Самарқанлд давлат университети география ва экология факулътети “ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси


Мавзу: 2.9. Иқтисодиёт тармоқлари ва объектлари барқарорлигини ошириш. Фуқаро муҳофазаси тадбирларини режалаштириш



Download 10,11 Mb.
bet110/141
Sana11.06.2022
Hajmi10,11 Mb.
#656643
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   141
Bog'liq
2 5271677532381385917

Мавзу: 2.9. Иқтисодиёт тармоқлари ва объектлари барқарорлигини ошириш. Фуқаро муҳофазаси тадбирларини режалаштириш.
Режа:
1. Иқтисодиёт тармоқлари ва объектларининг барқарорлигини ошириш тушунчаси ва моҳияти.
2. Барқарорликни оширишнинг асосий йўналишлари, чора-тадбирлари.
3. Аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш тадбирларини режалаштириш. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш режаси ва унга қўйиладиган асосий талаблар.


Аҳолини ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ФВДТнинг фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва иқтисодиёт объектлари ва тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини оширишга қаратилган асосий вазифалардан бири ҳисобланади.
Иқтисодиёт объектлари ва тармоқлари фаолиятининг барқарорлигини ошириш тушунчаси ва моҳияти. Иқтисодиёт объектлари ва тармоқлари фаолиятидаги барқарорликни ошириш масалалари умумдавлат миқёсида олдиндан ва иқтисодиётнинг барча ишлаб чиқариш бўғинларида ҳал қилиниши керак. Шундан келиб чиқиб, қуйидаги тушунчаларга ажратилади:
мамлакат иқтисодиёти барқарорлиги;
иқтисодиёт тармоқлари ишининг барқарорлиги;
иқтисодиёт объектлар иши барқарорлиги.
Иқтисодиёт тармоқлари ишининг барқарорлиги деганда унинг объектларидан бир қисми ишдан чиққан ва ишлаб чиқариш алоқалари қисман бузилган тақдирда ушбу тармоқнинг мамлакат эҳтиёжини таъминлайдиган ҳажмда асосий маҳсулот ишлаб чиқариш қобилияти тушунилади.
Иқтисодиёт объектлари иши барқарорлиги деганда режалаштирилган ҳажмда ва номенклатурада маҳсулотни ишлаб чиқариш, шунингдек, қисқа муддатда ишлаб чиқаришдаги бузилишни тиклаш қобилияти тушунилади.
Моддий бойликлар (энергетика, транспорт, алоқа ва ҳ.к.) ишлаб чиқармайдиган объектлар иши барқарорлиги деганда фавқулодда вазиятлар режимларида ўз функцияларини бажариш қобилияти тушунилади.
Иқтисодиёт объектлари иши барқарорлигига бир неча омиллар таъсир этиши мумкин. Уларни шартли равишда 3 гуруҳга бўламиз:
1. Ички омиллар:
- ишчи ва ходимларнинг умумий сони, уларнинг малакаси;
- ишлаб чиқариладиган маҳсулот;
- ишлаб чиқаришда қўлланиладиган технологиялар;
- объектнинг ўлчамлари, иморат ва иншоотларнинг қурилиш тавсифи;
- энергетика турлари ва уларнинг мавжудлиги;
- сувга бўлган талаб.
2. Табиий хусусиятли омиллар:
- зилзила, кўчки, сел, сув тошқини, довул, бўрон ва ҳ.қ.
3. Объектнинг жойлашган ўрнига боғлиқ бўлган омиллар:
- қурилиш тавсифи;
- транспорт коммуникациялари мавжудлиги;
- потенциал хавфли объектларнинг мавжудлиги.
Иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш бирлашмалари ва объектлари ишларининг барқарорлиги бўйича ташкилий, илмий-тадқиқот, технологик ва муҳандислик-техник чора-тадбирлар вазирликлар, ишлаб чиқариш бирлашмалари ва объектлари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда тегишли ҳужжатларда, уларнинг бажарилиши фуқаро муҳофазаси режаларига асосан олдиндан кўриб чиқилади.
Бу тадбирларнинг бажарилиши учун иқтисодиётнинг ҳар бир йирик объектида ва ишлаб чиқариш бирлашмаларининг объектларида уларнинг ишлаш фаолиятининг барқарорлигини баҳолаш зарур. У қуйидагиларни назарда тутади:
биринчидан, объектнинг барқарорлигини баҳолаш;
иккинчидан, объект иш фаолиятининг барқарорлигини баҳолаш.
Объект барқарорлигини баҳолаш, яъни унинг муҳандислик-техник комплексини баҳолаш фавқулодда вазиятларда иккиламчи омилларга қарши туриш қобилиятини аниқлашдан иборат.
Муҳандислик-техник комплексига ишлаб чиқариш бинолари, коммунал ва энергетика тармоқлари, жиҳозлар, ускуналар, технологик коммуникациялар ва бошқа иншоотлар киради.
Объект иш фаолиятининг барқарорлигини баҳолаш жуда кенг тушунчадир. Бунда фавқулодда вазиятлар шароитларида ва корхонанинг кунлик режасида ишлаб чиқариш жараёни ўтадиган шароитларнинг барча томонларини ўрганишни тушуниш лозим. Бу катта ва мураккаб вазифа. У ўз ичига қуйидагиларни олади:
1. Объектнинг ишлаб чиқариш жараёни барқарорлигини баҳолаш.
2. Шикастланишнинг иккиламчи омиллари таъсир даражасини ва характерини аниқлаш.
3. Ишлаб чиқариш бирлашмаси объектлари, объектнинг ишлаб чиқариш алоқалари ва таъминот тизими ишончлилигини баҳолаш.
4. Таъминотнинг автоном манбалари, захираларининг мавжудлигини ҳисобга олиш ва зарур маҳсулотларни чиқаришни таъминлайдиган бошқа қўшилувчи ишлаб чиқаришни ўрганиш.
5. Бошқарув тизимининг ишончлилигини баҳолаш.
Объектлар ва тармоқлар ишининг барқарорлигини ошириш фуқаро муҳофазасининг асосий вазифаларидан бири бўлиб, у фуқаро муҳофазаси ҳудудий органлари ҳамда халқ хўжалиги бошқарув бўғинларининг маҳаллий бошқарув органлари билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорликда ҳал қилинади.
Ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлигини тартибга солишда ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикаси «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунига (28.09.2006 й.) асосан белгиланади.
Ушбу қонунга мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектлари жумласига қуйидаги хавфли моддалар:
1) портлаш-ёнғин хавфи бўлган муҳитни юзага келтириши мумкин бўлган моддалар;
тасдиқланган стандартларга мувофиқ тирик организмга таъсир қилиш даражасига кўра I, II, III хавфлилик даражаларига (ўта хавфли, юқори даражада хавфли ва ўртача даражада хавфли) мансуб зарарли моддалар;
муайян турдаги ташқи таъсир чоғида иссиқлик ажратган ва газлар ҳосил қилган ўз-ўзидан жуда тез тарқаладиган кимёвий ўзгарувчан портловчи моддалар;
инсон соғлиғи ва атроф муҳит учун хавфли концентрацияли моддалар мавжуд бўлган ишлаб чиқариш чиқиндилари фойдаланиладиган, ишлаб чиқариладиган, қайта ишланадиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган;
2) 0,07 мегапаскалдан ортиқ босим остида ёки ишлатиладиган суюқликнинг нормал атмосфера босимидаги қайнаш ҳароратидан ортиқ ҳароратда ишлайдиган ускуналардан фойдаланиладиган;
3) кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, осма йўллар, фуникулёрдан (тоғ темир йўлларидан) фойдаланиладиган;
4) қора ва рангли металлар эритмалари ҳамда ушбу эритмалар асосида қотишмалар олинадиган;
5) кончилик ишлари, фойдали қазилмалари қазиб олиш ва бойитиш ишлари, шунингдек ер ости шароитида иш олиб бориладиган корхоналар ёки уларнинг цехлари, участкалари, майдончалари, бошқа ишлаб чиқариш объектлари киради.
Иқтисодиёт объектни хавфли ишлаб чиқариш объектлари категориясига киритиш объектнинг хавфлилиги белгиларини аниқлаш асосида уни идентификациялаш жараёнида амалга оширилади.
Объектни белгилар бўйича хавфли ишлаб чиқариш объектлари категория-сига киритишда хавфсизликнинг тегишли қоидаларига мувофиқ ҳам «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясида рўйхатдан ўтказиладиган, ҳам рўйхатдан ўтказилмайдиган техника қурилмалари ва иншоотлар ҳисобга олинади.
Ўзбекистон Республикаси «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.12.2008 йилдаги 271-сонли Қарорига асосан:
1. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби (1-иловага мувофиқ).
2. Саноат хавфсизлиги экспертизаси тизими (2-иловага мувофиқ).
3. Ўзбекистон Республикасида путур етказмайдиган назорат тизимини шакллантириш ва ривожлантириш концепцияси (3-иловага мувофиқ).
4. Хавфли ишлаб чиқариш объектининг саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаш тартиби (4-иловага мувофиқ).
5. Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартиби (5-иловага мувофиқ).
Иқтисодиёт объектлари ва тармоқлари ишининг барқарорлигини ошириш муаммолари бўйича тадқиқотлар ўтказишни ташкил қилиш. Иқтисодиёт объектлари иши барқарорлигини ошириш бўйича тадбирлар фақат иқтисодиёт тармоқлари бутунича фаолият кўрсатгандаги махсус тадқиқотлар асосидагина тўла амалга оширилиши мумкин.
Биринчидан, бу иқтисодиёт объектлари иши барқарорлиги бўйича махсус тадқиқотлардир. Бу тадқиқотлар объектлар иши мустаҳкамлигини ошириш масалаларининг бутун комплексини қамраб олади. Махсус тадқиқотлар давомида қуйидагилар тадқиқ қилинади:
фавқулодда вазиятларнинг муҳандислик-техник комплексга таъсири;
ишлаб чиқариш ходимларининг муҳофазаси;
ишлаб чиқариш, технологик ва лаборатория жиҳозларининг муҳофазаси;
объектни электр энергияси, сув, газ, буғ билан таъминлаш;
истеъмолчилар билан ишлаб чиқариш алоқалари, кооперация бўйича алоқалар, хўжаликлараро алоқалар;
хом ашё, материаллар, тайёр маҳсулот муҳофазаси;
зарарланишнинг иккиламчи омилларини камайтириш, мустасно қилиш бўйича тадбирлар;
вазифаларни ҳал қилиш учун фавқулодда вазиятларда ишлаб чиқаришни бошқариш;
издан чиққан ишлаб чиқаришни тиклаш бўйича тадбирлар (юқорида санаб ўтилган муаммоларни моҳиятан қисқача очиб бериш).
Тадқиқот гуруҳларининг вазифалари ва таркиби тадқиқот раҳбари - объект раҳбари (ёки бош муҳандиси) томонидан аниқланади.
Тадқиқот шартли равишда бир неча босқичларга бўлинади:
Биринчи босқичда фавқулодда вазиятларда объект ишининг барқарорлигини ошириш масалаларида эришилган даражага баҳо берилади. Меъёрий талабларга мувофиқ барқарорликни ошириш бўйича ҳукумат кўрсатмалари, режали топшириқлар ва режаларнинг ўзи бажарилаётганлиги даражаси тасвирланади.
Иккинчи босқичда объект барча элементларининг зарарловчи омиллар таъсирига чидамлилиги баҳоланади. Бу янада мураккаб босқич. У ўтказилаётган тадқиқот учун вақтнинг катта қисмини эгаллайди.
Тадқиқотнинг иккинчи босқичини ўтказишда қуйидаги вазифалар ишлаб чиқилиши лозим:
объект барча элементларининг фавқулодда вазиятлардаги зарарловчи омиллардан заифлигини баҳолаш;
иккиламчи омиллар таъсирида эҳтимол тутилган шикастланиш ва зарарланиш даражаси ва характерини аниқлаш;
бундай шароитда таҳлил натижалари бўйича иқтисодиёт объекти ҳолатини таҳлил этиш;
мол етказиб берувчилар ва истеъмолчилар билан бошқарма, таъминот, ишлаб чиқариш ва кооператив алоқаларнинг мустаҳкамлиги тизимини баҳолаш.
Учинчи босқичда бажарилиши режалаштирилган ҳажмдаги номенклатурадаги маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган тадбирларнинг белгилаб олинади.
Ҳар бир мутахассислар гуруҳи ўз фаолияти доирасида зарур ҳисобларни ўтказади.
Шундан сўнг барча тадқиқот гуруҳларининг баҳолашлари натижалари тадқиқот раҳбари гуруҳида умумлашади ва бу объект иши барқарорлигининг умумий ҳолатини баҳолашга имкон беради.
Масалан: бино ва иншоотлар мустаҳкамлигини тадқиқ этиш гуруҳининг иши асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш бино ва иншоотларнинг заиф жойларини белгилашдан, ишчилар, хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини муҳофаза бинолари билан таъминлаш ва фавқулодда вазиятлардан сўнг уларнинг ҳолатини баҳолашдан бошланади.
Бино ва иншоотларнинг табиий офатлар таъсиридан заифлигини баҳолаш учун ҳисобот қуйидаги тартибда ўтказилади:
асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг асосий бино ва иншоотлари номи аниқланади;
ҳар бир бино, иншоот ва цехларга берилган лойиҳа (қурилиш) ҳужжатлари ўрганилади;
кўрилаётган бино ва иншоотларга зилзила ёки замонавий зарар етказиш воситалари таъсири ўрганилади.
Тадқиқот раҳбари гуруҳи. Гуруҳ барча тадқиқот гуруҳлари ишини ташкиллаштиради ва мувофиқлаштиради. У барча тадқиқот гуруҳларининг объектлари барқарорлигини баҳолаш натижаларини умумлаштиради ва қуйидаги вазифаларни ҳал қилади:
1. Ишчилар, хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари муҳофазаси бўйича барча бор имкониятларни ўрганади ва баҳолайди.
2. Объект заифлиги графигини ишлаб чиқади, табиий офатлар, авария ва ҳалокатлар таъсирида ишлаб чиқариш фондларининг йўқолиши мажбуриятини характерлайди. Ишлаб чиқариш фондларининг ишлаб чиқариш қувватларидаги талафот нисбий бирликлар ёки бошланғич нархдан фоизларда акс этади. Бу эҳтимол тутилган зарар графигига ўхшашдир.
3. Бўлиши мумкин бўлган зарардан келиб чиқиб маҳсулотларнинг белгиланган турларини чиқариш бўйича корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати пасайиши графигини ишлаб чиқади.
4. Тиклаш ишлари ҳажмини, уларни бажариш учун зарур куч ва воситаларни белгилайди.
Тадқиқот натижалари бўйича объект иши мустаҳкамлигини ошириш тадбирлари режаси ва тадқиқот натижалари тўғрисида маълумот тайёрланади. Маълумотда қуйидаги масалалар ёритилади:
тадқиқот ўтказишнинг мавзуси, мақсади, вазифалари ва хусусиятлари;
объектлар иши барқарорлигини баҳолаш хулосалари;
объектлар иши барқарорлигини ошириш бўйича тадбирлар;
объект кучлари билан ўтадиган тадбирларни амалга ошириш муддатлари;
вазирликлар ёрдамини талаб қиладиган тадбирлар;
режалаштирилган тадбирларни ўтказиш учун зарур молиявий ва моддий-техник воситалар;
илмий-конструкторлик ва илмий-тадқиқот ташкилотларида тадқиқот жараёнида ҳал қилинмаган ва ишлашни талаб қиладиган масалалар.
Ҳисобот докладига тадқиқот материаллари бўйича ҳисобот карточкалари илова қилинади.
Объект ишининг барқарорлигини ошириш бўйича тадбирлар режаси тадқиқот натижаларини умумлаштирувчи асосий ҳужжатлар ҳисобланади. Объект ишининг барқарорлигини бўйича тадбирлар режаси ва тадқиқот натижалари бўйича ҳисобот маълумоти техник кенгашда муҳокама килинади. Шундан сўнг бу ҳужжатлар объект раҳбари томонидан имзоланиб, талаб қилинган ресурслар миқдори сметаси билан бирга тасдиқлаш учун тегишли вазирликка жўнатилади.

Download 10,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish