152
системаларнинг ривожланганлигитга боғлиқ бўлиб, гамоѐтрм ҳайвонларда бу
системалар мукаммал даражада ривожланган ва улар тана ҳарорати
доимо
бир хил бўлиб жуда кичик чегарада яъни 1
о
атрофида ўзгаради. Ҳароратнинг
бундай кичик доирада ўзгариши ҳайвонларнинг тури, жинси, ѐши,
озиқаланиш ҳарактери, организм холати,
моддалар алмашинувининг
интенсивлиги ва сутканинг даврига боғлиқ.
Пойкилотерм ҳайвонларида иссиқлик алмашинувини бошқарадиган
система юксак даражада ривожланмаган бўлиб тана ҳарорати, ташқи муҳит
ҳароратига боғлиқ равишда сезиларли даражада ўзгаради. Лекин ўша ташқи
муҳит ҳароратига тенг бўлиб қолмай маълум даражада бошқарилади.
Терморегулясиянинг бу тури унча мукаммал емас.
Қишлоқ хўжалик ва уй ҳайвонларнинг тана ҳарорати 37-43
о
бўлиб, 44
дан кўтарилиши ва 24 дан пасайиб кетиши ҳаѐт учун хавфлидир.
Организмда ҳосил бўлаѐтган ва ташқарига ўзатилаѐтган иссиқлик
ўртасида мувозанат сақланса тана ҳарорати доимий бўлади.
Организмда иссиқлик тўқималарда узлуксиз кечадиган екзотермик
реаксиялар оқибатида ҳосил бўлади. Моддалар
алмашинуви тезлашса бу
реаксиялар ҳам тезлашиб, интенсив кечади ва иссиқлик кўп ҳосил бўлади.
Организмдаги барча органларда моддалар
алмашинуви интенсивлигига
боғлиқ равишда иссиқлик ҳосил бўлиши ҳам турличадир. Масалан: жигар ва
буйракда моддалар алмашинуви тез кечиб суяк, тоғай,
бириктирувчи
тўқимада заиф кечганлиги учун иссиқлик ҳосил бўлишида фарқ мавжуддир.
Тана мускуллари нисбатан тинч турганида ҳам организм умум иссиқлигини
2/3 қисмини ҳосил қилади. Иссиқлик ҳосил бўлиши организм холатига
боғлиқ бўлиб жисмоний иш вақтида, озиқаланиш ва актив ҳаракат иссиқлик
ҳосил бўлишини кўпайтиради.
Организмда ҳосил бўлган иссиқлик узлуксиз ташқи муҳитга узатилиб
турилгани учун организмда иссиқлик миқдори бир хил меъѐрда ўзгармай
туради. Иссиқликни организмдан ташқи мухитга узатилишида тери ости ѐғи
қатлами, жун, патлар қаршилдик қилади. Иссиқлик нафасдан чиқадиган
ҳавонинг исиши,
нурланиш, иссиқликни сочилиши-конвексия ва тернинг
буғланиши орқали ташқарига узатилади. Организм тўқималари иссиқликни
яхши ўтказиб, ҳайвон
етганида, чўмилганида танасига тақалган паст
ҳароратли ерга, сувга маълум иссиқликни узатади. Конвексия - иссиқликни
теварак атрофга сочилтириш ѐки организмдаги узатилаѐтган иссиқликдан
исиган ҳаво юқорига кўтарилиб, ўрнини совуқ ҳаво қатлами егалаб боради.
Шундай қилиб организмдан узлуксиз равишда иссиқлик узатилади. Ҳайвон
танасидан кўзга кўринмайдиган инфрақизил нурлар тарқатилиб белгили
иссиқлик йўқотилади. Терни буғлатиб иссиқлик йўқотиш иссиқлик
узатилишида муҳим ўрин егалаб, 1 л тер суюқлиги буғланганда 580 к/жоул
иссиқлик йўқотилади. Сўлак билан ҳам кам миқдорда иссиқлик ажралади.
Do'stlaringiz bilan baham: