Мавзу: 2.6. Фавқулодда вазиятлар ҳавфи туғилганда ва содир бўлганда аҳолига хабар бериш ва уларни хавфли ҳудудлардан хавфсиз ҳудудларга кўчиришни (эвакуация қилишни) ташкиллаштириш
Режа:
1. Хабар бериш сигналлари ва уларга биноан аҳолининг ҳаракати.
2. Эвакуация тавсифи ва турлари.
3. Аҳоли эвакуациясини режалаштириш ва ўтказишни таъминлаш.
Республика, вилоят, шаҳар алоқа тизими асосини бошқарув пунктларининг алоқа тармоқлари ташкил этади.
Бошқарув пунктларининг алоқа тармоғи - бу бошқаришни таъминлаш учун ишлатилган алоқа кучлари ва воситаларнинг ташкилий-техник бирлашмасидир.
Фуқаро муҳофазаси тизимида радио, радиореле, симли ва сигнал берувчи алоқа воситалари ишлатилади.
Хабар бериш тизими маҳаллий ва марказлашган тизимларга бўлинади.
Хабар беришнинг маҳаллий тизимлари ҳалокатли сув босиш эҳтимоли мавжуд ҳудудларда, радиактив ва кимёвий хавфли объектлар жойлашган ҳудудларда аҳолини зудлик билан хабардор қилиш мақсадида ташкил этилади.
Маҳаллий тизимларнинг асосий афзаллиги - тезкорликдир.
Хабар беришнинг марказлашган тизими:
шаҳарларда, туманларда, объектларда ва қишлоқ жойларда йирик аҳоли пунктларида «Диққат, барчага!» сигналини бериш;
симли эшиттириш тармоқлари маҳаллий радиоэшиттириш станцияларида оғзаки ахборот бериш йўли билан аҳолига хабар бериш;
сигналларни ва ахборотни республика, вилоят, шаҳар, туман, вазирлик ва идораларнинг бошқарув пунктларига, шаҳар, туман ички ишлар бўлимларига етказиш;
хонадон ва хизмат телефонларидан мансабдор шахсларга доимий (циркуляр) хабар бериш;
фуқаро муҳофазаси хабар бериш сигналини иқтисодиёт объектлари ишчи-хизматчиларига, ФВДТ тузилмаларига ва Ўзбекистон Республикасининг барча аҳолисига етказишни таъминлаши керак.
Алоқа ва хабар беришни ташкил этиш учун фуқаро муҳофазаси бошлиқлари масъулдир.
Алоқа ва хабар бериш тизимининг асосий вазифалари:
сигналларни ўз вақтида бериш ва қабул қилиб олиш, ФВДТ тегишли режимларини ўрнатиш хусусида фармойиш юбориш;
ФВДТ бошқарув органлари ўртасида қуйидан юқорига ва юқоридан қуйига ахборот алмашинишининг ишончли бўлишини таъминлаш;
Фуқаро муҳофазаси бўлимлари, бошқармалари, хизматлари ва кучлари билан ахборот алмашинувини таъминлаш;
ФВДТ бошқарув органлари томонидан башорат қилинган ёки содир бўлган фавқулодда вазиятлар тўғрисида аҳолига ўз вақтида хабар бериш.
Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идоралари хабар бериш ва ахборот узатиш тизимининг аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича вазифалари:
фуқаро муҳофазаси тадбирларини ўтказиш чоғида алоқа тизимларининг ишончли ва барқарор ишлашини ташкил этиш ва амалга ошириш;
идоравий потенциал хавфли объектларда сигнализация ва хабар беришнинг маҳаллий автоматлаштирилган тизимини яратиш;
аҳолини фавқулодда вазият хавфи туғилганлиги ва содир бўлганлиги тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |