Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Кириш 
 
Ёш физиологияси ва гигиена фани тиббиёт фанлари бўлмиш одам анато-
мияси, физиологияси ва умумий гигиена фанларининг асосий тармоғи ҳисоб-
ланади. 
Физиология фани биология фанларининг муҳим тармоқларидан бўлиб, орга- 
низм, ундаги аъзолар, тўқималар ҳужайралар ва ҳужайра структураси элемент-
ларининг функцияларини ташқи муҳитга боғлаб,ҳар томонлама чуқур 
ўрганади. 
Физиология сўзи грекча сўз бўлиб, «табиат» ва «билим» деган маънони 
англатади. Физиология анатомия фани билан чамбарчас боғлиқдир, чунки ана-
томия аъзоларнинг тузилишини уларнинг вазифасига боғлиқ ҳолда шаклланиб 
боришини ўрганса, физиология фани органлар ва организм ҳаёти, жараён-
ларини ўрганиш билан шуғулланади. Физиология фани ҳамиша физика, кунё 
қонунларига таянади, организм ва ҳар бир ҳужайра фаолияти физик ва кимёвий 
жараёнлар асосида содир бўлади. Физиология кўп тармоқли фан бўлиб, меҳнат 
физиологияси, жисмоний тарбия физиологияси, овқатланиш физиологияси, ёш 
физиологияси ва бошқа соҳаларни ўз ичига олади. 
Ёш физиологияси турли ёшдаги организмларнинг ривожланиш жараёнида 
органлар тизими ва бутун организмда содир бўладиган ўзгаришларни ўзига хос 
ёш хусусиятларини ўрганади. Бола организми катта одам организмидан тубдан 
фарқ қилади. Демак, бола организми фақат катта одам қолипи бўлмай, балки 
ҳажми, физиологик хусусиятлари ва ташқи муҳитга мослашиши билан фарқ 
қилади. Болалар ва ўсмирлар физиологиясининг асосий ўрганадиган объекти 
ривожланиб келаётган ёш организмдир. 
Бинобарин, педагоглар таълим тарбия ишларини ёш физиологияси маъ-
лумотларига асосланган ҳолда олиб боришлари муҳим аҳамиятга эга. Мактаб, 
лицей ва касб-ҳунар коллежларида жисмоний тарбия, меҳнат дарсларида, 
ижтимоий - фойдали меҳнатда, соғломлаштириш ишларида болалар ва 
ўсмирларнинг анатомо-физиологик хусусиятлари албатта ҳисобга олиниши 
керак. 
Ўсиб ривожланиб келаётган организм саломатлигини, жисмоний ва ақлий 
қобилиятини баҳолаш, соғлом ҳаёт кечириш асосларини аниқлаш ёш 
физиологияси илми ютуқларига боғлиқ. Шунинг учун ёш физиологияси илми 
ижтимоий аҳамиятга эгадир. 
Гигиена фани грекча сўз бўлиб, фойдали деган маънони билдиради. У 
ташқи муҳит омилларининг (кимёвий, физикавий, ижтимой ва ҳоказо) инсон 
саломатлигига таъсирини ўрганадиган ва олинган маълумотларга таянган ҳолда 
ташқи муҳитни соғломлаштириш, инсон соғлиғини мустаҳкамлашнинг меьёр ва 
қоидаларини ишлаб чиқадиган, айниқса юқумли касалликларнинг олдини 
оладиган, ишлаш қобилятини оширадиган, умрни узайтириш тадбирларини 
ишлаб чиқадиган фандир.
Гигиена инсон билан атроф-муҳитнинг узвийлигини таъминлайди. Муҳит 
соғлом бўлмай туриб, тан-соғлиқни таъминлаш қийин. Шу маънода гигиена 
табиий ижтимоий муҳит-борлиқнинг одам организмига ижобий, салбий таъ-



сирини ҳам ўрганади, тавсиялар беради. Гигиена фани тавсиялари амалиётга 
санитария (лотинча сўз бўлиб, соғлиқни англатади) муассасаси томонидан 
жорий қилинади, гарчи улар орасида мустаҳкам боғланиш бўлса ҳам уларнинг 
вазифаларини ажрата билиш лозим. Буюк физиолог олим И.П. Павлов: 
«Замонавий тиббиёт касалликларнинг ҳамма сабабларини билиб олгандагина 
келажак тиббиётга, яъни кенг маънодаги гигиенага айланади» деб бежиз 
айтмаган. Гигиена фани болалар ва ўсмирлар гигиенаси, коммунал гигиена, 
овқатланиш гигиенаси, меҳнат гигиенаси ва гигиенага оид бошқа фанларни ўз 
ичига олади.

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish