Самарқанлд давлат университети география ва экология факулътети “ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси



Download 10,11 Mb.
bet101/141
Sana11.06.2022
Hajmi10,11 Mb.
#656643
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   141
Bog'liq
2 5271677532381385917

Аҳоли эвакуациясини ташкил этиш
Аҳолини фавқулодда вазият ҳудудидан эвакуация қилиш ҳар бир ҳолда фавқулодда вазиятнинг юзага келиш ва ривожланиш шароитлари, шикастловчи омиллар таъсирининг характери ва ҳудуд-вақт кўрсаткичлари билан аниқланади.
Фавқулодда вазият хавфи тўғрисида ишончли прогноз олинганидан сўнг тайёргарлик тадбирлари ўтказилади. Бундан мақсад фавқулодда вазият ҳудудидан аҳолини ташкилий тарзда транспортда ёки пиёда олиб чиқиб кетиш учун барча зарур шароитларни яратишдан иборат. Улар қаторига:
эвакуация органларини шай ҳолатга келтириш ва иш тартибини аниқлаштириш;
эвакуация қилинадиган, жумладан транспортда ва пиёда, аҳоли сонини аниқлаштириш, транспорт воситаларини одамларни транспортга чиқариш станциялари (пунктлари)га тақсимлаш, колонналар сонини аниқлаш ва уларни пиёда йўналишларга бириктириш;
эвакуация йўналишларини тайёрлаш, йўл белгилари ва кўрсаткичларини ўрнатиш, тўхташ жойларини жиҳозлаш;
йиғма эвакуация пункти, транспортга чиқариш-тушириш пунктларини тайёрлаш;
хабар бериш ва алоқа тизимлари шайлигини текшириб кўриш;
мавжуд муҳофаза иншоотларини шай ҳолатга келтириш киради.
Эвакуацияни ўтказиш тўғрисида хабар олинганидан сўнг қуйидаги тадбирлар ўтказилади:
эвакуация органлари, корхона, ташкилот раҳбарларига, шунингдек аҳолига эвакуация бошлангани ва ўтказилиш тартиби тўғрисида хабар бериш;
эвакуация органларини ёйиш ва шай ҳолатга келтириш;
хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинадиган аҳолини йиғиш ва жўнатишга тайёрлаш;
пиёда колонналарни шакллантириш ва бошланғич пунктларга олиб чиқиш, транспортларга чиқариш жойларига транспорт воситаларини келтириш ва аҳолини чиқариш;
эвакуация қилинган аҳолини аввалдан ҳаёт фаолиятининг биринчи навбатдаги турлари таъминлаб қўйилган хавфсиз жойларда қабул қилиб олиш ва жойлаштириш.
Фавқулодда вазиятнинг ҳар бир аниқ турида эвакуация ўтказиш ўзига хос хусусиятларга эга бўлади.
Зилзилада эвакуация ё маҳаллий, ё минтақавий кўринишга эга бўлади. Эвакуация ўтказиш муддати йўл-транспорт имкониятлари билан аниқланади. Эвакуация ишлаб чиқариш-ҳудудий тамойили асосида битта босқичда зарар кўрган ҳудудларда йиғма эвакуация пунктларини ёйиш орқали амалга оширилади.
Радиоактив зарарланишда эвакуация ё маҳаллий, ё минтақавий тарзда, ҳудудий тамойил асосида, айрим объектлар (болалар уйлари, психоневрологик тиббиёт муассасалари, интернат ва ҳ.к.)ларни истисно қилган ҳолда ўтказилади. Эвакуация 2 босқичда: 1 - транспортга чиққан жойдан оралиқ эвакуация пунктигача, 2 - оралиқ эвакуация пунктидан режадаги жойларгача ўтказилади. Оралиқ эвакуация пунктида «тоза транспорт»га ўтказиш амалга оширилади.
Кимёвий аварияда бевосита иқтисодиёт объекти яқинида яшовчи аҳоли вақт танқислиги боис, одатда, хавфли ҳудуддан олиб чиқиб кетилмайди, аксинча панажойларда ва герметикланган хоналарда беркинади. Қолган аҳоли эвакуацияси юзага келган шароитдан келиб чиқиб, асосан пиёда энг қисқа муддатларда амалга оширилади.
Селдан хавфли ҳудудлардан эвакуация сел оқими шаклланиши хавфи юзага келганида, шаклланаётган даврда, алоҳида ҳолларда сел оқими тўхтаганидан сўнг ўтказилиши мумкин.
Эвакуацияни аввалдан ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Сел оқими шаклланганда эса шошилинч (кечиктириб бўлмайдиган) эвакуация ўтказилади. Эвакуация тезлиги сел тўлқинининг муҳофаза қилинаётган объектга етиб келиш тахминий вақти билан аниқланади. Одатда бу вақт 4 соатлик ҳудудгача бўлади, кейин эса реал хавфнинг юзага келишига боғлиқдир. Эвакуация локал ёки маҳаллий кўламга эга бўлиб, 2 босқичда йиғма эвакуация пунктларини ёймасдан ўтказилади. Сел ташлаб кетилган уйлар ва аҳоли пунктларини вайрон қилганида эса йиғма эвакуация пунктлари орқали режалаштирилган ҳудудларга олиб кетилади.
Хабар бериш олдиндан (прогноз бўйича) ёки сел боши сигнал устунидан ўтганидан сўнг берилади.
Қор кўчкиси хавфи мавжуд ҳудудлардан эвакуация қор кўчкиси тушиши хавфи юзага келганида, улар тушиши тўхтаганидан сўнг (ҳаётий таъминот объектлари вайрон бўлганида) ўгказилади. Эвакуация ҳудудий тамойил асосида ташкил этилади ва режали характерга эга бўлиши, бунинг иложи бўлмаган ҳолларда шошилинч бўлиши лозим.
Ҳалокатли сув босишлари ва сув тошқинларида эвакуация ГТИ ёрилганда ёки сув ҳавзаларидаги сув сатҳи ошганда, шунингдек сув объектлар ва ҳаётий таъминот тизимларини ишдан чиқарганида ўтказилади. Эвакуация локал ёки маҳаллий характерга эга бўлиб, олдиндан ўтказиладиган эвакуацияда йиғма эвакуация пунктлари (ишлаб чиқариш-ҳудудий тамойилда) ёйилади. Вақт танқис бўлган ҳолларда эвакуация ҳудудий тамойил асосида 1 ёки 2 босқичда оралиқ эвакуация пунктларини ёйиш йўли билан ўтказилади.
Аҳоли эвакуациясини режалаштириш, ташкил қилиш ва ўтказиш бевосита шаҳарлар, туманлар ва вилоятларнинг эвакуация органлари, давлат органлари, фавқулодда вазиятлар бошқарма ва бўлимлари юклатилади.

Download 10,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish