Коллоид ва дисперс системалар ҳақида умумий тушунчалар



Download 88 Kb.
bet1/3
Sana03.02.2023
Hajmi88 Kb.
#907630
  1   2   3
Bog'liq
Коллоид киме мустакил иш




Коллоид ва дисперс системалар ҳақида умумий тушунчалар
Коллоид системаларни XIX аср ўрталарида инглиз кимёгари Т.Грем томонидан очилди. Коллоид деган номни хам биринчи бўлиб Грем ишлатди (грекча «колло» - «елим»). Шу вақтдан бошлаб коллоид кимё мустақил фан сифатида ривожлана бошлади. «Коллоид кимё» гетероген дисперс (майдаланган) система ва баъзи бир юқори молекулали маҳсулотларнинг физик кимёвий хоссалари, ҳамда фазалар орасидаги чегарада содир бўладиган физик-кимёвий жараёнлар - сирт ҳодисаларини ўрганадиган фандир.
Дисперс системалар коллоид кимёнинг асосий объекта бўлиб, икки ва ундан орти фазалардан ташкил топади. Дисперс системанинг бири-дисперс фаза- майда заррачалар кўринишида бўлиб, иккинчи фаза-дисперс муҳитда тарқалган бўлади. Хар кайси дисперс фаза каттиқ, суюқ ва газсимон агрегат ҳолатларда бўлиши мумкин. Шунинг учун дисперс системаларнинг хиллари ниҳоятда кўп ва турли туман бўлади. Дисперс системалар заррачанинг ўлчамига қараб, дағал ва юқори дисперсли ёки коллоид системаларга бўлинади. Дағал дисперс системалардаги заррачаларнинг ўлчами   см ва ундан юкори, коллоид системаларда эса   см дан   см гача бўлади.
Юқори дисперсликка эга бўлган коллоид системаларни бошқача қилиб золлар дейилади. Золларни аташда дисперсион муҳитни ҳосил қилувчи модданинг табиати асос қилиб олинади: дисперсион муҳити сув бўлган зольгидрозоль, дисперсион муҳити органик моддадан иборат бўлган зольорганозоль дейилади (хусусан, альказоль, бензозоль, этерозоль каби номлар ҳам учраб туради). Дисперс муҳитнинг агрегат ҳолатига караб,

  • дисперс системалар газ дисперс системалар- аэрозоль (чанг)ларга;

  • суюқ дисперс система (золь, суспензия, эмульсия, кўпик) ларга;

  • қаттик дисперс системалар (ўзида майда қаттиқ заррачалар, суюқлик томчилар ёки газ пуфакларини тутувчи шишасимон ёки кристалл жисмлар) га бўлинади.

Елим, крахмал, оксиллар, кўпгина полимерлар коллоид эритмаларни ҳосил килади. Иссиқлик ҳаракати ҳисобига заррачаларнинг эритувчи молекулалари билан узлуксиз туқнашиши натижасида коллоид заррачалар кўп вақт сақланса хам чўкиб қолмайди. Заррачалар бир хил зарядларга эга бўлгани учун улар бир-бирига урилганда ёпишиб бирлашиб колмайди. Коллоид система заррачаларини оддий микроскоп билан кўриб бўлмайди. Уларни махсус оптик асбоблар билан кўриш мумкин. Улар фильтр қоғоз тешикларидан ўтиб кетади, лекин ўсимлик ёки ҳайвон организмидаги мембраналардан ўтмайди. Шунинг учун коллоид системаларни ультрамикрогетсроген системалар деб аталади.
Ҳар қандай модда ҳам баъзи шароитда коллоид эритма, баъзи шароитда эса чин эритма ҳосил қилиши мумкин. Масалан, ош тузи сувда эриганда чин эритма, бензолда эриганда коллоид эритма ҳосил бўлади, совунни сувда эритиб коллоид, спиртда эритиб эса чин эритмасини тайёрлаш мумкин.
Асосан коллоид эритмалар бир-бирига қарама-қарши икки хил усул билан хосил қилинади. Бу усуллардан бири йирикроқ заррачаларни майдалаш, иккинчиси эса, молекула ёки ионлардан йирикроқ заррачалар ҳосил қилишдан иборат.

Download 88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish