Самарқанлд давлат университети география ва экология факулътети “ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси


Ўзбекистон Республикаси “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуни ва бошқа меъёрий хужжатлар мазмун-моҳияти



Download 10,11 Mb.
bet116/141
Sana11.06.2022
Hajmi10,11 Mb.
#656643
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   141
Bog'liq
2 5271677532381385917

Ўзбекистон Республикаси “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуни ва бошқа меъёрий хужжатлар мазмун-моҳияти
2009 йил 30 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.
Маълумки, шу вақтга қадар ёнғин хавфсизлигини таъминлашга доир норматив-ҳуқуқий база тарқоқ ҳолда бўлиб, асосан қонуности ва идоравий ҳужжатлар билан тартибга солиб келинаётган эди. Шу сабабли мамлакатимиз ҳудудида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва унга қарши кураш соҳасидаги муносабатларни қонун йўли билан тартибга солиш зарурияти вужудга келди.
Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда Россия Федерацияси, Беларус, Молдова ҳамда Қозоғистон Республикасининг ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонунлари, мазкур масалага оид халқаро конвенция ва декларациялар, Ўзбекистон Республикасининг бошқа халқаро шартномалари ўрганилиб, уларнинг муҳим жиҳатлари инобатга олинди.
Баъзи Лотин Америкаси ва МДҲга аъзо бошқа давлатлар ҳудудида ўрмон ёнғинлари содир бўлиб туради. Бунинг натижасида нафақат халқ хўжалигига, балки атроф-муҳитга, атмосферамизнинг озон қатламига ҳам жиддий зиён етади. Мазкур масала жаҳон ҳамжамиятининг эътиборида бўлиб, 1985 йилда Вена шаҳрида БМТ томонидан она заминимизнинг озон қатламини асраш юзасидан махсус конвенция ҳам қабул қилинган. Бундан ташқари, БМТнинг 1972 йилда Стокголм шаҳрида ўтказилган конференцияси якунида атроф-муҳит муаммоларига бағишланган махсус декларацияси қабул қилинди.
Шу маънода, “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни нафақат Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунларга мос, айни пайтда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган норма ва тамойиллари талабларига тўлиқ жавоб беради.
Мазкур қонун Ўзбекистон Республикасида ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг умумий ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий асосларини белгилайди, ушбу соҳада давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилий-ҳуқуқий ва мулк шаклидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, жамоат бирлашмалари, мансабдор шахслар, фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади.
Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни олти боб ва қирқ моддадан иборат.
Умумий қоидалар” деб номланган 1-боб тўрт моддадан иборат. Унда ушбу қонуннинг мақсади, ҳуқуқий базаси, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизими белгилаб берилган ҳамда “ёнғин”, “ёнғин назорати”, “ёнғин профилатикаси”, “ёнғиндан сақлаш хизмати”, “ёнғин хавфсизлиги”, “ёнғин хавфсизлиги талаблари”, “ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши”, “ёнғин-техник маҳсулоти”, “ёнғинга қарши режим”, “ёнғинга қарши алоҳида режим” деган асосий тушунчаларнинг мазмуни баён этилган.
Давлат органлари ва бошқа органларнинг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлашдаги иштироки. Ташкилотлар ҳамда фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари” деб номланган 2-боб етти моддадан иборат бўлиб, уларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, махсус ваколатли органнинг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлатларини, шунингдек, ташкилотлар ва фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилган.
Фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари (11-модда):
Ҳуқуқлари:
ёнғин келиб чиққан тақдирда ўз соғлиғи ва мол-мулкининг ҳимоя қилиниши;
ёнғин туфайли ўзига етказилган зарарнинг ўрни белгиланган тартибда қопланиши;
ўз соғлиғига ва (ёки) мол-мулкига зарар етказган ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда шароитларини аниқлашда иштирок этиш;
ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича белгиланган тартибда ахборот олиш;
ёнғиндан сақлаш хизмати етиб келгунига қадар одамларни, мол-мулкни қутқариш ва ёнғинларни ўчириш юзасидан чоралар кўриш;
ёнғинларни ўчиришда ёнғиндан сақлаш хизматига кўмаклашиш;
ёнғин хавфсизлигини таъминлашда, шу жумладан кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати фаолиятида иштирок этиш.

Download 10,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish