2
Физиология фани, вазифаси, мақсади ва ривожланиш тарихи.
Режа
1. Ҳайвонлар физиологияси фани, вазифаси, мақсади ва бошқа фанлар
била алоқаси.
2. Физиология фанинг ривожлани тарихи.
3. Организм ва муҳит .
4. организмдаги ҳаѐтий жараѐнларнинг нейрогуморал бошқарилиши.
У. ИНФОРМАЦИОН УСЛУБИЙ ТАЪМИНОТ
5.1.
Асосий адабиѐтлар.
1.Р.Х.Хаитов, Б.З.Зарипов, З.Т.Ражамуродов «Ҳайвонлар физиологияси». Тошкент, «Ўқитувчи»
2005 йил.
2.В.Хусаинов, Э.Тошпўлатов «Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари физиологияси», Тошкент,
«Ўзбекистон» 1994 йил.
3.В.И.Георгиевский «Физиология с/х животных» Москва, «Агропромиздат» 1990 год.
4.Д.Э.Эшимов, Р.Ф.Рўзиқулов. «Ҳайвонлар физиологияси
фанидан амалий лаборатория
машғулотлари», ўқув қўлланма. Тошкент, Ўзбекистон нашриѐти, 2006 йил.
5.2.Қўшимча адабиѐтлар.
1. И.П.Битюков и др «Практикум по физиологии с/х животных», Москва, «Агропромиздат» 1990.
2.М.Ф.Орлов «Славар ветеринарных клиническых термиов» Москва 1985 год.
3.«Словарь физиологических терминов», Москва, Наука 1987 год.
4. 5. К.Б.Иномова «Нормал физиологиядан русча-ўзбекча луғат», Тошкент Ибн Сино – 1993.
5.Интернет маълумотлари:
www. Ziyo.net.uz.
email: zooveterinar @mail.ru
email:sea@mail.net.ru
email: veterinary@actavis.ru
email :
zootechniya@mail.ru
www.
zootechniya.ru
email:
fvat@academy.uzsei.net
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
1. Физиология иккита сўздан иборат бўлиб, физис лотинча табиат,
логос фан демакдир. Физиология фани тирик организмда кечадиган ҳаѐтий
жараѐнларни ўргатадиган фандир. Физиология фани биологик фанларининг
бир қисми бўлиб организмнинг ва унинг орган, тўқима ва ҳўжайраларида
содир бўлаѐтган ҳаѐтий жараѐнларни, уларнинг асосида ѐтадиган
қонуниятларни ўрганади, бу қонуниятлар орасидаги боғланишларни
текширади.
Физиология
органлар, системалар фаолиятини ўзаро боғиқ деб,
организмнинг фаолиятини яхлит, ташқи мухит билан боғиқ холатда кечади
деб тушунтиради.
Физиология кейинчалик ветеринария фанларини ўрганишда назарий асос
бўлиб хизмат қилади.
Физиология фани зоологик силсиланинг турли босқичларида
турадиган ҳайвонлар организмида кечадиган ҳаѐтий жараѐнларнинг
3
мазмунини, бошқарилиш механизмларини тушунтиришга ва ҳайвонот
оламининг турли вакилларига хос хусусиятларни очишга ѐрдам беради.
Физиология фанини умумий, солиштирма, ѐш ва
хусусий
физиологияга бўлиб ўрганилади.
а). Физиология фанининг умумий қисмида организмдаги барча ҳужайралар,
тўқималар ва органлар учун хос бўлган умумий ҳаѐтий ходисалардан
моддалар алмашинуви, таъсирланиш, кўпайиш, ўсиш ва
ривожланишни
ўрганса;
б).Солиштирма физиология турли даражада индвидуал ривожланишга эга
бўлган бир турдаги ва ҳар хил ҳайвонлар организмидаги функциялардаги
специфик ўзгаришларни ўрганади. Бу йўналиш эвалюцион физиология деб
ном олиб, унга экологик физиология ҳам киради. Эволюцион физиология
ўзининг
тарихий
тарақиѐти
даврида
ҳайвонлар
организмининг
функцияларини турли шароитларда
в).Ёш физиологияда онтогенитик ривожланишнинг турли босқичларидаги
физиологик жараѐнларни ўрганади. У организм турли функцияларини пайдо
бўлиши ва ривожланишини ҳамда улар ўртасидаги боғланишларни
ўрганади. Организм ўзининг ривожланишининг барча даврлари ташқи
муҳит билан алоқадорликда бўлади. Шунинг учун ҳам организм ҳужайра ва
органлари онтогенез давридаѐқ ўзгарувчан ташқи муҳит
шароитларига
мослашиб боради.
г) Физиологиянинг хусусий қисмида организмдаги алоҳида олинган орган
ва системаларда кечадиган ҳаѐтий жараѐнларни фақат ўша орган ва
системаларга хос томонларини яъни қон айланиш, овқат ҳазм қилиш, нафас
олиш, қон, айирув, ва бошқа органлар фаолиятини ўргатади. Демак
организмда қанча система бўлса физиологиянинг хусусий қисми ҳам
шунчадир. Физиологиянинг соҳалари жуда кўп бўлиб одамлар, ҳайвонлар,
ўсимликлар, микроорганизмлар ва бошқа турдаги физиологиялар фарқ
қилинади.
Функциялар, организмнинг
яшаш шароити-экология, тарихий
тараққиѐти-эволюсияси, ѐшига ва бошқаларга қараб ўзгаради. Демак,
физиология организм функцияларининг ўзгаришига қараб тур ва
индивидлар функцияларининг филогенез ва онтогенез ривожланишини,
уларни ўзаро фарқ қилишини
солиштирма физиология, зоологик
силсиланинг турли босқичларида турадиган ҳайвонлар организмининг
функцияларини эволюцион тараққиѐтини эволюцион физиология турли
экологик шароитларда яшайдиган ҳайвонлар функцияларининг иқлим
шароитига қараб ўзгаришини ривожланишини
экологик физиолоия
ўргатади.