Мажбуриятлари:
ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш;
ёнғинни сезиб қолганда бу ҳақда ёнғиндан сақлаш хизматига дарҳол хабар қилиш;
ёнғиндан сақлаш хизмати мансабдор шахсларининг қонуний талабларини бажариш.
Фуқаролар ўзига қарашли ишлаб чиқариш, хўжалик биноларини, тураржойларни ва бошқа бинолар ҳамда иморатларни белгиланган тартибда ёнғин назоратини амалга ошириш мақсадида кўздан кечириш ва текшириш учун ёнғин назорати органларининг мансабдор шахсларига имконият бериши шарт.
“Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш” номли 3-бобни ўн тўрт модда ташкил этади. Булар ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш тўғрисидаги, соҳани норматив жиҳатдан тартибга солиш, ишлар бажариш ҳамда хизматлар кўрсатиш, ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳақидаги, ёнғинни ўчиришни ташкил этиш, ёнғинга қарши тарғиботни ташкил этиш ва ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш, ёнғин хавфсизлиги соҳасида ахборот билан ҳамда илмий-техник жиҳатдан таъминлаш тўғрисидаги, ёнғинни ва унинг оқибатларини ҳисобга олиш, тегишли ҳудудларда ёнғинга қарши алоҳида режим ўрнатилиш, ёнғин-техник маҳсулотини ишлаб чиқариш, ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш ҳамда маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш ҳақидаги моддалардир.
“Ёнғиндан сақлаш хизмати” деб номланган 4-бобда ёнғиндан сақлаш хизматининг асосий вазифалари, ёнғиндан сақлаш хизматининг турлари (давлат, идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматлари), Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг функциялари, шу жумладан, унинг тегишли штат лавозимларида турадиган ички ишлар органлари ходимлари, махсус унвонга эга бўлмаган ва Давлат ёнғин хизматининг оператив лавозимларида ишлайдиган ҳамда ёнғинни ўчиришда бевосита қатнашадиган ходимлардан иборат шахсий таркибга таъриф берилган. Алоҳида моддаларда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати шахсий таркибини ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари ҳамда унинг ҳаёти ва соғлиги давлат томонидан суғурта қилиниши шартлиги белгилаб қўйилган. Шунингдек, идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ҳисобга олиш, рўйхатдан ўтказиш масалалари кўрсатиб ўтилган.
“Ёнғин назорати” деб номланган 5-боб икки моддадан иборат бўлиб, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан давлат ёнғин назоратини ва идоравий ёнғин назоратини амалга ошириш тартиби баён этилган.
“Якунловчи қоидалар” деб номланган 6-бобда давлат, идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматининг молиявий ва моддий-техника таъминоти тартиби, низоларни ҳал этиш тартиби, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Мазкур қонун МДҲга аъзо давлатларда худди шундай муносабатларни тартибга солувчи қонунларга қараганда, бир мунча ижобий жиҳатларга эгалиги билан ажралиб туради. Масалан, Россия Федерациясида ёнғинга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун яхлит кўринишга эга бўлмай, соҳанинг техник қоидаларига бағишлаб алоҳида қонун қабул қилинган. Бизнинг қонунда эса ушбу масалалар қонуности ҳужжатлари билан тартибга солиниши тўғрисидаги норма қонуннинг ўзида акс эттирилган.
“Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқиш вақтида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Адлия, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти вакиллари, олимлар ҳамда экспертлардан иборат таркибда тузилган ишчи гуруҳ иштирокида кенг муҳокама қилиниб, уларнинг мулоҳаза ва таклифлари ҳам инобатга олинди.
Мазкур қонун фуқароларимизнинг ҳаёти ва соғлигини ёнғиндан ҳимоялашнинг ҳуқуқий кафолатини таъминлаш билан бир қаторда, соҳага алоқадор жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг фаолиятини қонун йўли билан янада самарали тартибга солишга хизмат қилади.
2013 йил 28 март куни “«Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 89-сонли Қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга асосан, “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан, ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни ўчириш ишида фуқароларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, муҳандис-техник ходимларни, ишчи ва хизматчиларни бу ишга кенг жалб этиш, ўсиб келаётган авлодни ёнғин хавфсизлиги чораларини қўллашга ва ёнғин пайтида тўғри ҳаракат қилишга ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари тўғрисидаги маълумотларнинг зарур тарзда ҳисобга олиниши ва тизимлаштирилишини таъминлаш мақсадида қуйидагилар тасдиқланди:
1. Ёнғин-техник комиссияларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти тартиби тўғрисидаги Низом.
2. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти тартиби тўғрисидаги Низом.
3. Ёш ёнғин ўчирувчилар дружиналарини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти тартиби тўғрисидаги Низом.
4. Идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом.
Қарорда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар аҳоли пунктлари ва объектларда кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ташкил этишда ҳамда уларнинг фаолиятини йўлга қўйишда, кўнгилли ва идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ҳисобга олишда, шунингдек умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида ёш ёнғин ўчирувчилар дружиналарини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйишда ҳар томонлама кўмаклашишлари кўрсатиб ўтилган.
Юқорида кўрсатиб ўтилган низомлар қуйидагиларни тартибга солади:
Do'stlaringiz bilan baham: |