Самиғов н. А. Бино


Полбоп полимер материаллар



Download 11,59 Mb.
bet150/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Полбоп полимер материаллар


Ҳозирги вақтдаги қурилиш кўлами ва услуби янги прогрессив полбоп материалларни ишлаб чиқаришни тақозо этади. Полимер асосидаги полбоп ўрама ва плитка буюмлари ѐғоч, керамика ва бошқа материаллардан тайѐрланган поллардан мустаҳкамлиги, биотурғунлиги, чиройи, енгиллиги, сувга чидамлилиги ва осон ўрнатилиши билан фарқланади.
Полбоп ўрама материаллар-линолеумлар синтетик полимерларга кукун тўлдиргичлар, дисперс арматуралар, пластификаторлар, қотиргичлар, стабилизаторлар ва пигментлар аралаштириб турли усулларда тайѐрланади.
Линолеумлар боғловчининг турига нисбатан поливинилхлорид, глифтал, коллоксилинли, резина (релин) ва бошқа линолеумларга бўлинади. Улар асосли ва асоссиз, иссиқлик ва товуш изоляцияли, бир ва кўп қатламли, силлиқ ва тарам-тарам (тукли, гилам қопламали) ва рангли бўлиши мумкин. Линолеумнинг ўнг юзаси силлиқ, нуқсонларсиз, ранги тиниқ, расмлари эса чуқур солинган бўлиши керак. Линолеум ранги нур, ҳаво ва сув таъсирида ўзгармаслиги, вақт давомида зарарли кимѐвий моддаларни ажратиб
чиқармаслиги керак. Линолеум ѐтқизиладиган асос тоза, текис ва қуруқ бўлиши зарур.
Поливинилхлорид линолеум асосли ва асоссиз, бир, икки ва кўп қатламли тайѐрланади. Линолеум узунлиги камида 12 м, эни 1,2-1,6 м, қалинлиги 1,2-6 мм ўлчамларда, рангли, абстракт гулли ва сидирға турларда ишлаб чиқарилади. Линолеум битум-резинали, кумарон-каучукли ва бошқа совуқ мастикалар ва елимлар воситасида асосга ѐпиштирилади. Ётқизилган линолеумларни яхлитлаш мақсадида чоклари махсус асбоб ѐрдамида пайвандланади.
Поливинилхлорид линолеум турар жой, маъмурий ва маиший бинолар ва саноат корхоналари бинолари хоналарининг полларини қоплашда ишлатилади.
Йирик панелли ва ҳажмий-блокли темирбетон конструкциялардан қуриладиган турар жой бинолари поллари учун икки қатламли поливинилхлорид линолеумлар ишлаб чиқарилади. Иссиқлик ва товуш изоляцияси пастки қисми намат ѐки кўпиртирилган (ячейкали) пластмассадан иборат бўлади.
Поливинилхлорид линолеумлари ўрама полбоп материаллар ишлаб чиқаришнинг тахминан ярмини ташкил этади.

Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish