Самарқанлд давлат университети география ва экология факулътети “ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси



Download 10,11 Mb.
bet96/141
Sana11.06.2022
Hajmi10,11 Mb.
#656643
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   141
Bog'liq
2 5271677532381385917

Ҳаводаги хавфли миқдордаги «Зарин» типидаги заҳарли моддани аниқлаш:
- кассетадан қизил ҳалқали ва нуқтали иккита индикатор найчаси олинади, уларнинг учи синдирилиб очилади;
- иккала найчанинг юқори ампулалари ампула очгич ёрдамида синдирилади ва 2 марта бир вақтнинг ўзида силкитилади;
- биринчи найча (назорат)ни штативга жойлаштирилади, у орқали ҳаво ўтказилмайди;
- иккинчи найча (тажриба) насосга белгиланмаган учи билан жойлаштирилади ва 5-6 марта ҳаво тортилади;
- тажриба ва назорат найчаларининг қуйи ампулалари синдирилади ва 1-2 марта силкитилади;
- агар назорат ва тажриба найчаларидаги ранг бир вақтнинг ўзида қизилдан сариққа ўтса, у ҳолда ҳавода хавфли концентрацияда заҳарловчи модда йўқлигини билдиради;
- агар назорат найчасида сариқ ранг ҳосил бўлган вақтда тажриба найчасида тўплагичнинг юқори қатлами қизил рангни сақлаб колган бўлса, у ҳолда ҳавода заҳарловчи модда хавфли концентрацияда мавжуд бўлади.
АРD-2000R қўл детектори.
Асбоб қуйидаги тўпламдан ташкил топган:
1. АРD- 2000R қурилмаси ва уни осиб юриш учун тасма - 1 дона
2. Намуна эталони - 1 дона
3. Махсус фильтрлар тўплами - 3 тўплам
4. Ишқорий батареялар - 6 дона
5. АРD-2000R дастурий таъминоти ёзилган компакт диск - 1 дона
6. Қурилмани компютерга бириктириш учун кабел - 1 дона
7. Қурилма йўриқномаси - 1 дона
8. Қора чемодан - 1 дона
АРD-2000R қўл детектори кимёвий заҳарловчи моддаларни аниқлаш ҳамда, радиация даражасини ўлчаш учун мўлжалланган. АРD-2000R қурилмаси асабларни фалажловчи, терини қўпорувчи ва таъсирлантирувчи заҳарли моддаларни аниқлайди.
Ишлаш принципи. АРD-2000R ёрдамида заҳарли моддаларни аниқлаш асосида ион-мобилизацияловчи спектрометрия услуби ётади.
Қурилманинг афзалликлари:
- ишлатиш осон, қурилмани осиб юриш мумкин;
- кимёвий воситалар ва ионлаштирувчи нурланишларни аниқлайди;
- кимёвий воситалар турига қараб, аниқлаш вақти 15 сониядан 30 сониягача давом этади;
- қурилма заҳарловчи кимёвий воситалар аниқланганлиги ҳамда, уларнинг миқдори ўзгариши ҳақида маълумот беради;
- радиоактив моддаларни аниқлаш учун 25 сония вақт кифоя;
- қурилма ионлаштирувчи нурланиш миқдори (дозаси)ни 0,1-1000 мP/ч диапазонда аниқлайди;
- ўтказилган текширишлар ҳақидаги маълумотлар, қурилма хотирасига автоматик тарзда ёзилади;
- қурилмани компьютерга улаб таҳлил ўтказиш мумкин;
- қурилма -300С дан +520С гача бўлган ҳаво ҳарорати чегарасида ишлайди;
- халал берувчи омиллар таъсирига чидамли;
- товуш сигналлари ва ўқиш учун қулай бўлган дисплейга эга;
- хавфли омиллар аниқланган барча ҳолатларни қайд этади.
Қурилманинг камчиликлари:
- қурилма ўз-ўзини тозалаётганда текшириш ўтказиш мумкин эмас;
- қурилмани доимий ток манбаига улаш имкони йўқ.
Радиациявий детектор Лудлум 2241-2 альфа, бета, гамма нурларини аниқлашга мўлжалланган. Асбобда назорат манбаи сифатида радиоактив жисм Цезий-137 ишлатилади.
Махсус асбоб радиоактив заҳарланиш ўчоғида альфа, бета, гамма нурланиш борлиги ҳақида товушли ёки тебраниш сигналлари ёрдамида радиоактив ўчоқни аниқлаш ёки бирор бир радиоактив модданинг турли агрегат ҳолатида борлигини аниқлайди. Асбоб нурланиш кучини ёки ўлчаш тезлигини кўрсатади. 0,00 мк Р/с - 999 Р/с диапозонларда ўлчайди.
Радиациявий пейжер - гамма нурланишни аниқлаш персонал детектори бўлиб, у мавжуд радиациявий фон ва ўзидан Y-нурлар чиқарадиган радиофаол моддалар жойлашувини топишда қўлланилади.
Ишлаш принципи. Қурилма ишининг асосида - миниатюр фотоэлектрон кўпайтиргич ва кристалл сцинтилляцион детектор ётади. Радиациявий пейжер гамма нурлари ва уларнинг миқдорини аниқлаш учун қўлланилади.
Пейжернинг афзалликлари:
- радиациявий пейжернинг ўлчами тахминан одатдаги хабар юбориладиган пейжер ўлчамидек ва уни ҳам белда осиб юриш мумкин;
- радиациявий пейжернинг сезгирлиги Гейгер ҳисоблагичи каби детекторлар сезгирлигидан юз маротаба ортиқ;
- табиий радиациявий фондан юқори бўлган рентген ёки гамма нурлари мавжуд бўлса, асбоб дарҳол ўз эгасига сариқ чироқни ёқиб, овоз бериб ёки вибрация йўли билан хабар беради;
- қурилма дисплейидаги кўрсатгичлар қоронғуда ҳам аниқ кўринади;
- АА турдаги оддий ишқорли батарейкалар, пейжерни бир йил мобайнида узлуксиз ишлашини таъминлайди.
Пейжернинг камчиликлари:
- гамма нурланишнинг 38 микрозиверт/соатдан юқори бўлган даражасини аниқлай олмайди.
«МАГ» газ анализатори кимёвий саноат корхоналарида ишлатиладиган кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни аниқлаш учун мўлжалланган.
Иш принципи. «МАГ» газ анализаторининг иш услуби, полярланган каталитик фаол электрод юзасида кечадиган, газ молекулаларининг электрокимёвий оксидланиш-қайтарилиш реакциясига асосланган.
«МАГ» газ анализаторларининг бир неча турлари мавжуд бўлиб, улар хлор, водород цианид, азот оксидлари, аммиак, водород сульфид, ис гази каби моддаларни аниқлашга мўлжалланган:
Газ анализаторининг афзалликлари:
- ишлатиш осон, қурилмани қўлда олиб юриш мумкин;
- қурилма ҳаво таркибидаги кучли таъсир этувчи моддаларни ва уларнинг миқдорини аниқлайди;
- қурилма 50С дан 400С гача бўлган ҳаво ҳароратида ишлайди;
- товуш сигналлари ва ўқиш учун қулай бўлган дисплейга эга;
- зарядловчи қурилма орқали аккумляторни зарядлаш мумкин;
- Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, техник хизмат кўрсатиш имкони мавжуд.
Газ анализаторининг камчиликлари:
- қурилма 10-20 дақиқа давомида қиздирилади;
- қурилма маълум бир моддани аниқлаш учун қиздирилса, навбатдаги моддани аниқлаш учун уни яна бир бор қайта қиздириш лозим.

Download 10,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish