Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Жисмоний ривожланишнинг кўрсаткичлари



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Жисмоний ривожланишнинг кўрсаткичлари 
 
Янги туғилган гўдак нисбатан калта қўл-оёқлари, танаси ва бошининг 
катталиги билан фарқланади. Унинг калласининг узунлиги танаси узун-
лигининг 1/4 қисмини, икки яшар болада эса - 1/5, олти яшарда - 1/6, ўн икки 
яшарда - 1/7 ва вояга этган одамда - 1/8 қисмни ташкил этади. Ёш катталашган 
сари калланинг ўсиши секинлашади, оёқ-қўлларнинг ўсиши эса кучаяди. Жин-
сий етилиш даврининг бошланишига қадар тана пропорцияларида фарқ бўл-
майди ва улар пубэртат даврида юзага чиқади. 
Тананинг бўйи ва эни ўртасидаги пропорцияларни турлича бўлишининг 
учта босқичини ажратиш мумкин: 4 ёшдан 6 ёшгача, 6 дан 15 ёшгача ва 15 дан 
то вояга этгунга қадар. Агар, пубэртат олди даврида умумий бўй оёқларининг 
ўсиши ҳисобига ортса, пубэртат даврида эса-тананинг ўсиши ҳисобига 
(суякларнинг қалинлашиши ва мушак тўқималарининг ўсиши) ортади. 


30 
Тананинг бўйига ўсишининг нотекислиги қуйидагича намоён бўлади. Янги 
туғилган боланинг бўйи 48-52 см бўлади. Бола ҳаётининг биринчи йилида 
унинг бўйи 25 см ўсади ва 75 смни ташкил қилади. Иккинчи йили тананинг 
ўсиши секинлашади ва у фақат 10 см га ўсади. Кейинги йилларда (6-7 ёшгача) 
ўсиш тезлиги янада секинлашади. Кичик мактаб ёшининг бошланишида бўй 6-
10 см, 8-10 ёшга келиб эса - 3-5 см га ўсади. Жинсий балоғатга этиш даврида 
ўсиш тезлиги яна ортади, ҳар йили ўсиш 5-10 см ташкил этади. Тана 
ўсишининг энг кўп ортиши қиз болаларда 12 ёшга келиб, ўғил болаларда эса 15 
ёшда кузатилади. Бўйнинг ўсиши асосан қиз болаларда 19 ёшга келиб, ўғил 
болаларда эса 20 ёшга келиб тугалланади. Янги туғилган даврдан то вояга 
етгунга қадар инсоннинг бўйи 3, танаси - 3,5, қўллари - 4, оёқлари - 5 маротаба 
узунлашади. Тананинг бўйига ўсиши ҳаётнинг биринчи йилида унинг 
массасини ортиши билан, кейинги даврда секинлашиши эса - функционал 
тизимларнинг ҳужайралари, тўқималари, аъзолари диференциялашуви 
жараёнларини фаоллашуви билан боғлиқ бўлади. 
Тана вазни ёшга қараб қуйидагича ўзгаради. Янги туғилган қиз бола-
ларнинг ўртача вазни 3,5 кг, ўғил болаларники эса 3,4 кг бўлади. Боланинг 
вазни туғилганидан кейин биринчи ойда 600 г, иккинчи ойда 800 г ортади. Бир 
яшар боланинг вазни туғилганидаги вазнидан уч марта ортиб 9-10 кг га этади. 2 
ёшда боланинг вазнига 2,5-3,5 қўшилади. 4, 5, 6 ёшларда бола вазнига ҳар йили 
1,5-2 кг қўшилиб боради. 7 ёшдан бошлаб унинг вазни тез ортиб боради. 10 
ёшгача ўғил болалар билан қиз болалар вазни бир хил ўзгаради. Жинсий 
етилиш бошланиши билан қизларнинг вазни 4,5-5 кг дан 14-15 ёшда ҳар йили 
5-8 кг ортади. ўғил болаларда эса 13-14 ёшдан вазни 7-8 кг ортади, 15 ёшдан 
бошлаб эса уларнинг вазни қизларнинг вазнидан ортиб кетади. 
Лекин, фаол ўсиш даврлари жадал диференциялашув даврлари билан мос 
келмаслиги мумкин. Масалан, бош мия ва орқа мия массасининг ўсиши 18 ёш-
га келиб вояга этган инсон мияси оғирлигига тенглашган ҳолда, деярли 
якунланиши мумкин, унинг асаб тизимининг функционал такомиллашуви эса 
яна узоқ муддат содир бўлади. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish