалдегид, карбамид-формалдегид, фуран, полиэфир, кремнийорганик ва ш.к. полимерлар ва метилметакрилат, стирол каби мономерлар, полимер эмулсиялар ва латекслар ишлатилади. Ёғочни шимдириш иккита асосий жараѐндан иборат: ѐғочни полимерда (олигомерда, мономерда) шимдириш ва уларни қотириш. Бунинг учун ѐғоч аввал тозаланган, қуритилган бўлиши керак.
Ёғоч метилметакрилат (стирол)мономерида шимдирилса, толалари бўйлаб сиқилишидаги мустаҳкамлиги 2-3 марта, толаларига кўндаланг йўналишда 4-6 марта ортади. Бунда едирилувчанлиги 2 марта камаяди. Ёғоч фуран полимерлари билан шимдирилганда мустаҳкамлиги 1,5-2 марта, қаттиқлиги 2 марта ортади, агрессив муҳитларга бардошли бўлади. Полимерларда шимдирилган ѐғоч биологик муҳитларга чидамли ва қийин ѐнадиган бўлади.
Юмшоқ ѐғочларни полимерларда шимдириб қаттиқ ѐғоч материаллардан тайѐрланиши лозим бўлган паркет (дуб, ясен, бук сингари), плинтус, галтел, эшик ва ром қисмлари олиш мумкин.
Модификацияланган ѐғоч асосида нам ва агрессив муҳитларда ишлайдиган йиғма ѐғоч конструкциялар, буюмлар ва қисмлар тайѐрланади.
Битумларни модификациялаш. Битум асосидаги композицион қурилиш материалларнинг хоссаларини яхшилаш учун уларни турли полимерлар билан модификациялаш керак. Бунда битум матрица вазифасини, полимер эса дисперс фаза вазифасини ўтайди. Полимер битум таркибига оз миқдорда (2-4%, ҳажм бўйича) киритилса, дисперс мустаҳкамланган композиция, кўп миқдорда қўшилса, композицияни толали ва смоласимон тизим деб қараш мумкин.
Модификацияланган битум композициялари юқори мустаҳкамлик, эластиклик, ѐриқлар ҳосил бўлишига бардошлилик, кимѐвий муҳитларга чидамлилик хоссаларига эга бўлади. Битумлар бутилкаучук, полиэтилен, полипропилен, термореактив полимерлар ва ш.к. билан модификацияланади.
Полимербитумли боғловчилар мастикалар, герметиклар, томбоп ва гидроизоляция асосли ва асосли ўрама материаллар, асфалтполимерли бетонлар ишлаб чиқаришда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |