Мавзу: 2.4. Оммавий химоя иншоатлари. Радиацион ва кимёвий назорат асбоблари.
Режа:
1. Оммавий химоя иншоатлари турлари, вазифаси ва уларга қўйиладиган талаблар.
2. Жойларда дозиметрик, кимёвий ва биологик назоратларни ташкиллаштириш.
3. Радиацион назорат ва кимёвий разведка асбоблари, уларни ишга тайёрлаш.
Химоя иншоотлари аҳолини турли авария, ҳалокат ва табиий офатлар оқибатларидан ҳамда оммавий қирғин қуролларининг шикастловчи омилларидан ва уларнинг иккиламчи таъсир этиш омилларидан сақлайдиган иншоатлар ҳисобланади.
Фуқаро муҳофазаси бошпаналари яширин жойлар, иш ёки яшаш жойлари яқинида жойлашади.
Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда аҳолини фуқаро муҳофазаси ҳимоя иншоатларида яшириш келиб чиқиши мумкин бўлган кўплаб йўқотишларни олдини олувчи энг самарали усулдир. Фавқулодда вазиятлар содир бўлганида фуқаро муҳофазасининг “Ҳаво тревогаси”, “Радиациявий хавф” ёки “Кимёвий тревога” командалари берилиши мумкин.
Оммавий химоя иншоотлари турлари:
1. Муҳофаза қилиш хусусиятларига кўра - махсус бошпаналар (панажойлар), радиациядан яшириниш жойлари ва энг оддий яшириниш жойларига (ертўла, ҳандақлар) бўлинади.
Махсус бошпаналар - герметик ҳолда қурилган бўлиб, ядро заряди портлашидан ҳосил бўлган шикастловчи омиллардан ҳамда кимёвий заҳарловчи моддалар ва бактериал воситалардан тўлиқ ҳимоя қилади.
Радиацияга қарши бошпаналар - аҳолини радиацион зарарланишдан ҳимоя қилади. Метрополитен ҳамда алоҳида участкаларда жойлашган чуқурлаштирилган темир-бетон герметик қурилмаларидан фойдаланиш мумкин.
Энг оддий яшириниш жойлари – махсус ёки радиацияга қарши бошпаналар етарли бўлмаганда, уларгача бўлган масофа узоқлик қилганда аҳолини фавқулодда вазиятлардан вақтинчалик ҳимоя қилади. Ертўлалар, ҳандақлар, биноларнинг пастки ратлари, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш учун қурилган омборлар ва бошқа қурилмалар мослаштирилади. Улар қурилиш конструкциясига кўра, оддий ҳимоя иншоотларига киради. Оддий бошпаналар очиқ ва ёпиқ кўринишда бўлади.
2. Вазифасига кўра - аҳолини муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси бошқарув органларини (бошқарув пунктлари, алоқа узеллари) жойлаштириш учун.
3. Жойлашиш ўрнига кўра – бино билан бирга ва алоҳида қурилган.
4. Қурилиш муддатига кўра - олдиндан қуриб қўйиладиган ва тез қуриладиган.
5. Фильтр-шамоллатиш ускуналари билан таъминланишига кўра -шамоллатиш режимида, фильтр-шамоллатиш режимида ва бутунлай изоляция (регенерация ва «зич ҳаво») режимида ишловчи.
6. Сиғимига кўра – кичик (150-300 киши), ўрта (300-600 киши) ва катта (600 дан кўп).
Оммавий химоя иншоотлари учун меъёрлар. Яширинадиган аҳоли ҳаётий фаолиятини таъминлаш:
Ҳаво: ҳаводаги кислороднинг меъёрий миқдори 18% (ҳажм жиҳатидан), ҳаво ҳарорати 18230 С, нисбий намлиги 60-70%.
Руҳсат этилган чегара: ҳаво ҳарорати 300 С гача, кислород 17% гача, карбонад ангидриди 3% гача бўлишига йўл қўйилади. Инсон 1 соат ичида 4 дан 20 литргача кислород ютади ва 4 дан 16 литргача карбонат ангидриди чиқаради. 1 суткада 1 кишидан 4 литргача сув буғланади ва 50 ккал иссиқлик ажралади;
Сатҳ ва ҳажм. Бир киши учун 0,5 м2 (икки қаватли жойда) ва 0,4 м2 (3 қаватли жойда); бошқарув пункти учун 2 м2; ўтириш жойлари 1 киши учун 0,45 х 0,45 м2 (1 қаватли жойда) ажратилади.
Ҳажм 1,5 м2. Панажойнинг баландлиги 2,2 м.
Сув ва озиқ-овқат маҳсулотлари. Ичимлик суви бир кеча-кундузга бир киши учун 3 л ва техник сув 10 л. Озиқ-овқат маҳсулотлари 2-5 кеча-кундуз.
Бошпанани қуришда қўйиладиган талаблар:
- аҳолини 3 суткадан кам бўлмаган муддатда сақлай олиши;
- сув босмайдиган жойларда қуриш;
- оқар сувлардан, канализация ҳамда қурилиш коммуникацияларидан узоқроқ жойларда қуриш;
- кириш ва чиқиш эшикларининг бўлиши.
Бошпананинг автономлиги:
- энергия (электр, иссиқлик) таъминоти;
- сув таъминоти (ичимлик ва техник);
- канализация тизими;
- алоқа (асосий ва дублёр) тизими бўйича таъминланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |