Тукли-тикма (тафтинг)-нотўқима гиламлар эни 450 см гача бўлган илмоқ ѐки қирқма тукли мато ѐки пояндоздан иборат бўлиб, маъмурий, турар жой ва бошқа бинолар полларини қоплашда ишлатилади.
Игна-намат гиламлар синтетик толаларнинг битта ѐки бир неча қатламларидан иборат ўрама материалдир. Намат гиламлар 2-4 қатламдан иборат бўлиб, қалинлиги 2-6 мм ни ташкил этади.
Ворсалин (тукли линолеум) нотўқима икки қатламли ўрама материал бўлиб, юзаки қатламли эшилган полипропилендан қилинган сиртмоқ тукдан, остки қатлами эса поливинилхлорид полимери ўрамасидан иборат бўлади.
Ворсалиннинг узунлиги 12-20 м, эни 1м ва қалинлиги 4-6 мм, бўлган ўрама материал сифатида тайѐрланади. Сиртмоқ тукнинг рангига қараб ворсалин турли рангларда бўлади.
Ворсалин юқори сифатли иссиқлик изоляцияси ва товуш ютувчи, ейилишга чидамли, гигиена талабларига жавоб берувчи маҳсулот саналади. Ворсалин хона асосига қуруқ ҳолда ѐтқизилади ва ҳар томондан маҳсус плинтуслар билан маҳкамланади. Ворсалин бинолар полларини қоплашда кенг кўламда ишлатилади.
Плита материаллар. Полимер боғловчилар, тўлдиргичлар, пластификаторлар, пигментлар ва модификаторлар (стабилизаторлар, қотиргичлар ва ш.к.) асосидаги композицион материаллардан турли полбоп
плиталар тайѐрланади. Полимер плиткалар асосида турли безакли, расмли, рангли поллар яратиш, жорий таъмирлашда осон алмаштириш, ташиш, сақлашда қулайликлар бўлади. Лекин плиткалар асосидаги йиғма полларда чокларнинг кўп бўлиши гигиена қоидаларининг бузилишига олиб келади, полларнинг хизмат қилиш муддатини камайтиради.
Плитка материаллари поливинилхлорид, инденкумарон, резина каби термопластлар ва фуран, карбамид, эпоксид ва ш.к. термореактив смолалар асосида ишлаб чиқарилади.
Поливинилхлорид плиткалар рангли ва гулли қилиб, 300х300 мм ва 200х200 мм ўлчамларда ва 1,5-3 мм қалинликда тайѐрланади. Улар сув, кучсиз кислоталар ва мойлар муҳитига бардошли, эгилувчан, оловбардош, едирилишга чидамли бўлади. Плиткалар турар жой ва жамоат биноларининг ошхона, санузел ҳамда саноат биноларининг ишлаб чиқариш хоналари полларини қоплашга ишлатилади.
Инденкумарон плиткалар сув ва бошқа кучсиз агрессив муҳитларга чидамли, едирилишга ва зарбга бардошли, мустаҳкам композицион материал. Улар 300х300 мм ва 200х200 мм ўлчамларда ва 3-4 мм қалинликда чиқарилади. Бу плиткалар интенсив ҳаракат кузатиладиган хоналар полини қоплаш учун ишлатилади. Намлиги ва ҳарорати доимо юқори бўлган хоналарда ишлатиш мақсадга мувофиқ эмас.
Резина плиткалар релин композицияси асосида 300х300 мм ва 500х500 мм ўлчамларда, қалинлиги 3,5 ва 10 мм ҳолда ишлаб чиқарилади. Плиткалар сув, кислота ва ишқор муҳитларига чидамли бўлади, иссиқлик ва товуш изоляцияси, едирилишга мустаҳкам ва эластик материалдир. Улар саноат ва жамоат биноларида, намлик юқори бўлган жойларда полларни қоплаш учун ишлатилади.
Термопластик полимерлар асосидаги плиткаларни елимлаб асосга ѐпиштириш мақсадида битум-резинали ѐки инденкумарон каучукли мастикалар ишлатилади. Елимлар плитканинг орқа томонига 0,5 мм қалинликда суртилиб бир текис қилиб ѐпиштирилади, елим ва мастика қолдиқлари органик эритувчилар (техник керосин, ацетон, бензин ва ш.к.) воситасида тозаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |