Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Эпифиз бези.
Эпифиз бези - оғирлиги 0,2-0,3 гр. бўлиб гормони 
мелатонин, болалар 6-7 ёшга борганда атрафияга учрайди. агарда болаларда 
касаллик туфайли ёки бошқа сабабга кўра фаолияти бузилса, уларда муддатдан 
олдин жинсий етилиш бошланади. 
Гипофиз.
Гипофиз асосий суякнинг турк эгари қцмида жойлашган бў-
либ, у уч бўлак: олдинги. оралиқ ва орқа бўлаклардан тузилган мураккаб ички 
секреция безидир. Гипофизнинг узунлиги катта одамда 19 мм, ени 12-15 мм, 
бокйи 5-6 мм. вазни 0,55-0,65 г, янги туғилган болада 0,1-0,15 г, 10 ёшда 0,33, 
20 ёшда 0,54 г келади. Катта одамларда гипофизнинг оралиқ бўлаги бўлмайди, 
болаларда у яхшироқ ривожланган. Гипофизнинг олдинги бўлаги адено-
гипофиз, орқа бўлаги нейрогипофиз дейилади, иккала бўлаги ҳам симпатик 
нерв билан таъминланган. 
Гипофизда 22 дан ортиқ гормон ишланиб чиқади. Унинг аденогипофиз 
қисмидан: ўсиш гормони-соматотроп, жинсий органларнинг ривожланишини 
тезлаштирувчи гормон-гонадотроп, лактотроп ёки пролактин-сут ажралишини 
қўзғатувчи гормон, қалқонсимон без секрециясини қўзғатувчи гормон, меъда 
ости бези секрециясини қўзғатувчи гормон ва бошқа гормонлар ишланиб 
чиқарилади. Агар гипофизнинг олдинги бўлаги олиб ташланса, бола ўсмай 
қолади. Агар бу бўлакнинг функцияси камайиб кетса, паканалик, ортиб кетса, 
гигантизм вужудга келади, яъни 13-14 яшар боланинг тана пропорциялари 
сақлангани ҳолда бўйи 2-2,5 м га ётади (гигантизм). Гигантизм нисбатан кам 
учрайди; ўрта ҳисобда ҳар 1000 кишига 2-3 та одам тўғри келади. Ҳатто бўйи 
260-270 см дан баланд бўлган одамлар борлиги ҳақида ёзилган. Катта одам-
ларда эса 40 ёшдан сўнг акромигалия касаллиги вужудга келади. Гипофизнинг 
ўрта бўлагидан-интермидин, орқа бўлагидан эса возопросин ёки АДГ, 
окситоцин гормонлари ажралиб чиқади 
Қалқонсимон без.
Шакли ва жойлашишига кўра қалқонсимон безга 
шундай ном берилган. У ҳиқилдоқни қалқон каби ёпиб туради. Бу безнинг 
функцияси узоқ вақтгача аниқланмай келди ва текширишнинг экспериментал 
усуллари туфайли йод алмашинуви билан унинг фаолияти ўртасида мустаҳкам 
алоқа борлигини аниқлаш мумкин бўлди. 
Қалқонсимон без ҳиқилдоқнинг олдинги юзаси соҳасида жойлашган 
бўлиб, икки ён бўлакдан иборат. Қалқонсимон безнинг тўқимаси алоҳида 


117 
бўлакчаларга бўлинган, ҳар бир бўлакча фолликуллардан иборат. Қалқонсимон 
без тўқимасидан жуда кўп қон томирлар ва нервлар ўтади. Бу безнинг вазни ва 
тузилиши боланинг ёшига қараб ўзгаради. Масалан, янги туғилган чақалоқда 
унинг вазни 1 г дан ошмайди, 5-10 яшар болада 10 г бўлади, 12-15 ёшда вазни 
анча ортади; бу даврда қон томирларининг яхшигина ривожланиши ҳисобига 
унда қон айланиши кучаяди. Катта ёшли одамда 30-35 г бўлади. 
Қалқонсимон безнинг организмдаги аҳамияти жуда катта. Унинг асосий 
функцияси қон плазмасидан йодни қонцентрлаш, тироксин гормони ҳосил 
қилиш ва унинг қонга тушишини таъминлашдан иборат. 
Қалқонсимон без гормони - тироксин таркибида 65,3% гача йод бўлади. 
Катта одам организмида 25 мг йод бўлади, шундан 15 мг қалқонсимон безда 
сақланади. Тироксин моддалар алмашинувининг кучли стилмулятори ҳисоб-
ланади. у биокимёвий реакцияларни тезлаштиради, марказий нерв системасига 
ва барча органларга таъсир кўрсатади. Тироксиннинг қонга кўп ёки кам 
тушиши нерв системасининг нормал функцияси издан чиқишига сабаб бўлади. 
Тироксин моддалар алмаслиинувининг барча турларига, организмдаги 
оксидловчи жараёнлар даражасига, юрак ишига айниқса катта таъсир кўр-
сатади. Тироксиннинг таъсир механизми жуда мураккаб бўлиб, ҳали етарлича 
ўрганилмаган. 
Тоғлик районларда ичимлик сувда йод етарли бўлмаганидан оддий бўқоқ 
касаллиги учрайди. Оддий бўқоқнинг касалликдан фарқи шундаки, бунда 
қалқонсимон безда секрет чиқарувчи тўқима ўсиб кетади, Безнинг шу тариқа 
катталашуви организмнинг йод этишмаслигига мослашиш реакциясидир. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish