Самарқанлд давлат университети география ва экология факулътети “ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси



Download 10,11 Mb.
bet98/141
Sana11.06.2022
Hajmi10,11 Mb.
#656643
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   141
Bog'liq
2 5271677532381385917

Терини ҳимояловчи воситалар
Терини ҳимояловчи шахсий воситалар ҳимоялаш хусусиятига қараб фильтрловчи ва айирувчи (изоляцияловчи) турларга бўлинади. Терини изоляцияловчи ҳимоя воситалари ҳаво ўтказмайдиган материаллардан тайёрланади. Улар зич ёпиладиган (герметик) ва зич ёпилмайдиган (ногерметик) бўлиши мумкин. Зич ёпиладиган воситалар киши танасини тўлиқ беркитади ва заҳарловчи моддаларнинг буғи ва томчиларидан ҳимоя қилади. Зич ёпилмайдиган воситалар эса фақат томчи ҳолидаги заҳарловчи моддалардан ҳимоя қилади. Бундан ташқари, бу воситалар киши терисини бевосита радиоактив на бактериал воситалар таъсиридан ҳам ҳимоя қилади.
Терини ҳимояловчи фильтрловчи воситалар ип - газламадан тайёрланган бўлиб, унга махсус кимёвий модда шимдирилади. Бунда матонинг ҳаво ўтказувчанлиги сақланиб қолади, захарловчи моддалар иплар орасидан ўтаётган вақтда ютилади ва нейтралланади.
Шахсий терини ҳимояловчи асосий воситаларга умумқўшин ҳимоя тўплами (ОЗК) ва Л-1 енгил ҳимоя костюми киради.
ОЗК ва Л-1 костюми ҳимоя таъсири қоидасига кўра терини, кийим кечакларни ва оёқ кийимларини заҳарловчи моддалар, радиоактив моддалар ва бактериал воситалар таъсиридан ажратишга асосланган бўлади.
Умумқўшин ҳимоя тўплами ҳимоя плаши, ҳимоя пайпоғи ҳамда ҳимоя қўлқопларидан иборат бўлади.
Ҳимоя плаши резинали материалдан тайёрланиб, ишлашга қулай бўлиши ҳамда қўлга зич ёпишиб туриши учун енгининг учига резина тасма тикилган бўлади. Қалпоқчани катта кичик қилиш учун чўзиладиган тасма ўрнатилади.
Плашлар бўйи 166 см гача бўлган кишилар учун - биринчи, 166 см дан 172 см гача - иккинчи, 172 см дан 178 см гача - учинчи, 178 см дан 184 см гача ва ундан юқориси - тўртинчи ўлчамда бўлади.
Ҳимоя пайпоқлари ҳам резина қўшилган матодан тайёрланади, асоси қалин резинадан иборат. Улар оёқ кийими устидан кийилади ва оёққа махсус тикилган тасма ёрдамида маҳкамланади. Белга тақиладиган камарга эса тасмалар ёрдамида бирлаштирилади. Ҳимоя пайпоқларининг 40-пойафзал учун биринчи, 41-42 пойафзал учун иккинчи, 43 ва ундан катта пойафзал кийувчилар учун учинчи ўлчам тўғри келади.
Ҳимоя қўлкоплари икки хилда тайёрланган бўлиб, қишда кийиш учун икки панжали ва ёзда беш панжали бўлади. Қишки қўлқоплар ичига иссиқ сақлаш учун астар кийгизилади ва тугма қадалади.
Л-1 енгил ҳимоя костюми тери қаватларини ва кийимларни кимёвий, радиоктив моддалар ҳамда бактериал воситалардан зарарланишдан ҳимоя қилишга мўлжалланган.
У резина матодан тайёрланган бўлиб, капюшонли куртка, пайпоқли шим, подшлемник ва икки бармоқли ҳимоя қўлкопларидан иборат.
Пайпоқли шимнинг юқори қисмига иккита елка тасмаси ва пайпоқни оёққа зич қилиб боғлаш учун боғичлар тикилган. Капюшонли куртканинг орқа қисмига чок орқасидан ўтадиган белбоғ тикилган бўлиб, куртканинг олди томонидаги тугмага ўтказилади.
Л-1 енгил ҳимоя костюми 3 ўлчовда, бўйи 165 см гача бўлган учун биринчи, 165 см дан 172 гача бўлганларга иккинчи, 172 см дан юқори бўлганларга учинчи ўлчовда тайёрланган бўлади.
Л-1 енгил ҳимоя костюми иш қобилиятини яхшироқ сақлаш учун 10°С дай юқори ҳароратда ишчи кийим устидан, 0°С дан - 10°С гача ҳароратда ёзги кийим устидан, 0°С дан паст ҳароратда эса қишки кийим устидан кийилади.
Шунингдек, терини ҳимоя қилишда ҳар қандай воситалардан кенг фойдаланиш мумкин. Бунда сув ўтмайдиган газмолдан тикилган накидка, плаш, пахтали куртка ва шим, спорт костюмлари, иш камбинзонлари, чармдан тикилган куртка ва плашлар, қаттиқ газмолдан тикилган капюшонкалардан фойдаланиш мумкин.
Оёққа резина чарм этик, калиш кийиш керак. Қўлга чарм ёки резина қўлқоп кийилади. Бўйин ва бошни ҳимоя қилиш учун қалин газмолдан капюшон тикиб олинади. Спорт кастюмига, комбинизонга ёки бошқа костюмларга совун ёғ эмульсиясини ёки ювувчи моддалар эритмасини шимдириш мумкин.
Шахсий тиббиёт воситалари ҳам фуқаролар муҳофазасида муҳим ўрин тутади. Ионлантирувчи нурлардан, заҳарловчи моддалардан, бактериал воситалардан ҳамда куйишдан сақлашда шахсий дориқутилардан (ШД-2) фойдаланилади. Бу восита 130 гр бўлиб, сақланиш муддати - 3 йил.
Дориқутига дори моддалар ва қирғин қуроллари таъсирига қарши курашадиган протекторлар жойлаштирилган:
- шахсий тиббиёт дориқутисига оғриқ қолдирадиган шприц-тюбик нинаси билан жойлаштирилган;
- фосфор органик заҳарли моддалар билан заҳарланганда ишлатиладиган тарен-6 таблетка дориси бор. Бу дори кимёвий огоҳлантиришда 1 та таблеткадан ичилади;
- бактереологик воситаларга қарши ишлатиладиган дори - «№ 1» (оқ шишада - тетрациклин гидрохлорид) жойлашган. Бу доридан бактереологик қурол ишлатилганда, жароҳатлар олганда ва куйганда фойдаланилади. Бунда бир йўла 5 та таблетка ичилади ва 6 соатдан кейин яна 5 таси ичилади (вабо, ўлат, Сибир яраси).
- биологик таъсирларга қарши ишлатилувчи сулфодометоксин (5 таблетка) дориси қўйилган. Бу дорини ошқозон-ичак касаллиги бошланганда бир йўла 7 та таблеткаси ва кейинги кунларда 4 тадан ичилади;
- радиосақловчи восита № 1 (систамин) жойлашган бўлиб, у нурланиш юз берганда бир йўла 6 та таблетка ичилади.





Шахсий боғлов пакети (ШБП). Оммавий шикастланишларда дала шароитида бирламчи боғлам сифатида шахсий боғлов пакети кенг қўлланиладп. Пакет иккита 17-32 см ли стерил пахта-докали ёстиқчалардан иборат бўлиб, эни 10 см, узунлиги 7 метр бўлган бинтга боғланган. Ёстиқчаларнинг бири қаттиқ маҳкамланган, иккинчиси эса кўзғалувчан бўлиб, уни керак бўлган жойга қўйиш мумкин. Ёстиқчанинг бир тарафи рангли ип билан тикилган, боғлов қўядиган вақтда шу тарафидан ушланса бўлади. Боғлов материали оқ қоғозга ўраб қўйилган ва устидан резинали материалдан тайёрланган қобиқ билан герметик қилиб беркитилган. Оқ қоғоз ичига бинт охирини маҳкамлаш учун туғноғич солиб қўйилган. Пакет стерил ҳолатда ишлаб чиқарилади.
Шахсий боғлов пакетидан фойдаланиш вақтида резиналанган қобиқ йиртиб очилади.
Зарарсизлантириш воситалари (ИПП-8, ИПП-9). Терининг очиқ жойларига тушган заҳарловчи моддаларни ва терининг очиқ жойига тегиб турадиган (бўйин, юз, қўллар) кийим-кечак енгини, ёқасини ҳамда противогазнинг юз қисмини зарарсизлантириш учун мўлжалланган. Бундан ташқари, ушбу восита жанговар ҳолатларда зарур бўлиб қолган вақтда шахсий қурол ва ҳарбий техниканинг айрим қисмлари, кишилар тегадиган жойларни зарарсизлантириш учун ишлатилади.
ИПП-8 шахсий пакет полиэтилен халтадан иборат бўлиб, унинг ичига дегазация қилувчи суюқлик солинган шиша флакон ва тўртта пахта-докали тампон солинган.
Заҳарловчи моддалар терига тушган вақтда тезлик билан шахсий пакетлар чап қўлга олинади; ИПП-8 пакетининг шиша идиши қопқоғи очилади; теридаги суюқ-томчи ҳолидаги зазарловчи моддалар аста-секинлик билан қуруқ пахта-докали тампонга шимдириб олинади; пахта-докали томпоннинг иккинчиси олинган ва дегазация қилувчи суюкликка хўлланиб заҳарловчи модда тушган жойлар ва противогазнинг юз қисми синчиклаб артиб чиқилади (одамнинг юз қисми артилаётган вақтда кўзга суюқлик тушмаслигига ҳаракат қилиш керак) ишлов ўтказиб бўлингандан сўнг шиша флакон қопқоғи маҳкам қилиб ёпилади ва противогаз сумкасига солинади.
Булардан ташқари саноатда ва хизмат кўрсатиш соҳаларида қуйидаги шахсий муҳофаза воситалари қўлланилади:
- чегараловчи костюмлар (пневмокостюмлар, нам ўтказмайдиган кастюмлар, скафандрлар);
- коржомалар (комбинезон, кўртка, шим, халат, плаш, фартук, нимчалар);
- махсус пойабзал (этик, ботинка, қўнжли ботинка, туфли, калиш);
- қўлларни муҳофаза қилиш воситалари (турли қўлқоплар);
- юзни муҳофаза қилиш воситалари (ниқоблар);
- кўзни муҳофаза қилиш воситалари (муҳофаза кўзойнаклари);
- эшитиш органларини муҳофаза қилиш воситалари;
- эҳтиёт мосламалари (хавфсизлик белбоғлари, қўл чангаклари ва бошқа асбоб ускуналар);
- муҳофазаловчи дерматологик воситалар (паста, крем, мойлар).

Download 10,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish