Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Ёш физиологияси ва гигиена фанининг аҳамияти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Ёш физиологияси ва гигиена фанининг аҳамияти 
 
Инсон соғлигини муҳофаза қилиш ва меҳнат қобилиятини кўтариш ҳақида 



ғамхўрлик қилиш муҳим давлат вазифаларидан бири ҳисобланади. Бу вази-
фаларни ҳал этишда, жумладан касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш 
тарзини тарғиб қилишда тиббиёт ходимлари билан бир қаторда педагоглар ҳам 
катта куч бўлиб хизмат қиладилар. 
Замонавий билим бериш учун аввало мураббий ўсиб, ривожланиб келаёт-
ган авлоднинг турли даврлардаги ўзгаришларини, ташқи муҳит шароитининг 
бола организмига таъсирининг гигиеник аҳамиятини билиб олгандагина ўқув-
тарбия жараёнини тўғри ташкил эта олади. 
Авлодни жисмонан соғлом, ақлий ва руҳий жиҳатдан тетик, қадди-қомати 
келишган қилиб тарбиялаш учун ҳар қандай ўқитиш шаклидаги билим 
муассасалари тарбиячи ва ўқитувчилари ёш физиологияси ва гигиена фани 
асослари ҳақидаги билимга эга бўлишлари керак. 
Ўқитувчи болалар ва ўсмирларнинг анатомик-физиологик хусусиятларини 
ўрганар экан, айрим тизим ва органларнинг (суяк-мускул, нафас олиш, қон 
айланиши, нерв системаси, сезги органлари, ошқозон-ичак тракти, ички 
секреция безлари, айирув органлари) тузилиши, хусусиятлари ҳамда уларнинг 
фаолиятлари ва гигиенаси билан танишади. Айниқса, уйқу ва ақлий меҳнатни 
мақсадга мувофиқ равишда ташкил қилиш, ўқув юкламаларини боланинг ёшига 
мос равишда белгилаш учун нерв системасининг ўзига хос ёш хусусиятларини 
билиш жуда муҳимдир. Ўсиб, ривожланиб келаётган болалар ва ўсмирлар 
анатомияси ва физиологиясини билмай туриб, болалар шахсий гигиенаси, 
мактабдан ташқари ишлар гигиенаси ва ўқув тарбиявий ишлар гигиенаси 
масалаларини ечиб бўлмайди. 
Организмдаги ҳар бир тизимнинг физиология ва гигиенаси аниқ тадбир-
ларни бошқаришни, масалан: суяк-мускул системасининг гигиенаси - ҳаракат 
тартибини, партада тўғри ўтириш, ишлаш жараёнида гавдани тўғри тутиш, 
ёзаётганда қўл бармоқларини ишлатилишини меъёрга солиш ва ҳоказоларини 
талаб этади. Бу чора-тадбирларни йўлга қўйиш, уларга риоя қилиш, ўсиб 
ривожланиб келаётган болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга, уни 
муҳофаза қилишга ва турли касалликларнинг олдини олишга имкон беради. 
Ёш физиологияси ва гигиена фани талабаларга, бўлажак муаллимларга 
ривожланаётган организм орган ва тизимларининг ўзига хос ёш хусусиятлари, 
унинг ташқи муҳит билан ўзаро боғлиқлиги, болаларда учрайдиган турли 
касалликлар ва уларнинг олдини олиш йўлларини ўргатишда, билимга эга 
қилишда катта аҳамиятга эга. 
Ёш физиологияси ва гигиенанинг асосий мақсади - ёш авлоднинг зуваласи 
пишиқ бўлиб, жисмоний ва маънавий жиҳатдан уйғун ривожланишини таъмин-
лашдан иборат. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish