Самиғов н. А. Бино


Полимер буюмларнинг турлари Конструкцион ва тўсиқ материаллари



Download 11,59 Mb.
bet145/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Полимер буюмларнинг турлари

  1. Конструкцион ва тўсиқ материаллари


Конструкцион материал сифатида дисперс толасимон арматуралар билан кучайтирилган шишапластиклар, ѐғочқатламли пластиклар, сотопластлар, органик шиша, винипласт листлар, полимер қоришмалар, полимербетонлар ва бошқалар ишлатилади.
Шишапластиклар композицион листли материал бўлиб, шиша толали тўлдиргич ва полимер боғловчилар асосида олинади. Листли асос сифатида шиша толали тўқима ва нотўқима матолар ишлатилиши мумкин. Шишапластиклар олишда боғловчи сифатида фенол-формалдегид, полиэфир ва эпоксид полимерлари ишлатилади.
Шишапластиклар шиша толали тўлдиргичнинг тури ва жойлашишига нисбатан учта асосий гуруҳга бўлинади: шиша толали анизатроп материал (СВАМ), қирқилган тола асосида олинган шиша пластик ва шиша мато асосида тайѐрланадиган шишапластик (шиша текстолит).
Шиша толали анизатроп материал (СВАМ) шиша шпон листлар пакетини иссиқ ҳолда пресслаб тайѐрланади. Шиша шпон – бир томонга йўналтирилган шиша ипларни эпоксид-фенол полимерлари асосида композициялар билан елимлаб ѐпиштирилган юпқа матодир. СВАМ одатда узунлиги 1000 мм гача, эни 500 мм гача ва қалинлиги 1-30 мм бўлади.
Унинг зичлиги 1,8-2 гсм3, чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси 1000 МПа гача бўлиши мумкин. СВАМ кимѐвий ва биологик актив муҳитларга бардошли материалдир. СВАМ шишапластик материаллар осма панеллар, фазовий ѐпма конструкциялар, қувурлар, йирик ҳажмдаги идишлар тайѐрлашда ишлатилади.
Қирқма шиша толали шишапластиклар ясси ва тўлқинсимон кўринишда бўлиб, полиэфир полимерлари асосида ишлаб чиқарилади. Шишапластиклар узунлиги 1000-6000 мм, эни 1500 мм гача ва қалинлиги 1– 1,5 мм бўлади. Уларнинг ўртача зичлиги 1400 кгм3, чўзилишдаги
мустаҳкамлик чегараси камида 60 МПа, сиқилишда камида 90 МПа, эгилишда камида 130 МПа, ѐруғлик ўтказишдаги шаффофлиги 50-85% бўлади.
Қирқма шиша толали полиэфир шишапластиклар ѐруғлик ўтказадиган тўсиш фонарлари, шаффоф тўсиқлар тайѐрлашда, ярим шаффоф тўлқинсимон шишапластиклар эса павилонлар, соябонлар ва бошқа енгил конструкцияли бинолар томини қуриш учун ишлатилади.

Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish