Самарқанлд давлат университети география ва экология факулътети “ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси


Мавзу: 2.10. Терроризм ва аҳоли муҳофазаси



Download 10,11 Mb.
bet112/141
Sana11.06.2022
Hajmi10,11 Mb.
#656643
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   141
Bog'liq
2 5271677532381385917

Мавзу: 2.10. Терроризм ва аҳоли муҳофазаси.
Режа:

  1. Терроризм ва унинг турлари. Ўзбекистон Республикаси “Терроризмга қарши кураш тўғрисидаги қонуни”.

  2. Террорчилик ҳаракатларини амалга ошириш усуллари ва воситалари.

  3. Терроризм билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда аҳолининг ҳаракати.

Террор” атамаси лотинча “terror” – даҳшат, қўрқув сўзидан келиб чиққан. Террор – оммавий ва сиёсий мақсадларга эришиш учун зўравонликдан ҳамда зўравонлик қилиш билан таҳдид солишдан мунтазам фойдаланишдир. Душманни жисмоний зўравонлик йўли билан қўрқитиш, ҳатто уни жисмонан йўқ қилиш. “Терроризм” эса террор амалиётидир.
Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги қонуни 6 бўлим, 31-моддадан иборат:
I. Умумий қоидалар.
II. Давлат органларининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари.
III. Террорчиликка қарши операциянинг ўтказилиши.
IV. Террорчилик ҳаракати оқибатида етказилган зарарни қоплаш ва жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси.
V. Терроризмга қарши курашда иштирок этаётган шахсларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояси.
VI. Террорчилик фаолиятида иштирок этганлик ҳамда терроризмга қарши кураш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик.
Ўзбекистон Республикаси «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги қонунида терроризм тушунчасига қуйидагича таъриф берилган:
Терроризм - мафкуравий ва бошқа мақсадларга эришиш учун шахснинг ҳаёти, соғлиғига хавф туғдирувчи, мол-мулк ва бошқа моддий объектларнинг йўқ қилиниши (шикастлантирилиши) хавфини келтириб чиқарувчи ҳамда давлатни, халқаро ташкилотни, жисмоний ёки юридик шахсни бирон-бир ҳаракатлар содир этишга ёки содир этишдан тийилишга мажбур қилишга, халқаро муносабатларни мураккаблаштиришга, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузишга, хавфсизлигига путур етказишга, қуролли можаролар чиқаришни кўзлаб иғвогарликлар қилишга, аҳолини қўрқитишга, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида жавобгарлик назарда тутилган зўрлик, зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёки бошқа жиноий қилмишлар.
Террорчилик гуруҳиолдиндан тил бириктириб террорчилик ҳаракатини содир этган, бундай ҳаракатга тайёргарлик кўрган ёки уни содир этишга суиқасд қилган шахслар гуруҳи.
Террорчилик ташкилоти – икки ёки ундан ортиқ шахснинг ёки террорчилик гуруҳларининг террорчилик фаолиятини амалга ошириш учун барқарор бирлашуви.
Гаровга ушлаб турилган шахс – қўлга олинган ёки ушлаб турилган шахсни озод этиш шартлари сифатида давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини, халқаро ташкилотларни, шунингдек айрим шахсларни бирон-бир ҳаракат содир этишга ёки бундай ҳаракат содир этишдан тийилишга мажбур қилиш мақсадида террорчилар томонидан қўлга олинган ёки ушлаб турилган жисмоний шахс.
Террорчилар фаолиятининг хусусиятига кўра терроризм қуйидагиларга бўлинади:
1. Ички: фуқароларнинг ўз ҳудудида ўз давлатига қарши ҳаракатлари.
2. Трансмиллий: бир давлат фуқароларининг бошқа давлат ҳудудидаги ўз ватандошларига қарши ҳаракатлари.
3. Халқаро: террорчилар халқаро, миллатлараро гуруҳларининг бошқа давлат ёки давлатларга қарши ҳаракатлари.
Террорчилик фаолияти сабаблари бўйича терроризм қуйидаги мустақил турларга бўлинади:
1. Сиёсий терроризм: тарафдорлари уни сиёсий кураш методларидан бири, деб ҳисоблашади. Ушбу методнинг моҳияти сиёсий душманларни бартараф этиш, ҳокимият тузилмаларини муайян ишни қилишга ёки қандайдир ишни қилмасликка мажбурлаш мақсадида амалда ўта зўравонлик чораларини кўриш ёки шундай қилиш билан таҳдид солишдан иборат.
2. Мафкуравий терроризм: туб ички ижтимоий-сиёсий можаролар негизида шаклланади ҳамда сўл ва ўнг терроризмда намоён бўлади (унинг субъектлари дунёни, мамлакатни ўз мафкуравий концепцияларига мувофиқ ижтимоий қайта қуришнинг турли вариантларини олға суришади).

Download 10,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish