Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

 
Мавзу – 3.
 
Болалар ва ўсмирлар ўсиши ва
ривожланишининг умумий қонуниятлари 
 
 
Ўқув мақсади – 
таълим олувчиларга, ўсиш ва ривожланиш барча тирик орга-
низмлар каби одам организмига ҳам хос хусусият эканлигини, ўсиш бу орга-
низмнинг миқдор кўрсаткичи, ривожланиш эса сифат кўрсаткичи эканлигини,
 
гетерохрония, узлуксизлик ва акселерация жараёнларини, жисмоний ривожла 
нишнинг кўрсаткичларини, организмнинг даврлари ва унинг таърифи билан 
таништиришдан иборат. 
Ўсиш ва ривожланишнинг умумий қонуниятлари
 
 


28 
Болаларни тўғри тарбиялаш учун улар организмининг ўсиши ва ривож-
ланиши каби асосий хусусиятларини билиш зарур. Ўсиш ва ривожланиш барча 
тирик организмлар каби одам организмига хос хусусиятдир. Организмнинг ҳар 
томонлама ўсиши ва ривожланиши унинг пайдо бўлган вақтидан бошланади. 
Бу икки жараён мураккаб ҳисобланиб, бир бутун ва бир-бирига боғлангандир. 
Ўсиш деганда тана ҳужайраларининг кўпайиши натижасида тирик 
организм ўлчамларининг ортиши, яъни бўйнинг чўзилиши, оғирликнинг 
ортиши тушунилади. Бола маълум ёшгача тўхтовсиз, аммо ўсиш даврида айрим 
тана қисмларининг номуносиб ўсиши (бош. оёқ, қўл суяклари. кўкрак қафаси ва 
қорин бўшлиғи ички органлари) турли ёшда ҳар хил жадалликда бўлиши 
мумкин, шунга қарамасдан барча тўқима ва ҳужайларда яъни органларда ўсиш 
бир вақтда. аёлларда ўртача 18-19 ёшгача, йигитларда 19-20 ёшгача тугал-
ланади. 
Ўсиш қаторида ҳужайрада уларнинг бажарадиган вазифасининг ортиши 
жараёни кузатилади. Бу ривожланиш жараёнидир. Ривожланиш деганда 
ўсаётган организм тўқима. ҳужайра ва органларининг шаклланиши, яъни бола 
организми ҳужайраларининг такомиллашиб. ўсмирлик ва етук ёшдаги 
одамларга хос бўлган бир мунча мураккаб тизимларга эга бўлишига айтилади. 
Бунга. вояга этган даврдан бошланадиган қариш жараёнлари ҳам киради ва 
қоидага биноан, организмни қайта ривожланиши бошланади. Ривожланиш жа-
раёни аъзолар ва уларнинг тизимлари фаолиятини функционал дифференция-
ланиши ва такомилланишида намоён бўлади. Масалан, марказий асаб 
тизимининг рефлектор фаолиятини ички кортикал алоқаларни, юрак-томир, 
овқат ҳазм қилиш, таянч-ҳаракатланиши ва бошқа тизимларнинг мураккаб-
лашуви ва ривожланиши ҳисобига такомиллашувида билинади. 
Ўсиш ва ривожланиш тирик материянинг умуниий биологик хусусиятлари 
ҳисобланади,узлуксиз илгариловчи жараён кўринишида бўлади.У ёки бу физио-
логик тизимларнинг тузилишида ёки фаолиятида ёшга оид хусусиятларнинг 
мавжудлиги, бола организмини алоҳида ёшга оид даврида тўлақонли ривожлан-
ганлигини кўрсатмайди. Айнан шундай ўзига хос хусусиятлар мажмуи у ёки бу 
ёш даврини тавсифлайди. Организм ўсиши ва ривожланишида барча этапларни 
болалик,ўсмирлик, ёшлик, етуклик даврларини босиб ўтади. Ўсиш бу организм-
нинг миқдор кўрсаткичи ривожланиш эса сифат кўрсаткичи бўлиб, бу икки 
жараён нотекислик яъни гетерохрония, узлуксизлик ва акселерация жараёнлари 
асосида юзага чиқади. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish