3. Миллатчилик терроризми: этник белгиларга кўра амалга оширилади. Айрим миллатлар ва этносларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатлари чинакам ёки сохта бузилишига қарши курашдек номонанд шаклда бўлади. Лекин террорнинг бу тури, сиёсий мақсадларга - мавжуд конституциявий тузумни, мамлакатнинг давлат тузилишини, маъмурий-ҳудудий тузилмаларни ва ш.к.ни зўравонлик билан ўзгартиришга ҳам йўналтирилган бўлади.
4. Дунёқараш билан боғлиқ терроризм: ҳукмрон нормалар ва муносабатлар билан мутлақо келишмаслик сабабларига кўра амалга оширилади. Бу турга диний терроризм киради. Диний фанатизм “кофирларни” ўлдирган киши жаннатга тушади, деган мутлақ эътиқодга асосланади.
Террорнинг намоён бўлиш шакли асосида терроризм қуйидагиларга бўлинади:
1. Портловчи қурилмалардан террорчилик мақсадида фойдаланиш.
2. Ҳаво ва денгиз кемаларини олиб қочиш ёки фуқаро авиацияси ва кемачилик фаолиятига жиноий аралашиш.
3. Гаровга олиш.
4. Телефон терроризми. Ёвуз, ғаразли мақсадли кенг ёйилган “хазил”. Аҳоли ўртасида ваҳима уйғотиш, техноген авария ёки экологик ҳалокат содир бўлганлиги тўғрисидаги ёлғон хабарларни тарқатиш.
5. Ядровий терроризм. Уни юзага келтирувчи шарт-шароит: ядро қуролига эга мамлакатларнинг кўплиги; ядро қуроли яратиш бўсағасида турган мамлакатлар мавжудлиги, тадқиқот реакторларининг мавжудлиги, хилма-хил ядровий объектлар борлиги.
6. Кимёвий терроризм. Кимёвий қуролларни, уларнинг элементлари ёки заҳарловчи моддаларни жамоат жойларида қўллаш, кимёвий қуроллар сақланадиган жойларда техноген ёки экологик ҳолатларни ташкил этиш билан таҳдид қилиш, аҳоли ўртасида ваҳима уйғотиш.
7. Биологик терроризм. Биологик воситалар – бактериялар, вируслар, риккетсиялар ва ҳ.к.дан фойдаланилади.
8. Кибертерроризм. Компьютер воситасида ишлов бериладиган ахборотга, компьютер тизимлари ёки тармоғига қасддан ҳужум қилиш, кишилар ҳаёти ва саломатлигига хавф туғдириш, аҳолини чўчитиш, ҳарбий тўқнашувларни келтириб чиқариш мақсадида оғир оқибатларни юзага келтириш.
9. “Руҳий терроризм”. Руҳий шантаж йўли билан жамоатчиликка тазйиқ ўтказиш ва бошқ..
Терроризм намоён бўлишининг асосий шакллари тавсифи қисқача шулардан иборат. Лекин бундай таснифни кўпинча шартли, деб аташ мумкин, чунки амалда конкрет шакллар “соф” ҳолда ҳам, “аралаш” ҳолда ҳам учрайди.
Террорчилик ҳаракатларини амалга ошириш учун фойдаланиладиган воситалар:
- совуқ қуроллар;
- ўқ отар қуроллар;
- портловчи моддалар;
- заҳарловчи моддалар;
- биологик агентлар;
- радиоактив моддалар;
- ядро зарядлари;
- электромагнит импульс тарқатувчилар;
- транспорт воситалари (самолёт, поезд, автотранспорт) ва б.
Терроризмнинг мақсадлари:
- давлат сиёсати ва давлат қурилишини зўрлик йўли билан ўзгартириш;
- давлатнинг жиноятчиликка қарши курашдаги уринишларини беқарорлаштириш ва бузиш;
- ижтимоий ва иқтисодий масалаларни ҳал этиш, дунё ҳамжамиятига интеграция қилиниш қудратига эга бўлган демократик сиёсий тузумни яратиш ва мустаҳкамлаш бўйича қабул қилинаётган қарорларни беқарорлаштириш ва бузиш;
- шахсга, жамиятга, давлатга сиёсий, иқтисодий ва маънавий зарар келтириш.
Терроризмнинг кўламлари:
- шахсга қаратилган жиноятлар;
- гуруҳий қотилликлар;
- одамларнинг оммавий қирилиши;
- бутун мамлакат бўйлаб террорчилик ҳаракатларини амалга ошириш;
- дунё ҳамжамиятига қарши қаратилган йирик кўламли ҳаракатлар.
Ўзбекистон Республикасининг «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги қонунига мувофиқ республикамизда терроризмга қарши кураш қонунийлик, шахс ҳуқуқлари эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, терроризмнинг олдини олиш чоралари устуворлиги, жазонинг муқаррарлиги, терроризмга қарши кураш ошкора ва ноошкора чоралари уйғунлиги, жалб қилинадиган кучлар ва воситалар томонидан террорчиликка қарши ўтказиладиган раҳбарлик қилишда яккабошчилик тамоиллари асосида олиб борилади.
Терроризмга қарши курашда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирликлари иштирок этади.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари:
Фавқулодда вазиятлардан аҳолини муҳофаза қилиш, террорчилар ҳаракат қилаётган зонада жойлашган алоҳида муҳим, категорияланган ва бошқа объектлар барқарор ишлашини, шунингдек террорчилик ҳаракатлари оқибатларини тугатиш юзасидан вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда тадбирлар ўтказади, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Террорчилик ҳаракатлари билан боғлиқ вазиятга тушиб қолганда қандай ҳаракат қилиш керак?
Гаровга тушиб қолганда:
асло ваҳимага берилманг;
«ҳамма қатори» бўлишга ҳаракат қилинг. Кўзга ташланадиган кийимлардан халос бўлинг, бўйингиз баланд бўлса энгашинг, кескин ҳаракатлар қилманг, террорчининг кўзига тик қараманг;
атрофингиздагиларни тинчлантиришга ҳаракат қилинг, бунда ҳар қандай усулдан, ҳаттоки мушт туширишдан ҳам фойдаланишингиз мумкин;
имкон даражасида бинода хавфсизроқ жойни аниқланг (ойна, деразалардан узоқ ва ҳ.к.);
иложи борича ёнғин вақтида ҳаёт учун хавфли бўлган сунъий толадан тайёрланган кийимлардан халос бўлинг;
озод бўлишингизга бўлган умидни йўқотманг.
Телефон орқали таҳдид қилинганда:
иложи борича «суҳбат»ни ёзиб олишга ҳаракат қилинг;
ёзиб олиш йўлга қўйилмаган бўлса, суҳбатни эслаб қолиш лозим;
қўнғироқ қилувчи билан узоқроқ мулоқотда бўлишга ҳаракат қилинг, унинг ёши, миллати, жинсини тахминан аниқлашга ҳаракат қилинг, овози, гапириш оҳанги, нутқига эътибор қаратинг;
қўнғироқ тўғрисида тегишли органлар (МХХ, ички ишлар бўлими)га хабар беринг, зарур бўлса одамларни эвакуация қилишни ташкил этинг.
Портловчи қурилма ишга тушганда:
содир бўлган воқеа тўғрисида тегишли жойлар (ички ишлар бўлими, қутқарув хизмати, ҳокимиятнинг тезкор навбатчиси)га хабар беринг;
имкон қадар юзага келган вазиятга баҳо беришга ҳаракат қилинг: портлаш жойи, жароҳатланганлар сони, ёнғин чиққан-чиқмаганлиги ва ҳ.к.;
воқеа жойига бегоналар ва қизиқувчилар яқинлашишининг олдини олинг;
жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этинг.
Шубҳали буюм топиб олинганда:
зудлик билан топилган шубҳали буюм тўғрисида хабар беринг;
одамларни хавфсиз жойга олиб чиқинг;
одамларнинг шубҳали буюмга яқинлашишларига, радиоалоқа воситалари, уяли телефон ва радиопортлатгичнинг ишлаб кетишига сабаб бўлиши мумкин бўлган воситалардан фойдаланишга йўл қўйманг;
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари етиб келишини кутинг.
Хулоса қилиб айтганда, бугунги давр ҳар биримиздан атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатни, содир бўлаётган жараёнларни диққат билан кузатиш ва улардан хулоса чиқариш, айниқса, ҳушёрлик ва огоҳликни талаб этади.
Президентимиз И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 22 йиллигига бағишланган тадбирда айтган қуйидаги сўзларини доимо ёдда тутмоғимиз даркор: “Бугун биз бошимиздан кечираётган нотинч ва таҳликали замонда турли минтақаларда, ён-атрофимизда қарама-қаршилик ва қонли тўқнашувлар тобора кучайиб бораётганини кўриб, кузатиб, беғамлик ва бепарволикка йўл қўймасдан, ҳушёрлик ва уйғоқлик билан яшашни ҳаётнинг ўзи барчамиздан талаб этмоқда”.
Do'stlaringiz bilan baham: |