Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

ИЗОДИНАМИЯ
Организмдаги бир органик моддани бир грамми 
оксидланганида ажралиб чиққан иссиқлик миқдорига шу модданинг 
каллорик коеффисиенти 
дейилади. Рубнер маълумотига кўра, органик 
моддаларнинг каллорик коеффисиенти қуйидагичадир: 
1г оқсил -4,1 к/жоул 
1г ѐғ - 9,3 к/ жоул 
1г углевод 4,1 к/жоул


155 
Организм енергия сарфида озуқа моддалар ўзларининг каллорик 
коеффи-сиентига кўра бир-бирини ўрнини боса олиб, бунга изодинамия 
дейилади. Изодинамия қоидасига кўра 9,3 к/жоул иссиқлик берувчи 1 г ѐғ 
ўрнини, 2,3 г оқсил ѐки шунча углевод босади. Парчаланаганда 4,1 к/жоул 
иссиқлик берувчи 1 г оқсил ўрнини оксидлаганда шунча иссиқлик ажратувчи 
1 г углерод ѐки 0,44 г ѐғ босади. Изодинамия ходисаси чегараланган бўлиб, 
бир модда иккинчи моддани енергетик еҳтиѐжларини қондиргани билан, 
организмни пластик хусу-сиятларини бажараолмайди. Шунинг учун ҳам бир 
моддага бўлган еҳтиѐжни унга енергетик жиҳатдан еквивалент бўлган бошқа 
модда батамом алмаштира олмайди. Чунки бу моддалар енергетик манбадан 
ташқари, бошқа вазифаларни ҳам бажаради. Масалан: оқсил организм учун 
биринчи навбатда пластик материал, худди шундай оқсил билан бирга ѐғлар 
ҳам ҳужайраларнинг таркибий қисмига киради. Ҳар бир органик модда фақат 
ўзига хос бўлган бир қатор вазифаларни бажариб. оргнизмнинг углеводларга 
бўлган талабини оқсил ва ѐғлар ҳисобига, оқсилга бўлган еҳтиѐжни еса 
углевод ва ѐғлар ҳисобига ѐки ѐғларга еҳтиѐжни оқсил углеводлар ҳисобига 
қондира олмайди. 
АСОСИЙ ВА УМУМИЙ АЛМАШИНУВ
Модда 
ва 
енергия 
алмашин-увининг интенсивлиги организмнинг хосса хусусияти, ташқи мухит 
шароитига қараб ўзгаради. Турли физиологик ҳолатларда моддалар 
алмашинуви ва енергия сарфини интенсивлигини солиштириш, организмдаги 
ҳаѐтий жараѐнлар давом етиб туришини таъминловчи минимал миқдордаги 
енергия сарфини - асосий алмашинувни аниқлашимиз лозим. 
Асосий алмашинув деганда тинч турган организмдаги ҳаѐтий 
жараѐнларни давом етиб туриши учун сарфланадиган минимал миқдордаги 
енергияни етказиб берувчи, минимал алмашинув тушинилади. 
Асосий алмашинувни аниқлаш учун қатор шарт-шароитларни 
инобатга олиш зарур бўлиб, текшириладиган ҳайвонни тинч туриши, 
мускуллар максимал бўшашган бўлиши, моддалар алмашинувига таъсир 
етувчи сабаблардан холи бўлиш, ташқи муҳит ҳарорати оптимал-ўзгармай 
туриши, ҳайвонни ўзи ҳам маълум вақт оч сақланган бўлиши ва бошқалар. 
Асосий алмашинув енергия-сининг асосий қисми нафас олишда иштирок 
етадиган мускуллар, юрак, буйрак жигарнинг ишлашига сарф бўлади. Асосий 
алмашинув миқдори бир соатда ѐки 1 кунда тананинг 1 м
2
юзаси ѐки 1 кг 
вазндан ажраладиган иссиқлик миқдори билан ифодаланиб каллорияларда 
белгиланади. 
Асосий 
алмашинув 
даражаси 
организмдаги 
оксидланиш 
жараѐнларининг интенсивлигига, шу жараѐнни таъминловчи ферментлар 
активлигига, юрак ва бошқа органлар, нафас олишда иштирок етувчи 
мускуллар иш фаолияти ва бошқаларга боғлиқ. Демак, ҳайвонларда асосий 
алмашинувни аниқлашда шу шарт шароитларни яратилиши лозим. Бу 
кўпчилик қишлоқ ҳужалик ҳайвон-ларида асосий алмашинувни аниқлашни 
қийинлаштиради. Маслан: ҳазм систе-маси озиқалардан максимал 
тозаланиши лозим лекин бу маҳсулодорликга таъсир етади, кўп вақт талаб 


156 
қилади (кавш қайтарувчиларда 6-10), оч қолдириш асосий алмашинувни 
ўзгаришига олиб келади. Қолаверса тажриба ҳайвонларини тинч, 
қимирламай ѐтишини таъминлаб бўлмайди.
Қишлоқ хўжалик ҳайвонларида баъзи олимлар ҳайвонлар ухлаб 
ѐтганида асосий алмашинувни ўрганиш лозим деб, бу вақтда асосий 
алмашинув 7% пасайган бўлади, тик ҳолда, тинч турганда бирмунча 
тезлашган бўлади. Масалан: қўйлар тинч турганда асосий алмашинув 15-20% 
тезлашиб, қорамол-лар 1 кг тирик вазнига 2,1 к/жоул енергия сарфлайди. 
Барибир ҳам ҳайвонлар тик ҳолда тинч турганида 24-48 соат оч қолдирилиб, 
ташқи муҳит ҳарорати оптимал бўлганида аниқланади. 
Одамларда уй ҳайвонларидан ит ва мушукларда асосий алмашинувни 
тўғри аниқлаш мумкин бўлиб, уларни сутка даврида оч қолдириб, ошқозон 
ичак системасини нисбатан тозалигига еришиб аниқланиши лозим.
Умумий алмашинув деб, ҳайвонни табиий шароитда яшаб турганида 
таъсир етувчи факторлар бартараф етилмаганида юзага чиқадиган 
алмашинув жараѐн-ларининг интенсивлиги ва енергия сарфининг даражасига 
айтилади. 
Умумий алмашинув интенсивлигига организмнинг ташқи ва ички 
муҳит таъсиротлари, ҳайвон бажарадиган жисмоний иш, маҳсулдорлик, 
ҳайвон яшаѐт-ган муҳит, иқлим, озиқаланиш характери, ҳайвоннинг зоти ва 
башқа сабаблар таъсир кўрсатади. 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish