Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Мавзу – 9. Ички секреция безларининг ёш хусусиятлари



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Мавзу – 9.
Ички секреция безларининг ёш хусусиятлари 
 
Организм фаолияти асосан нерв системаси орқали бошқарилиб қолмас-
дан, бундан ташқари гуморал йўл билан ҳам бошқарилиши қадим замонлардан 
маълум бўлган. Организм ҳаёт фаолиятида ҳосил бўлган кимёвий моддалар қон 
томирларига ва ҳужайра суюқлигига тушади. Ҳужайра суюқлигига тушган 
кимёвий моддалар органлар фаолиятига таъсир этиб, уларни ўзаро муносабат-
ларини таъминлайди. Одам ва ҳайвон организми кўп сондаги турли хил 
органлардан ташкил топган бўлиб, аммо бу органлар хайрон қоларли даражада, 
бир-бири билан келишилган ҳолда ишлайди. Ана шундай организм қисм-
ларининг ажойиб муносабатда бўлиб ишлаши натижасида организм бир бутун 
бўлиб ташқи муҳитнинг ўзгарувчан яшаш шароитига мослашади. 


115 
Организм функцияларининг доимий келишилган ҳолда ишлашини 
таъминловчи мураккаб бошқариш системаси, унинг ички ҳаёти ва ташқи 
муҳитдаги хулқ-атворига боғлиқдир. 
Эволюция жараёнида, шундай ўзига хос органлар системаси ҳосил бўл-
дики, бу система мураккаб кимёвий моддалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган 
бўлиб, ҳатто ҳаёт жараёнларини ҳам бошқара олади. Бу ички секреция 
безларидир. 
Ички секреция безлари ёки эндокрин безлардан ишланиб чиққан суюқ-
лик қонга қуйилади. Улар гормон ишлаб чиқаради. Ички секреция безларига 
қалқонсимон, қалқонсимон без атрофидаги безчалар, айрисимон без, меъда 
ости бези, буйрак усти безлари, гипофиз, эпифиз ва жинсий безлар киради. 
Меъда ости, жинсий безлар аралаш безлар ҳисобланади, чунки улар ҳам 
гормон, ҳам секреция ишлаб чиқаради. 
Организмнинг бошқа органлари сингари ички секреция безлари ҳам ҳай-
вонат оламининг эволюцион тараққиёти маҳсули бўлиб, даставвал қуртларда, 
юмшоқ танлиларда аста-секин ривожланган ва такомиллашган. Умуртқали 
ҳайвонларда, асосан инсонларда эса ички секреция безлари юксак даражада 
тараққий этган. 
Ички секреция ҳақидаги тушунча биринчи марта физиологияга Клод 
Бернар томонидан киритилган. Клод Бернар 1855-йилда махсус текширув ўт-
казиб, жигарнинг овқат ҳазм қилиш органларига ўт суюқлиги ва қонга гликоген 
чиқаришини аниқлаган. 
Шундай қилиб, организмда ташқи секрециядан бошқа ички секреция 
жараёнлари ҳам борлигини исбот этган ва ўз секретларини организм ичига 
чиқариб берадиган безларни ички секреция безлари деб атаган. Бу сўз грекча 
эндо - ички ва крино - ажратиш, чиқариш сўзларидан олинган. Ички секреция 
безлариниуг чиқариш йўллари бўлмайди. 
Ички секреция безларининг функцияси вегетатив нерв системасининг 
фаолиятига боғлиқ бўлиб, бош мия пўстлоғининг идора қилувчи, ҳамда назорат 
еэувчи ролига бўйнсунади. 
Эндокрин безлар жойлашган ўрнига кўра 4 та гуруҳга бўлинади: 
1. Эпифиз ва гипофиз бези; 
2. Бўйин ва кўкрак қафас безлари: қалқонсимон без, қалқон олди бези, 
айрисимон без; 
3. Қорин бўшлиғи безлари: меъда ости бези ва буйрак усти бези киради. 
4. Чаноқ безлари: жинсий безлар киради. 
Меъда ости ва жинсий безлар аралаш безлар дейилади, чунки улар ҳам 
гормон, ҳам секрет ишлаб чиқаради. Ички секреция безларидан ажралиб чиқа-
диган суюқликка гормонлар дейилади. Гормонлар фаолияти фанда яхши 
ўрганилган. 
Ички секреция безлари гормони қон билан бутун организмга тарқалади. 
Гормонлар моддалар алмашинувини, яъни органлар фаолиятини кучайтиради 
ёки сусайтиради. Шунингдек, улар кишининг жисмоний, руҳий ривожла-
нлшига, балоғатга этишига ва бошқа кўпгина функцияларга таъсир этади. 
Гормонлар фақат физиологик жараёнларга эмас, балки морфологик 
жараёнларга ҳам таъсир этади. Гормонларнинг органлар функциясига таъсири 


116 
физик-кимёвий шароитда таъсир этиши, юқори ва паст ҳароратга чидамлилиги 
билан таърифланади. Кўпчилик гормонлар соф ҳолда олинган, баъзилари 
организмдан ташқарида лабораторияда синтез қилинган. 
Гормонлар ҳомила ривожланишининг бошланғич даврида организмнинг 
шаклланиши учун таъсир эта бошлайди. Гормонларнинг физиологик аҳамияти 
ички секреция безлари билан боғлиқ бўлган турли касалликларда аниқ били-
нади. Баъзи оғир касалликларнинг келиб чикиши ички секреция безлари, яъни 
гипер ёки гипофункцияси фаолиятининг бузилиши билан боғлиқ бўлади. 
Масалан, аддисон, микседема, базедов касалликлари ва ҳоказо. Ички секреция 
безлари фаолиятини ва улардан ишланиб чиқадиган гормонларнинг аҳамиятини 
текшириш учун хилма-хил усуллар қўлланилади. Масалан, ички секреция 
безларидан биронтасини олиб ташлаш, кўчириб ўтқазиш, клиник усул ва 
бошқалар. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish