Самарқанлд давлат университети география ва экология факулътети “ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси



Download 10,11 Mb.
bet115/141
Sana11.06.2022
Hajmi10,11 Mb.
#656643
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   141
Bog'liq
2 5271677532381385917

Ёнғиннинг кенг тус олиши сабаблари:
фуқароларнинг ёнғин содир этилганда ўз вазифаларини билмасликлари ва ваҳимага тушишлари;
ёнғин назорати, газдан фойдаланишни назорат қилиш ходимлари томонидан кўрсатилган ёнғинни олдини олиш тадбирларининг ўз вақтида бажарилмаслиги;
ёнғин содир бўлган жойларда ва унинг атрофида ҳаво ҳароратининг ўзгариши;
иншоотларни лойиҳасини ишлаб чиқишда йўл қўйилган хато ва камчиликлар;
иншоотлар қурилишида қурилиш меъёрлари ва қоидалари ҳамда давлат стандартларига риоя қилмаслик;
ёнғинга қарши курашда қўлланиладиган воситаларининг етишмаслиги.
Булар ёнғиннинг бирламчи кенг тус олиш омиллари бўлса, иккиламчиси:
ёнғин содир бўлган бино ёки иншоот деворларининг қулаб тушиши;
портлашлар содир бўлиши;
ёнғин содир бўлган жойларда турли кимёвий ва заҳарли моддаларнинг атроф-муҳитга тарқалиши;
ёнғинни сув билан ўчирилганда турли кимёвий моддалар қоришмаси ҳосил бўлиши натижасида портлашлар юз бериши.
Ёнғин кенглиги жиҳатидан уч турга бўлинади:
кичик ҳажмдаги;
ўрта ҳажмдаги;
катта ҳажмдаги.
Ёнғин натижасида қуйидаги хавфли омиллар пайдо бўлади: очиқ аланга ва учқунлар; ҳаво ва предметлардаги юқори ҳарорат; ёнғиндан пайдо бўлган ўткир заҳарли маҳсулотлар, тутун; кислород миқдорининг камайиши, бино ва иншоотларнинг емирилиши ва бузилиши; портлашлар содир бўлиши; ёнғин бўлган жойларда турли кимёвий ва заҳарли моддаларнинг атроф муҳитга тарқалиши, ёнғин сув билан ўчирииганда турли кимёвий моддалар қоришмаси натижасида портлашлар юз бериши ва бошқалар.
Ёнғин вақти 3 фазага бўлинади:
Биринчи фазада (5 дан 30 дақиқагача) - ҳарорат секин кўтарилади ва фазанинг охирида тез кўтарилади. Масалан, эшик ва деразалар ёпиқ бўлиб ҳаво етишмаслиги натижасида ёнғин кичик миқёсда кечади, бунда иссиқлик йиғила бориб, кейинги фазанинг бошланишини таъминлайди.
Иккинчи фазада - аланга жадал тарқалиб, ҳарорат тез кўтарилади (ўзининг «мах» қийматига эришади). Бунда аланга иншоотнинг ташқари қисмига ҳам чиқиши кузатилади.
Учинчи фазада - ёнувчи нарсаларнинг ёниб бўлиши оқибатида ҳароратнинг пасайиши кузатилади.
Ёнғиннинг тарқалиш тезлиги ҳам хар ҳил бўлади. Ёғочдан қурилган биноларда аланганинг тарқалиш тезлиги 1-2 м/мин; ёнмайдиган конструкцияларда 0,3-0,4 м/мин; ёнувчан эритувчилар ёнганда 10-15 м/мин.га тенг бўлади.
Ёниш - ёнувчи маҳсулотлар билан оксидловчилар орасида ўзаро таъсир натижасида бўладиган мураккаб физикавий-кимёвий жараён, бунда иссиқлик ва ёруғлик нурларининг ажралиши кузатилади. Демак, ёниш жараёнининг пайдо бўлиши учун ёнувчи материал, ёндирувчи манба ва оксидловчилар бўлиши зарур.
Ҳаво таркибидаги кислород миқдори 14-16% бўлганда ёниш тўхтайди ва туташ бошланади. Агар кислород миқдори 8-10% га камайганда туташ ҳам тўхтайди.
Ёнғин содир бўлганда ёндирувчи манбалар очиқ (учқун, ёруғлик кучлари, аланга ва чўғланган предметлар) ва берк ҳолатда (ишқаланиш, катта куч билан уриш, кимёвий реакциянинг иссиқлиги, микробиологик жараёнлар ва ҳоказо) бўлиши мумкин.
Ёнувчи материаллар - қаттиқ, суюқ ва газсимон бўлиши мумкин, масалан, тахта, киноплёнка, нитроцеллулоза, кимёвий эритувчи суюқликлар, водород, метан, пропан, кўмир ва ҳоказолар.
Оксидловчиларга - кислород, бром, хлор, натрий пероксиди, нитрат кислотаси, бертоле тузи киради.
Ёниш пайтида ҳосил бўладиган «Мах» ҳарорат миқдори ёнувчи материал турига боғлиқ бўлади. Масалан, қоғозда - 510°С, суюқ ёқилғида - 110-1300°С, тахтада - 1000°С, газли ёқилғида – 1200-1300°С ҳосил бўлади.
Предметлар ёнишининг қуйидаги турлари мавжуд: ёниш, алангаланиш, ўз-ўзидан ёниш ва ўз-ўзидан алангаланиш.
- ёниш (ўт олиш) - бу суюқ ёки қаттиқ материалларнинг буғ фазасидаги ёнишидир. Ўт олиш тез ёнувчан (45°С гача) ва ёнувчан суюқликларга (45°С дан юқори) бўлинади. Тез ёнувчиларга: ацетон, скипидар, спирт, бензин, керосин, сероуглерод ва соляр мойи, секин ёнувчиларга эса - минерал сурулувчи мойлар, тормоз суюқликлари киради.
алангаланиш - бунда материал қайнаш ҳароратигача қизиб, ёнишда ва туташда давом этади. Бу жараёнда ҳам буғ, учувчан углеводородлар ва бошқа ёнувчан аралашмалар ҳосил қилади. Алангаланиш ҳарорати ўт олиш ҳароратидан анча баланд бўлади.
ўз-ўзидан алангаланиш - бу ёнишга ўтаётган жараёнда ҳароратига қараб 2 гуруҳга бўлинади: алангаланувчининг ҳарорати атроф муҳит ҳароратидан баланд бўлиши ёки паст бўлиши мумкин.
Биринчисида материалларнинг қизиши натижасида ёнади, иккинчисида эса қизимасдан ёнади. Ўз-ўзидан алангаланувчиларга - ёғ, кўмир, торф, сомон, шелуха, ёғоч қипиғи, сариқ фосфор ва ҳоказолар киради.
- ўз-ўзидан ёниш - бу оксидловчиларнинг иссиқлик жараёнлари ва микроорганизмларнинг фаолияти натижасида материалларнинг ёниш жараёни.
Моддаларнинг ўз-ўзидан қизиб, ўт манбаи иштирокисиз тўлиқ ёниш билан якунланадиган экзотермик реакция ўз-ўзидан ёниш дейилади. Ўз-ўзидан ёниш ҳарорати паст бўлган моддалар жуда хавфли ҳисобланади. Моддалар ўз-ўзидан ёнишга мойиллиги бўйича тўрт синфга бўлинади:
Биринчи синфга табиий ўсимликлар (пичан, қипиқ, сомон) киради. 60-70°С да биологик жараён кимёвий оксидланиш жараёнига ўтиб, ўз-ўзидан ёниш билан якунланади.
Иккинчи синфга торф ва кўмир киради. Нормал ҳароратда кўмир оксидланиб, қизиб, ўзидан ўзи ёниб кетади. Торф 60°С да қизиб оксидланади.
Учинчи синфга ёғ ва мойлар киради. Таркибида тўйинмаган карбон водородли бирикмалар бўлган ўсимлик мойи ва ёғлар оксидланиш, полимерланиш хусусиятига эга.
Тўртинчи синфга кимёвий моддалар ва аралашмалар киради. Улар, ўз навбатида, уч гуруҳга бўлинган:
Биринчи гуруҳга ҳаво билан тўқнашганда алангаланадиган моддалар киради. Масалан, оқ фосфор, фосфор, фосфор водороди, рух ва алюминий кукуни, арсин, стибин, фосфин, ёғоч, кўмир, кул, металлоорганик бирикмалар. Фосфор галогенли бирикмалар металл билан бирикади, оксидланади. Оксидловчи билан аралашиб портлайди (селитра, хлорат, перекис). Калий, калций, темир, натрий сулфидлари оксидланиб ўзидан ўзи ёниб кетади.
Иккинчи гуруҳга сув билан аралашиб алангаланадиган моддалар киради. Масалан, ишқорий металлар, калций карбиди, ишқорий металлар гидриди, калций ва натрий фосфорити, силанлар, натрий гидросулфиди ва бошқалар сув билан бирикиб, ёнадиган, алангаланадиган газлар ҳосил қилади. Металл карбидлари ҳам хавфли ҳисобланади.
Учинчи гуруҳга органик моддалар билан қўшилганда алангаланишга олиб келадиган оксидловчилар киради. Масалан, кислород галогенлар, азот кислотаси, барий ва натрий перекиси, калий перманганати, хром ангидриди, қўрғошин оксиди, селитра, хлорат, перхлоратлар, хлорли оҳак ва бошқалар. Ацетилен, водород, этилен хром билан аралашиб, нур таъсирида ўзидан ўзи ёнади ва портлайди.
Юқорида айтилган барча хавфли кимёвий моддалар турига қараб омборларда алоҳида сақланиши ва кўрсатмаларга асосланиб ишлатилиши талаб қилинади.
Ёнғинларнинг синфлари:
А – қаттиқ ёнувчи моддалар (қоғоз, ёғоч, резина, мато ва ҳар хил турдаги пластмассалар).
В – тез ёнувчи ва ёнувчи суюқликлар, лак, бўёқлар.
С – ёнувчи газлар.
Е – кучланиш остидаги электр қурилмалар, электр асбоб-ускуналар.
Портлаш - бу қисқа вақтнинг ўзида чегараланган ҳажмдаги, катта миқдордаги қувватнинг ажралиб чиқишидир.
Портловчи моддалар сақланадиган омборлар, улар билан боғлиқ бўлган ташкилотлар портлаш хавфи бор ташкилотлар ҳисобланиб, уларда маълум шароитларда портлаш содир бўлиши мумкин. Буларга мудофаа, нефть ва нефть маҳсулотларини қайта ишлаб чиқарувчи, кимёвий, газ, пахта, қоғоз, нон маҳсулотлари, енгил саноат корхоналари, улар ишлаб чиқарган тайёр маҳсулотларни сақловчи омборхоналар ва улар билан боғлиқ бўлган барча муассасалар киради.
Ўзбекистон ҳудудида 500 дан ортиқ портлаш ва ёнғин чиқиш хавфи бўлган объектлар мавжуд.
Портлашнинг зарар етказувчи омиллари:
- зарб тўлқини;
- синиқ парчаларнинг сочилиши.
Зарб тўлқинлари - юқори босимдаги портлашдан ҳосил бўлган ҳаво тўлқинларининг кучли овоз чиқариб тарқаладиган ҳаво тўлқини тарзидаги ва унга қарши келган қаттиқ жисмларнинг парчаланишига ва сочилишига олиб келади.
Синиқ парчаларпортлаш майдонларида парчаланган буюмлар синиқ парчаларининг тарқалиши тушунилади.
Портлатувчи омиллар:
- кимёвий (портловчи моддалар);
- ядроли (ядроли қуроллар);
- механик услубдаги (юқори босимдаги суюқликларни қуювчи-тарқатувчи идишларнинг ёрилиши);
- электромагнит (учқун разряди, лазер учқуни ва бошқалар);
- товушли ва бошқа қувватлар.

Download 10,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish