Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Ўғил болаларда жинсий безларнинг эндокрин функцияси



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Ўғил болаларда жинсий безларнинг эндокрин функцияси 
 
Эркак жинсий безлари - моякдир (уруғдон). Мояк жуфт орган. Катта ёшли 
одамда ҳар бир моякнинг ҳажми тахминан 4,5х3 см, вазни 20-30 г бўлади. 
Моякда 250 га яқин бўлакча бўлиб, ҳар бирида 3-4 тадан уруғ найчалари бор. 
Найчалар эса сперматоген эпителий билан қопланган. Моякнинг юқори қутбида 
ортиғи жойлашган. 
Мояк физиологик жиҳатдан ташқи секретор ва ички секретор функцияни 
бажаради. Ташқи секретор функцияси сперматозоидлар ишлаб чиқарилишига 
боғлиқ, ички секретор ёки эндокрин функцияси тестостерон - бевосита қонга 
тушадиган эркак жинсий гормони ишлаб чиқаришдан иборат. Тестостерон 
стероид гормон бўлиб, организмга таъсирига кўра буйрак усти безлари 
пўстлоғи гормонларидан бирига яқин туради. Тестостерон иккиламчи жинсий 
белгилар ривожланишига ёрдам беради. У ташқи жинсий органлар, простата 
бези ва уруғ пуфакчаларининг ўсиши ва ривожланишини тезлаштиради. 
Тестостерон таъсирида соқол-мўйлов ўсади, қовда жун чиқади, ҳиқилдоқ ўсади 
ва товуш бойламлари йўғонлашади. Тестостерон оқсил синтезини тезлаштириб, 
организмда парчаланиш жараёнларини камайтириш хусусиятига эга. Балоғатга 
этиш даврида ўсмирларда мускулларнинг жадал суръатда ривожламши, тез 
ўсиш шунинг натижасида рўй беради. Қиз болаларда бу анатомик ўзгаришлар 
буйрак усти безлари пўстлоғининг андрогенларига боғлиқ. 
Янги туғилган ўғил болаларда мояклар, одатда, ташқи жинсий орган-
лардан бирмунча катта бўлади. Чилла даври ўтгач, бирмунча зичлашади, ёрғоқ 
тораяди ва буришади. Бир яшар болада мояклар 1х0,5 см дан ошмайди. Бола 
ўсган ва ривожланган сайин мояклар жуда секин катталашиб боради. 5-7 ёш-
дагина сезиларли даражада ўсади. Ўрта ва катта мактаб ёшида мояклар жадал 
катталаша бошлайди, ёрғоқ ривожланади, унда пигментация пайдо бўлади. 
Моякнинг ўсиши ва ривожланишига гипофиз катта таъсир кўрсатади. 
Моякларнинг ички секретор функцияси, кўпинча эса ташқи секретор 
функцияси бўлмаса, жинсий ривожланиш рўй бермайди. Жинсий олат, мояклар 
кичик бўлади ёки мояклар бўлмайди. Қовда жун жуда кам ўсади ёки бутунлай 
ўсмайди, соқол-мўйлов чиқмайди, бола семирмайди, ёғ, одатда, аёлларга хос 
типда тақсимланади, узун суякларнинг ўсиш зонаси анча вақтгача очиқ қолиб, 
узунасига ўсиши узоқ вақт давом этиши мумкин. Бунинг оқибатида тананинг 
ўзига хос «ахтасимон» нисбатлари юзага келади: тананинг юқори ярми калта, 


125 
қўл ва оёқлар узун бўлади. Овоз умрининг охиригача ингичкалигича қолади. 
Моякларнинг эндокрин функцияси арзимас даражада сусайса, белгилари 
унча юзага чиқмайди. Кўпинча, бу белгилар вақтинча бўлиши ва узоқ вақт 
давом этган умумий касалликлар, семириш ёки оилавий шароит оқибатида 
балоғатга этиш даври кечикишига боғлиқ бўлиши мумкин. 
Баъзан хромосома аппаратидаги маълум нуқсонларга боғлиқ бўлган 
касаллик учрайди. Текшириш вақтида бундай беморларда қўшимча Х хромо-
сома топилади. Бунда касал бола танаси пропорцияларининг бузилиши бўлгани 
ҳолда иккиламчи жинсий белгилари нормал ривожланиши, кўкрак безлари 
катталашиши, моякнинг ташқи секретор функцияси бутунлай бўлмаслиги 
(сперматогенез бўлмаслиги) мумкин. Касаллик Клайнфелтер синдроми деб 
аталади. Бу касаллик кам учрайди, тахминан 300-400 та янги туғилган 
чақалоқнинг биттаси шундай бемор бўлиши мумкин. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish