Самарқанлд давлат университети география ва экология факулътети “ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси


Иқтисодиёт тармоқлари ишининг барқарорлигини ошириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар ва асосий йўналишлар



Download 10,11 Mb.
bet111/141
Sana11.06.2022
Hajmi10,11 Mb.
#656643
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   141
Bog'liq
2 5271677532381385917

Иқтисодиёт тармоқлари ишининг барқарорлигини ошириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар ва асосий йўналишлар
Иқтисодиёт объектлари ва тармоқлари ишининг барқарорлигини ошириш вазифаларининг бажарилишига аввал кўрсатилганидек, ташкилий, илмий-тадқиқот, технологик ва муҳандислик-техник тадбирларини олдиндан ишлаб чиқиш ва ўтказишнинг бутун комплекси билан эришиш мумкин. Бу тадбирлар комплекснинг асосий зарур муаммоларини иқтисодиёт объектлари ва тармоқлари тузилиши барқарорлигини оширишнинг асосий йўналишлари деб қабул қилинган:
1. Ишлаётган ходим ва унинг оила аъзоларининг муҳофазаси, уларнинг ҳаёт фаолиятини таъминлаш.
2. Муҳандислик-техник комплекси муҳофазаси.
3. Зарарланишнинг иккиламчи омилларини қисқартириш.
4. Ишлаб чиқариш ва хўжалик алоқаларининг барқарорлигини ошириш.
5. Бошқарув мустаҳкамлигини ошириш.
6. Издан чиққан ишлаб чиқаришни қайта тиклашга тайёргарлик.
Иқтисодиёт объекти ишининг барқарорлигини ошириш бўйича асосий тадбирлар режаси. Иқтисодиёт объектлари ишининг барқарорлигини ошириш режаси юқори турувчи бошқарув органлари (бирлашма, муассаса, вазирлик) кўрсатмаларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
Режанинг биринчи қисми объектлар, вазирликлар томонидан ўтказиладиган тадбирларни белгилайди ва зарурат бўлганда ҳукумат қарорларини талаб қилувчи тадбирларни кўзда тутади.
Режанинг иккинчи қисми фавқулодда вазиятлар содир бўлиши мумкин бўлган вақтда иқтисодиёт объектлари, вазирликлар томонидан ўтказиладиган тадбирлар ва ҳукумат қарорини талаб қилувчи тадбирларни белгилайди.
Иқтисодиёт объекти (тармоғи) ишининг барқарорлигини ошириш режаси фавқулодда вазиятларда объект (тармоқ) ишининг барқарорлигини ошириш масалаларида эришилган даражани баҳолаш, тадқиқот натижалари бўйича ишлаб чиқилади.
Режа тадқиқот раҳбари раҳбарлиги остида бош мутахассислар, тадқиқот гуруҳлари раҳбарлари томонидан ишлаб чиқилади.
Иқтисодиёт объектлари ва тармоқлари томонидан уларнинг фаолият кўрсатиш барқарорлигини ошириш бўйича ўтказиладиган, сезиларли капитал қўйилмаларни, ишлаб чиқариш технологиясида жиддий ўзгаришларни талаб қиладиган тадбирлар белгиланган тартибда республикани ижтимоий, иқтисодий ривожлантиришнинг жорий ва истиқболдаги режаларига киритилади.
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш ҳаракатлари режаси, уни ишлаб чиқиш ва мазмунига қўйиладиган асосий талаблар.
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш ҳаракатлари режаси – аввалдан ишлаб чиқилган, асосланган, моддий таъминланган муҳофаза тадбирлари мажмуи. Уларнинг бажарилиши қўйилган вазифаларни муваффақиятли ҳал этишни таъминлайди.
Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирларини режалаштириш – муҳофазани бошқариш жараёнининг энг муҳим таркибий қисми. У фавқулодда вазиятлар шароитида таҳлил қилиш ва баҳо бериш, аҳолини муҳофаза қилиш ва иқтисодиёт объектлари ва тармоқларининг барқарорлигини ошириш бўйича фуқаро муҳофазаси тадбирларини белгилаш, авария-қутқарув ишларини ўтказишга куч ва воситаларни тайёрлаш, улар ва бошқарув органлари ҳаракатини ҳар томонлама таъминлашга қаратилган.
Режалаштиришдан асосий мақсад фавқулодда вазият юзага келганда, шунингдек табиий офат, йирик авария ва ҳалокатлар оқибатларини бартараф этишда фуқаро муҳофазаси тадбирларининг ҳажми ва ўтказиш тартибини аниқлаш ҳисобланади.
Режа умумдавлат миқёсида ишлаб чиқилади.
Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирларини барвақт амалга ошириш, фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишда республика, идоралар, ҳокимиятлар ва объектларнинг хатти-ҳаракат режалари, шунингдек ФВДТнинг турли даражаларида ҳамкорлик режалари ишлаб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси ФВДТ фаолиятини режалаштириш ишларига ташкилий-услубий раҳбарликни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги амалга оширади (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.1997 йилдаги 558-сонли қарори Низомининг 34-моддаси).
Фуқаро муҳофазаси режасига қўйиладиган асосий талаблар:
- режанинг тўлиқ ишлаб чиқилиши;
- мазмуннинг қисқалиги;
- вақтнинг қатъий ҳисобга олиниши;
- реаллик ва аниқлик;
- иқтисодий мақбуллик.
Режа ишлаб чиқиш учун бошланғич маълумотлар. Режа ва иловаларини ишлаб чиқиш учун бошқарувнинг юқори органи, бўлимларидан дастлабки маълумотлар (материаллар) олиниши керак:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг фуқаро муҳофазасини ташкил этиш ва фаолиятига оид фармонлари, қарорлари, кўрсатмалари;
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг низомлари, кўрсатмалари ва тавсиялари, раҳбар ва меъёрий ҳужжатларининг талаблари;
юқори органларнинг тавсиялари ва кўрсатмалари.
Режа ишлаб чиқишдаги иш ҳажми шартли равишда тўрт босқичга бўлинади:
биринчи босқичда ижрочилар таркиби, уларнинг тайёрлиги аниқланади, бошланғич маълумотлар, ҳужжатлар ўрганилади, материаллар умумлаштирилади;
иккинчи босқичда режа амалда ишлаб чиқилади ва расмийлаштирилади;
учинчи босқичда ҳамма тадбирлар ўзаро ва юқори ташкилот билан келишиб олинади, режага аниқлик киритилади ва тасдиқланади;
тўртинчи босқичда барча режалаштирилган тадбирлар режа тасдиқлангандан кейин тегишли ижрочиларга етказилади.
Режалар ишлаб чиқишни бевосита ташкил этиш тегишли фуқаро муҳофазаси бошлиғига юклатилади, режаларни ишлаб чиқишга фуқаро муҳофазасининг штатдаги ходимлари, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, эвакуация комиссияси, фуқаро муҳофазаси хизматлари ва бўлимлари, иқтисодиёт объектларининг бош мутахассислари жалб қилинади.
Ҳудуд ва иқтисодиёт объектидан қатъий назар режалаштириш ва авария-қутқарув ишларини ўтказишнинг қуйидаги тартиби белгиланган:
1. Зарарланиш ўчоқлари ва офат ҳудудини разведка қилиш, қидирув-қутқарув ишлари мажмуини ўтказиш.
2. Аҳолини, қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари, ўсимликлари, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, моддий бойликларни муҳофаза қилиш тадбирлари.
3. Жабрланган аҳолининг турмуш шароитини ташкил этиш, қурбон бўлганларни ҳисобга олиш ва кўмиш, жароҳатланганларни шифохоналарга жойлаштириш.
4. Карантин-обсервация, санитар-гигиеник ва эпидемияга қарши тадбирлар.
5. Маҳаллий ҳокимият ва ҳарбий қўмондонлик органлари билан ўзаро ҳамкорлик.
Режаларга ҳар йили 1 январдаги ҳолатга мувофиқ йилнинг биринчи чораги давомида тузатишлар киритилади. Фавқулодда вазият юзага келган тақдирда режага дарҳол аниқликлар ва тузатишлар киритилиши керак. Режа икки нусхада тузилади. Нусхалардан бири объектнинг бошқарув пунктида, иккинчиси юқори ташкилотда сақланади.
Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирларини режалаштиришнинг асосий тамойиллари. Муҳофаза талдбирларини режалаштириш ва амалга ошириш аввалдан иқтисодий, табиий ва бошқа томонларини, ҳудуднинг хусусиятларини ва фавқулодда вазият юз бериш эҳтимоллиги даражасини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади.
Тадбирлар ҳажми ва мазмуни мавжуд куч ва воситалардан максимал фойдаланиш ва етарлилик тамойилидан келиб чиқиб аниқланади.
Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш ҳаракатлари режаси икки бўлим ва тўрт иловадан иборат бўлади.
Биринчи бўлимда йирик ишлаб чиқариш авариялари, ҳалокатлари ва табиий офатлар ва террорчилик ҳаракатлари содир бўлганда вилоят ҳудудида юзага келиши эҳтимол бўлган шароитга қисқача баҳо берилади.
Иккинчи бўлимда йирик ишлаб чиқариш авариялари, ҳалокатлари ва табиий офатлар ва террорчилик ҳаракатлари содир бўлиш хавфи туғилганида ва содир бўлганида ўтказиладиган тадбирлар режалаштирилади:
а) фавқулодда вазият хавфи туғилганида (юқори тайёргарлик режими);
б) фавқулодда вазият юз берганида (фавқулодда режим).
Режанинг иловалари:
1. Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш тўғрисидаги қарори (харита).
2. ФВДТ ҳудудий қуйи тизимининг фавқулодда вазият хавфи туғилганида ва содир бўлганида ҳаракатларнинг тақвим режаси.
3. ФВДТ ҳудудий қуйи тизимининг фавқулодда вазият хавфи туғилганида ва содир бўлганида тадбирларни бажаришга жалб этиладиган куч ва воситаларининг ҳисоби (ҳар бир тадбир ҳақидаги умумий маълумотлар).
4. Фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганида ва содир бўлганида бошқарув, хабар бериш ва алоқани ташкил қилиш чизмаси.
Кимёвий хавфли объектлар фуқаро муҳофазаси режаларининг хусусиятлари (Ўзбекистон Республикаси кимёвий объектларида фуқаро муҳофазасиии режалаштириш бўйича услубий тавсиялар).
Корхона фуқаро муҳофазаси бошлиғининг қарори объектнинг тинчлик даврига мўлжалланган ҳаракат режасини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.
Режани фуқаро муҳофазаси бошлиғининг ўринбосари ишлаб чиқади. Айрим масалаларни ҳал этиш учун режани ишлаб чиқишга хизмат бошлиқлари жалб қилинади.
Объект режаси икки бўлим ва тўртта иловадан иборат.
Биринчи бўлимда объект ходимлари ва аҳолини муҳофаза қилиш тадбирларини режалаштириш учун олинган бошланғич маълумотлар баён этилади.
Режанинг биринчи бўлимига илова тарзида объектда эҳтимоли бўлган шароит тасвирланган схема-харита, кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
Режанинг иккинчи бўлимида ходимлар ва аҳолини кучли таъсир этувчи заҳарли моддалардан муҳофаза қилиш тадбирларининг бажарилиш тартиби белгиланади.
Режанинг иккинчи бўлимига илова тарзида объект ходимлари ва аҳолини олиб чиқиш ва эвакуация қилиш ҳисоби ҳамда кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни нейтраллаш воситаларига эҳтиёж ва уларнинг ҳисоби ишлаб чиқилади.
Режа объект фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан тасдиқланади ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси (бўлими) билан келишилинади. Режа ҳар йилнинг 1 январь ҳолатига мунтазам аниқлаштириб борилади.
Сифатли режалаштириш ушбу жараёнда иштирок этаётган шахсларнинг масъулиятига боғлиқдир. Режалаштиришда андозаларга, схематизмга, юзаки асосланмаган ёндошувга йўл қўйиб бўлмайди.

Download 10,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish