Самарқанлд давлат университети география ва экология факулътети “ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси


Зарарсизлантириш ишлари турлари ва уларни ўтказиш



Download 10,11 Mb.
bet109/141
Sana11.06.2022
Hajmi10,11 Mb.
#656643
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   141
Bog'liq
2 5271677532381385917

Зарарсизлантириш ишлари турлари ва уларни ўтказиш
Оммавий қирғин қуролларининг қўлланиши ёки айрим техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар оқибатида инсонлар, атроф-мухит, сув, озиқ-овқатлар, техника, транспорт воситалари ва иншоатлар радиоактив заррачалар, захарли кимёвий ёки бактериал моддалар билан зарарланиши мумкин. Аҳолини шу каби зарарланишлардан ҳимоя қилиш мақсадида махсус ишлов бериш тадбирлари амалга оширилади.
Махсус ишлов бериш – оммавий қирғин қуроллари талофатларини йўқотиш жараёнининг асосий қисмини ташкил этиб у қутқарув ва тиклаш ишларини олиб боришда комплекс вазифаларни ўз ичига олади.
Махсус ишлов бериш омили тўлиқ ва қисман ишлов бериш турларига бўлинади Тўлиқ ишлов бериш омили дейилганда қўйилган вазифаларни бажаришда ҳеч қандай химоя воситаларисиз амалга ошириш яъни хавфсиз шароит яратиш тушунилади. Қисман ишлов бериш омилларида эса қўйилган вазифаларни фақат терини химояловчи воситаларсиз амалга ошириш шароити тушунилади.
Махсус ишлов бериш омили - атроф мухитни зарарсизлантириш ва фуқароларни санитар қайта ишлов беришдан ташкил топган.
Фуқароларни санитар ишловдан ўтказиш хаммом, душхона ва бошқа махсус ювиниш жойларида амалга оширилади. Техника ҳамда транспорт воситаларини зарарсизлантириш автосервис ва бошқа тамирловчи корхоналарда амалга оширилади.
Зарарсизлантириш омилига асосан дезактивация, дегазация ва дезинфексия жараёнлари киради.
Дезактивация - зарарланган воситалар (кийим-кечак, химоя воситалари, сув, техника, транспорт воситалари) ва иншоатлардаги радиоактив моддаларнинг фаоллигини йўқотиш тадбирларидир.
Дезактивациянинг тўлиқ ва қисман турлари мавжуд бўлиб у асосан механик ва физик-кимёвий усул билан амалга оширилади. Механик усулда радиоактив моддалар билан зарарланган сирт юзаларини артиш орқали, физик-кимёвий усулда эса турли хилдаги кимёвий модда эритмалари билан ювиш орқали амалга оширилади. Дезактивацияда асосан сув ишлатилиб радиоактив моддаларнинг ювилувчанлигини оширишда турли кислоталар ва ишқорлар ишлатилади. Масалан, SF-2, ОР-7, ОР-10, Nа3РО4 трилон В, шавел, лимон кислоталари ва унинг тузлари.
Дегазация – кимёвий захарловчи моддаларни парчалаб, зарарсиз моддалар хосил қилиш ва уларнинг миқдорини камайтириш учун қўлланилади. Дегазация омили махсус техникалар ёрдамида амалга оширилади. Дегазация қилувчи моддаларга кимёвий моддалар, уларни оксидловчи хлорли бирикмалар (гипохлоридлар, хлорамин) ва ишқорли бирикмалар (NаОН) сода, аммиак, аммиакли тузлар) киради. Бу бирикмаларнинг ҳаммаси эритма ҳолида ишлатилади.
Эритувчи сифатида асосан сув, дихлоретан, трихлоретан, бензин ишлатилади. Дегазация қилувчи эритма 1,5% ли гексахлормеламин ёки 10% ли дихлорамин эритмаси иприт ва бошқа кимёвий моддаларни зарарсизлантиришда ишлатилади. Дегазация қилувчи эритма 2,2% ли NаОН, 5% ли моноэтаноламин ва 20% ли аммиакли сув эритмасидан ташкил топиб, зоман типидаги захарловчи моддаларни захарсизлантиради. Терини зарарловчи ва асабни фалажловчи захарли моддаларни зарарсизлантиришда хлорли оҳак эритмаси ишлатилади.
Кимёвий қуроллар билан зарарланган атроф мухит кимёвий ёки механик усулда дегазация қилинади. Кимёвий усул бўйича юқорида айтилганидек, дегазацияловчи модда эритмалари билан қайта ишланади. Механик усулда эса зарарланган жойларнинг устки қисимлари (7-8 см қалинликда) олиб ташланади ёки ўша жойнинг устини қалин сомон, тахталар билан беркитилиб, химоя қилинади.
Дезактивация ва дегазация омилларининг тозалиги дозиметрик ва кимёвий назорат асбоблар билан текширилади.
Дезинфекция - биологик шикастланиш ўчоғида олиб бориладиган зарарсизлантириш тадбирлари ҳисобланади. Дезинфекция ўтказишда махсус дезинфекцияловчи воситалар фенол, крезол, лизол ва бошқа дегазацияловчи ишқорлар ҳам ишлатилади. Дезинфекция омилларининг тозалиги бактериологик усул орқали назорат қилинади.
Дезинцекция бу хашоратларга қарши кураш ва уларни йуқотиш, қириш ишларидир. Бу ишларда механик, кимиёвий, физикавий, биологик ва табий усуллардан фойдаланилади.
Дерратизациякемирувчиларга қарши кураш.
Санитар қайта ишлаш махсус қайта ишлов бериш усулининг асосини ташкил этиб, у фуқароларни радиоактив, кимёвий ва бактериалогик моддалар билан зарарланишининг олдини олишда қўлланиладиган омиллардан ташкил топган.
Санитар қайта ишлаш қисман ва тўлиқ турларга бўлинади. Қисман санитар қайта ишлаш - барча кийим-кечак, шахсий химоя воситалари, терининг очиқ қолган қисмларини механик усулда тозалаш хисобланади.
Тўлиқ санитар қайта ишлаш деганда тана аъзоларини зарарсизлантирувчи усулларни қўллаш (ювиш дезинфекция қилиш) тушунилади. Бу барча тана аъзоларимизни, кийим-кечак, химоя воситалари ва бошқаларни зарарсизлантириш мақсадида қўлланилади. Бу усул бўйича шикастланган худуддан чиққан фуқаролар, ишчи-хизматчилар, тузилмалар жалб қилинади.
Тўлиқ санитар қайта ишлаш омили махсус қурилган ювиниш шахобчаларида амалга оширилади. Бунда фуқаролар бир томондан кириб, кийим-кечак, химоя воситаларини ечиб, ювиниб, оғиз, кўз ичларини зарарсизлантириб, иккинчи томондан дозиметрик, кимёвий текширувдан ўтиб, сўнгра тоза кийим-кечак кийишади ва иккинчи дозиметрик кўрикдан ўтишади.
Зарарланган кийимлар, химоя воситалари, махсус усуллар ёрдамида зарарсизлантирилади. Шикастланган худуддан чиқишда юқорида айтилган муолажалар юқори савияда ўтказилса, зарарланиш кўлами шунча кичик ва талофатлар кўпайишининг олди олинган бўлади.

Download 10,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish