Самиғов н. А. Бино



Download 11,59 Mb.
bet147/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Органик шиша (полиметилметакрилат) шаффоф, мустаҳкам, ѐруғликка чидамли енгил конструкцион полимер материал.
Органик шиша узунлиги 1350 мм гача, эни 1250 мм гача ва қалинлиги 2- 2,3 мм листлар сифатида ишлаб чиқарилади. У шаффоф тўсиқлар, пардеворлар, жамоат ва саноат биноларининг устки ѐруғлик фонарлари қурилишида ишлатилади.
Полимербетонлар композицион материал бўлиб, полимер боғловчи, кукун, майда ва йирик тўлдиргичлар, қотирувчи ва турли модификаторлар аралашмаси қотишидан ҳосил бўлади.
Боғловчи сифати асосан термореактив полимерлар- фенолформалдегидлар, эпоксидлар, полиэфирлар, фуранлар, карбамид- формалдегидлар ишлатилади. Термопластлардан метилметакрилатлар, стирол полимери ва бошқалар полимербетонлар учун боғловчи сифатида қўлланилиши мумкин. Тўлдиргичлар полимербетонларнинг ишлатилиш муҳитига қараб танланади. Полимербетон кислотали муҳитда ишлатилиши мўлжалланган бўлса кислотага чидамли тўлдиргичлар-кварц, базалт, гранит қуми ва кварцит чақиқ тоши, кислотага чидамли ғиштнинг майдаси ва ш.к. ишлатилади. Аксинча, ишқорий муҳитда қотадиган ацетон-формалдегид полимери ва эпоксид смоласи таркибига калцит, доломит ва бошқа ишқорий тошлар асосида олинган тўлдиргичларни киритиш мумкин. Полимербетонлар оптимал структураси ҳосил бўлишида кукун тўлдиргичларнинг таркиби, хоссалари катта аҳамиятга эга. Кукун тўлдиргич сифатида андезит, диабаз, кварц, кокс, шамот, антрацит, маршалит, шлак, куллар, фосфогипс ва бошқалар ишлатилади.
Фенол-формалдегид, карбамид-формалдегид смолалари асосидаги полимербетонлар таннархи арзон ва кенг тарқалган. Бу полимербетонлар кислотали қотирувчи иштирокида хона ҳароратида қотади.
Фуран полимерлари ва уларнинг эпоксид, фенол-формалдегид ва бошқа полимерлар билан аралашмалари юқори концентрациядаги кислоталарга чидамли полимербетонлар олишда боғловчилар сифатида ишлатилади. Фуранли полимерлар бензолсулфокислота, Петров контакти каби кучли кислоталар муҳитида қотади.
Эпоксид смолалари асосидаги полимербетонлар юқори мустаҳкамлик, кимѐвий муҳитларга универсал чидамлилик хусусиятларига эга.
Полимербетонлар таркибини танлаш мураккаб бўлиб, кўплаб ўтказилган тажрибалар асосида келтириб чиқарилган эмперик формулалар ѐрдамида
амалга оширилади. Полимербетон учун боғловчи сарфи 100-240 кгм3 атрофида бўлиб, полимер-кукун тўлдиргич нисбати 1:2-1:4 орасида бўлади. Полимербетон қотишини тезлаштириш учун 40-900С ҳароратда 6-24 соат давомида ишлов бериш мақсадга мувофиқдир. Карбамид-формалдегид сингари кучсиз кислоталар ва нордон тузлар таъсирида тезликда қотадиган полимерлар асосидаги полимербетонларни хона ҳароратида қотириш мумкин.
Полимербетонларнинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 60-130 МПа, чўзилишдаги мустаҳкамлиги 6-22 МПа, эгилишдаги мустаҳкамлиги 15-
42 МПа бўлади. Уларнинг совуққа чидамлилиги F200-F500 ва ундан кўп бўлиши мумкин; иссиққа бардошлилиги 100-2000С.
Полимербетонларнинг мўртлигини янада камайтириш учун пластификаторлар, қотаѐтганда ички зўриқишни пасайтириш мақсадида галоген ва сулфат тузлари киритиш мумкин. Полимербетонларнинг чўзилишдаги мустаҳкамлигини ошириш учун, ѐриқлар ҳосил бўлишиги бардошли бўлиши учун таркибига асбест, шиша толаси, базалт толаси, бошқа синтетик толалар киритилади.
Полимербетонлар камчилигига юклама таъсирида вақт бўйича деформацияланиш кўрсаткичининг юқорилиги, иссиқлик ва намликнинг алмашиб таъсир этиши натижасида эскириши киради.
Полимербетон ишлаб чиқариш технологияси кўп жихатлари билан (компонентларни ўта аниқ дозировкалаш, уларни аралаштириш ва ш.к.) кимѐ технологиясига яқин туради. Полимерлар, қотирувчилар, пластификаторлар ва бошқа модификаторлар махсус идишларда сақланиш, дозировкалаш, қоришма тайѐрлаш, қолиплаш ва иссиқлик билан қайта ишлаш жараѐнида аниқлик ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш талаб этилади. Полимербетон цехи кучли шамоллатиш тизими билан таъминланган бўлиши, ишчилар шахсий ҳимоя воситалари (кўзойнак, махсус кийим, резинали қўлқоп, респиратор ва ҳ.к.) билан таъминланиши зарур.
Полимербетонлар умуман, бошқа композицион материаллар (цементли бетон, асфалтбетон ва бошқ.) бардош бера олмайдиган муҳитларда ишлатилади. Улар асосида кимѐвий муҳитларга (кислота, ишқор, тузли ва бошқа муҳитлар) бардошли буюм, қисм ва конструкциялар тайѐрланади. Фуранли, фенол-формалдегидли полимербетонлар кислоталар, минерал ўғитлар ишлаб чиқариладиган корхоналарда, эпоксидли, полиэфирли полимербетонлар кислотали ва ишқорли муҳитларда, санитария-техника буюмлари ва қисмлари тайѐрлашда ишлатилади.
Полимербетонлар биологик актив муҳитларга (ачитқилар, бактериялар) чидамли бўлгани учун биотехнология корхоналари, мева-сабзавотлар
сақланадиган омборхоналар, молхоналар ва бошқа қурилишларда ишлатилади.

      1. Download 11,59 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish