Самарқанлд давлат университети география ва экология факулътети “ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси



Download 10,11 Mb.
bet107/141
Sana11.06.2022
Hajmi10,11 Mb.
#656643
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   141
Bog'liq
2 5271677532381385917

Қутқарув тузилмаси – фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ишларини олиб бориш учун мўлжалланган, асосини махсус техника, асбоб-ускуналар, аслақа-анжомлар ва бошқа қутқарув воситалари билан таъминланган қутқарувчилар бўлинмалари ташкил этган мустақил тузилма ёки қутқарув хизмати таркибига кирувчи тузилма.
Қутқарув хизмати – фаолияти бўйича ягона тизимга бирлаштирилган, асосини профессионал қутқарув тузилмалари ташкил этган, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга доир вазифаларни ҳал қилиш учун мўлжалланган бошқарув органлари, кучлар ва воситалар мажмуи.
Қутқарув воситалари – қутқарув ишларини олиб бориш учун мўлжалланган техник, илмий-техник ва интеллектуал маҳсулот, шу жумладан махсус алоқа ва бошқарув воситалари, техника, асбоб-ускуналар, аслаҳа-анжомлар, мол-мулк, қутқарув ишларини бажариш технологиясига доир услубий материаллар, видеоматериаллар, фотоматериаллар, электрон ҳужжатлар, шунингдек электрон-ҳисоблаш машиналари учун дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базалари ва ҳ.к.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил
24 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 242-сонли қарорида ФВДТ нинг фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш учун ташкил этиладиган куч ва воситалар белгилаб берилган.
ФВДТнинг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш куч ва воситалари қуйидагилардан иборат бўлади:
- фуқаро муҳофазаси қўшинлари;
- Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тўғридан-тўғри ҳамда тезкор бўйсинувчи республика ихтисослаштирилган тузилмалари;
- вазирликлар ва идораларнинг профессионал ихтисослаштирилган бўлинмалари ва тузилмалари, республика, маҳаллий ва объектлар даражасида ФВДТ тегишли ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари, хизматлари ва тузилмалари;
- Қизил Ярим ой Жамияти кўнгиллилар отрядлари (командалари, гуруҳлари) ва «Ватанпарвар» мудофаага кўмаклашувчи ташкилоти.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тўғридан-тўғри бўйсинувчи республика ихтисослаштирилган тузилмалари профессионал мутахассислар билан тўлдирилган ва жаҳон стантартларига жавоб берувчи махсус қидирув асбоблари ҳамда қутқариш ускуналари билан жиҳозланган, шунингдек энергия таъминоти, махсус кийим-бошларнинг мустақил манбалари, етарлича сув, озиқ-овқат ҳамда қидирув-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни автоном режимда камида 72 соат ичида таъминлашни ҳисоб-китоб қилиниб чиқарилган харажат материалларига эга бўлган доимий тайёргарликдаги авария-қутқарув ва қидирув-қутқарув тузилмаларини ўз ичига олади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тўғридан-тўғри бўйсинувчи тузилмалар:
Тез ҳаракат қилиш республика кўп тармоқли маркази;
- Тез ҳаракат қилиш махсус отряди;
- «Қамчиқ» ва «Резак» қидирув-қутқарув отрядлари
- фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг авария-қутқарув отрядларидан иборат.
Уларнинг асосий вазифалари:
- фавқулодда вазиятга тезкор киришиш, фавқулодда вазиятларни чеклаш ва оқибатларини бартараф этишда самарали ҳаракатларга шай туриш;
- разведка ўтказиш, вазиятни баҳолаш ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тезкор маълумот юбориш;
- жароҳатланганларни, моддий бойликларни қидириб топиш, қидирув-қутқарув ишларини ўтказиш.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тезкор бўйсинувчи республика ихтисослаштирилган тузилмалари:
- ИИВ Республика ёнғинга қарши ҳарбийлашган махсус отряди;
- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг республика тезкор тиббий ёрдам республика илмий маркази;
- «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг авиаотряди;
- Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг ҳамда «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасининг автотранспорт ва автосанитария отрядлари;
- вазирликлар ва идораларнинг фавқулодда вазиятларни тугатиш ва ФВДТ кучлари ҳаракатларини ва тадбирларини таъминлаш учун мўлжалланган бошқа таркибий бўлинмалари.
Вазирлик ва идораларнинг ҳарбийлаштирилган ва профессионал ихтисослаштирилган бўлинмалари идорага қарашли объектларда ишлаб чиқариш – технология авариялари ва ҳалокатлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, шунингдек эпидемиялар, эпизоотиялар ва эпифитотиялар юзага келганда махсус вазифаларни ҳал этиш учун мўлжалланган.
Ҳудудий қуйи тизимларда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда) қурилиш, қурилиш-монтаж, автокорхоналар ва бошқа ташкилотлар негизида маҳаллий бошқарув органларининг ҳудудий авария-қутқарув ва авария-тиклаш тузилмалари, шунингдек Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят (шаҳар, туман) автоотрядлари, тезкор тиббий ёрдам марказлари, қутқарув командалари ташкил этилади.
Корхоналар раҳбарларининг қарорлари билан кучли хавфли объектларда мавжуд ихтисослаштирилган хизматлар ва бўлинмалар (қурилиш, кимё, тиббий ва бошқ.) негизида бевосита объектларда штатсиз ихтисослаштирилган авария-қутқариш ва авария-тиклаш тузилмалари тузилади.
ФВДТ таркибига кирувчи ҳудудий, махсус ва объект тузилмалари Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири - Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг
2007 йил 10 ноябрдаги 3-сонли буйруғи билан тасдиқланган Низом асосида ташкил этилади.
Умумий йўналишдаги фуқаро муҳофазаси тузилмалари – тегишли ҳудудлар ҳамда объектларда фавқулодда вазиятларда қидирув-қутқарув бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни олиб бориш учун ташкил этилади: шаҳар ва туманларнинг механизация ишлари йиғма отрядлари (командалари), хавфли ҳудудларда жойлашган қишлоқ (маҳалла фуқаролар йиғинларининг йиғма командалари (гуруҳлари), объектларнинг умумий йўналишдаги отрядлари (командалари, гуруҳлари).
Фуқаро муҳофазаси хизмат тузилмалари – ҳудудлар ва объектларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятлар юзага келганда махсус ишларни бажариш ҳамда умумий йўналишдаги фуқаро муҳофазаси тузилмалари олдига қўйилган вазифаларни ҳал этишда ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этиладиган тузилмалар:
- разведка гуруҳлари, радиацион ва кимё назорат звенолари ва постлари;
- алоқа командалари, гуруҳлари ва звенолари;
- тиббиёт отрядлари, гуруҳлари, санитар дружиналар ва постлар;
- ёнғин хавфсизлиги командалари, бўлинмалари ва звенолари;
- муҳандислик командалари, гуруҳлари ва звенолари;
- авария-техник командалари;
- автомобиль отрядлари;
- жамоат тартибини сақлаш командалари ва гуруҳлари;
- савдо ва озиқ-овқат билан таъминлаш бўлинмалари;
- кўчма авто ёқилғи қуйиш станциялари;
- сув ташиш звенолари;
- техник таъминот бўлинмалари (кўчма таъмирлаш-тиклаш гуруҳлари);
- ҳайвонларни муҳофазалаш бўйича гуруҳлар ва звенолар;
- қишлоқ хўжалиги ўсимликларини муҳофазалаш бўйича гуруҳлар ва звенолар.
Объект тузилмалари барча иқтисодиёт объектларида тузилади. Улар умумий йўналишдаги (ихтисослашган) ва объект хизмат тузилмаларига бўлинади:
- разведка гуруҳлари, звенолари;
- алоқа ва хабар бериш гуруҳлари, звенолари;
- қутқарув командалари ёки гуруҳлари;
- санитар дружиналари ёки санитар постлари;
- жамоат тартибини сақлаш гуруҳлари;
- ёнғин хавфсизлиги гуруҳлари (бўлинма, звенолари);
- ҳимоя иншоотларига хизмат кўрсатиш бўйича гуруҳлар ёки звенолар);
- авария-техник гуруҳлар;
- радиацион-кимёвий назорат постлари ва бошқа тузилмалар.

Download 10,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish