Дозиметрлар - асосан гамма-нурланишдан зарарланган ҳудудда бўлган одамларнинг олган жами нурланиш дозасини аниқлаш учун мўлжалланган (ДП-22В, ИД-1, ИД-11, ДКП -50А, ДП-5А, Б, В ва бошқ.).
Асбобларнинг умумий тузилиши, ишга тайёрлаш ва иш қобилиятини текшириш тартиби:
Қабул қилувчи қурилма – детектор - унга таъсир этувчи радиоактив нурланиш энергиясини электр энергиясига айлантиришга мўлжалланган.
Кучайтирувчи қурилма қабул қилувчи қурилма ишлаб чиқарадиган сигналларни ўлчаш учун хизмат килади.
Ўлчовчи қурилма қабул қилувчи қурилма ишлаб чиқарадиган кучсиз сигналларни ўлчовчи қурилма иши учун етарли даражага етказиб беришга мўлжалланган.
ДП-5А, Б, В асбоби жойдаги радиация даражасини ва радиоактив зарарланганлик даражасини гамма-нурланиш бўйича ўлчашга мўлжалланган. Ўлчаш диапазони: 0,05 мР/соатдан 200 Р/соатгача.
Асбоб мажмуига қуйидагилар киради:
- ўлчаш пульти (ғилофда);
- зонд;
- радиоактив назорат элементи;
- узайтирувчи штанга (темир таёқча);
- озиқланиш манбаи;
- қулоққа тақиладиган ускуна;
- микроамперметр;
- поддиапазонларни улаш тугмачаси (переключатель).
Ишга яроқлиликни текшириш:
а) поддиапозоннинг улаш тугмачаси «Режим» ҳолатига қўйилади. Асбоб ёқилганда унинг мили шкаланинг қора сектори чегарасида бўлиши керак. Агар мил ушбу ҳолатда қўйилмаса, озиқланиш манбаини ўзгартириш лозим;
б) асбобни назорат манбаидан текшириб кўриш учун зонд пардачасини «Контроль» (К) ҳолатига қўйиш керак (ДП=5). Поддиапазонлар улаш тугмачаси «х10» га қўйилади ва микроамперметрнинг устки шкаласи кўрсаткичи формулярдаги ёзувга таққослаб туриб ёзиб олинади.
Диапазон улаш тугмачасининг биринчидан бошқа ҳамма ҳолатларида асбобнинг товушли индикацияси текширилади (разрядлар частотаси поддиапазонлар улаш тугмачасининг ҳолатига қараб ўзгариб туради).
Ўлчаш ишларини ўтказиш учун зонд узайтирувчи штангага текширув объектига 15-20 м масофа қолганда маҳкамланади. Бунда зонд ердан 0,70 – 1,0 м баландликда бўлиши керак. Кейин зондни текширилаётган объектга яқинлаштирамиз. Зонд ва объект юзаси ўртасидаги масофа 1,5 - 2,0 см бўлиши керак. Поддиапазонларни улаш тугмачасини кетма-кет «х1000», «х100», «х10», «х1», «х0,1» ҳолатларга қўямиз.
ДП-22В (ДП-24), ИД-1 шахсий дозиметрлар мажмуаси. ДП-22В (ДП-24) шахсий дозиметрлар мажмуаси гамма нурланишларнинг экспозиция дозаларини ўлчашга мўлжалланган. Ўлчаш диапазони: 0 - 50 рентген/соат.
Мажмуа қуйидагилардан иборат:
- ДКП-50А шахсий дозиметрлар (ДП-22Вда - 50 дона, ДП-24да - 5 дона);
- ЗД-5 зарядка қурилмаси - 1 дона.
Тўғридан-тўғри кўрсатувчи ДКП-50А чўнтак дозиметри нурланиш дозаларини ўлчашга мўлжалланган.
ЗД-5 зарядлаш қурилмаси дозиметрни зарядлашга мўлжалланган.
Дозиметрларни зарядлаш ва кўрсатишларини олиш:
- энергия манбаига уланади;
- дозиметрнинг муҳофаза гардиши ва заряд уясининг муҳофаза қалпоқчаси бураб чиқарилади, потенциометр мурвати чап томонга охиригача буралади;
- дозиметр зарядка уясига қўйилади, бунда зарядка уясининг ёриткичи ва юқори кучланиш уланади;
- окулярдан кузатиб туриб, дозиметр сал босилади ва потенциометр мурватини дозиметр шкаласидаги ип тасвири «0» устига ўтгунча ўнг томонга буралади-да, кейин дозиметрни зарядлаш уясидан чиқариб олинади;
- ипнинг ҳолати кундузги ёруғда текширилади (ип вертикал ҳолатда
эканида унинг тасвири «0» устида кўриниши керак);
- дозиметр гардишини ва зарядлаш уяси қалпоқчасини бураб кийдириб қўйилади.
Дозиметр окулярига вақти-вақтида қараб-қараб кузатиб, ипнинг шкаладаги ҳолатига кўра иш вақтида олинган нурланиш дозаси аниқланади. Ҳисоблаш ипнинг тасвири вертикал ҳолатда бўлганида қилиниши керак.
Кимёвий разведка ҳарбий асбоби (ВПХР) - ҳавода, ер юзасида, сочилувчи материаллар ва тутунда заҳарловчи моддалар борлигини аниқлашга мўлжалланган.
Асбоб қуйидаги элементлардан иборат:
- қопқоқли корпус;
- қўл насос;
- қоғоз кассеталардаги индикатор найчалар (3 та кассета);
- насос учи;
- қизитгичлар;
- қизитгич патронлари - 15 дона;
- тутундан тозалаш фильтрлари - 10 дона;
- муҳофаза қалпоқчалари - 10 дона;
- куракча;
- электр фонар.
Индикатор найчанинг ишлаш тамойили индикатор найчадан сўриб ўтказиладиган ҳаво таркибидаги заҳарли модда билан найча ичидаги тўлдиргичга ёки махсус ампулага солинган реактивнинг ўзаро таъсири натижасидаги реакция рангига асосланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |