Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Қалқонсимон без олдидаги безчалар



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Қалқонсимон без олдидаги безчалар.
Қалқонсимон без олдидаги безчалар икки жуфт бўлиб, ҳар бирининг 
вазни тахминан 0,1 г. Қалқонсимон без олдидаги безчаларнинг гормони 
паратиреоидин деб аталади. Улар етарлича ишламаганда жигардаги гликоген 
йўқолади. Қалқонсимон без олдидаги безчаларнинг гиперфункциясида қонда 
кальций миқдори ортиб, фосфор камайиб кетади. Паратиреоидин гормон билан 
Д витамин таъсирида бир-бирига ўхшаш-лик бор. Рахит касаллигида Д витамин 
этишмаслиги туфайли суякларда ва қонда кальций камайиб кетади. Агар Д 
витамин истеъмол қилинса, суякланиш қайта тикланади. Рахитда 


120 
паратиреоидин, аксинча, кальцийнинг камайишини кучайтиради ва 
суякланишни кечиктиради. Бу безчалар олиб ташланса, тетония деган оғир 
касаллик келиб чиқади. Тетонияда ўзига хос талваса тутади ва бошқа 
ўзгаришлар пайдо бўлади. Нормал шароитда 100 мл қонда 9-12 мг кальций 
бўлади. Қалқонсимон без олдидаги безлар олиб ташланганда эса плазмада 
кальций миқдори жуда камайиб кетади ва 100 мл қонда 5-7 мг га тушиб қолади. 
Талваса тутганда қонга кальций юборилса талваса тўхтайди, лекин бир 
неча вақтдан кейин қондаги кальций яна камайиб, қайтадан талваса тутади. 
Буйрак усти безлари 
 
Буйрак усти безлари бир жуфт бўлиб, буйракларнинг устки қисмида 
жойлашган, вазни 10-14 г. Бу без икки қаватдан - пўстлоқ ва мағиз қаватлардан 
тузилган бўлиб, пўстлоқ қавати мезодермадан, мағиз қавати эктодермадан 
ҳосил бўлган. Янги туғилган болада безнинг вазни 6-8 г, 1-5 ёшда 5,6 г, 10 ёшда 
6,5 г, 11-15 ёшда 8,5 г, 16-20 ёшда 13,2 г бўлади. Янги туғилган болада пўстлоқ 
қавати мағиз қаватига нисбатан яхши ривожланган бўлади. 
Буйрак усти безининг пўстлоқ қавати кимёвий тузилиши жиҳатидан 
жинсий гормонларга ўхшайди, бу безларда кортикостероид гормонлар ишлаб 
чиқарилади. Бу гормонлар 40 дан ортиқ бўлиб, углеводлар, минерал тузлар, 
оқсиллар алмашинувини кучайтиради, мускулларнинг иш қобилиятини ошира-
ди ва бошқа функцияларга таъсир этади. Мағиз қисмида адреналин гормони 
ишлаб чиқарилади. Бу гормон юрак қисқаришини тезлаштиради, тери, ички 
аъзолар, мускулларни таъминловчл қон томирларни торайтиради, ичак 
ҳаракатларини секинлаштиради, моддалар алмашинувини кучайтиради. Буйрак 
усти бези симпатик нерв толалари билан таъминланган. 
Буйрак усти безининг пўстлоқ қисмидан 3 та асосий гормон: моддалар 
алмашинувига таъсир этувчи глюкокортикоид гормонлар, минерал тузлар алма-
шинувини бошқарувчи минералокортикоидлар, эркак ва аёл жинсий гормон-
ларининг бир тури андрогенлар ва эстрогенлар ишлаб чиқарилади. 
Мағиз қаватнинг муҳим гормони адреналин. Бу гормон қон айланишини, 
мускуллар қисқаришини тезлаштиради, нафас олишни кучайтиради, бронх-
ларни кенгайтиради, жигарда гликоген парчаланишини жадаллаштиради, мус-
куллар чарчашини камайтиради ва ҳоказо. Буйрак усти безлари сурункали 
етишмовчилигининг кескин турида Аддисон ёки бронза касаллиги ривожла-
нади. Бу касалликда тери қопламлари бронза тусига киради. 
Турли хил гормонларнинг бир меъёрда ҳосил бўлишида издан чиқадиган 
ҳоллар бўлади, яъни бир хил гормонлар кам ишланиб чиқиши ҳисобига бошқа 
гормонлар кўп ишланиб чиқади. Болалар бундай касалликка дучор бўлганда, 
ўсиш ва жинсий ривожланиш жараёнларига кескин таъсир кўрсатиши мумкин. 
Касаллик моддалар алмашинувининг издан чиқишига ҳам олиб келади, бола 
семириб кетади (ёғ босади). Касаллик манзараси гормонлар биосинтези қай 
даражада бузилганига ҳам боғлиқ бўлади. Масалан, қиз бола организмида 
буйрак усти безлари пўстлоғи гормонларининг биологик синтези ўзгариши 
оқибатида эркак жинсий гормонлари - андрогенлар кўп ишлаб чиқарилганда 
(улар бир оз миқдорда соғлом аёл организмида ҳам ҳосил бўлади), унда эркак-


121 
ларга хос баъзи аломатлар пайдо бўлади (овози дўриллайди, соқол-мўйлови 
ўсади, эркакларда кўриладиган иккиламчи жинсий белгилар ҳам пайдо бўлиши 
мумкин). 
Адрено-генитал синдром деб аталадиган бу касаллик кўпинча туғма 
бўлади. Бунда нотўғри ишлаётган буйрак усти безлари ҳомиладорлик даври-
нинг 3-4-ойидаёқ зўр бериб гормон ишлаб чиқара бошлайди. Маълумки, гор-
монлар ҳомиланинг ўсиши ҳамда ривожланишига катта таъсир кўрсатади ва 
ортиқча миқдордаги андрогенлар таъсирида жинсий система нотўғри шакл-
ланади. Адрено-генитал синдром қиз болаларда ва ўғил болаларда ҳар хил 
ўтади. Андрогенлар қиз боланинг шаклланаётган организмига шу қадар кучли 
таъсир кўрсатиши мумкинки, у бола туғилганда янглишиб ўғил деб ўйлашади. 
Бундай ҳолларда кўпинча ҳатто янглишиб гермофродитизм, яъни икки 
жинслилик (хунаса) диагнози қўйилади. Андрогенлар таъсирида бундай бола-
лар тез ўсади, қиз болалар танасининг пропорциялари эркаклар танасининг 
пропорцияларига яқин бўлади. 
Ўғил болаларда қонга андрогенлар ортиқча тушганда улар тез ўсади ва 
балоғатга эрта этади. Бироқ 11-12 ёшга бориб, болалар ўсмай қўяди ва оқибат-
натижада пакана бўлиб қолиши мумкин. Баъзан буйрак усти безларни 
пўстлоғида гормонлар ҳосил бўлиши бузилганда турғун гипертония пайдо 
бўлади. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish