Йўғон ичак моторикаси-
йўғон ичакларнинг ҳаракати ингичка
ичаклар ҳаракатига ўхшаш. Кўр ва чамбар ичакларда перисталтик ҳаракат
билан биргаликда унинг акси-антиперисталтик ҳаракат озиқаларни жуда
яхши аралаштиради. Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари йўғон ичагининг охирги
қисмида ритмик ҳаракатлар анча кучли равишда кузатилади. Булар ичак
бўшлиғини вақтинча мутлақо бекитиб қўяди. Бундай ҳаракатлар йўғон
126
ичакнинг гўнг-тезак шаклланадиган қисмида айниқса кўзга яққол ташланади.
Йўғон ичак моторикасининг рўѐбга чиқишида ичак шиллиқ пардасининг
механик таъсирлар билан таъсирланиши катта аҳамиятга ега. Йўғон ичак
автоматияси ингичка ичакларникидан анча заиф.
Йўғон ичак ҳаракатини ўрганишда ингичка ичак ҳаракатини
ўрганишда қўланадиган методлардан фойдаланилади. Йўғон ичак
ҳаракатларининг нерв система томонидан бошқарилиши кам ўрганилган.
Озиқа моддаларнинг сўрилиши.
Сўрилиш
деб,
турли
хил
моддаларнинг тери, тери ости клетчаткаси,ҳазм системасининг шиллиқ
парадалари, ўт пуфаги, ўпка алвеолалари ва бошқалардаги бир ѐки бир неча
қават ҳужайралар орқали қон ва лимфага ўтишига айтилади.
Сўрилишнинг шунча хилма-хил органларда кечишининг енг асосий
қисми сифатида ҳазм системасида рўѐбга чиқаѐтган сўрилиш жараѐни асосий
ўринни егаллаб аѐтий муҳим ҳисобланади чунки бу вақтда организм ўзига
зарур бўлган енергетик ва пластик материалларни олади.
Ҳазм системасида кукзатиладиган сўрилиш жараѐнларини воситали ва
воситасиз методлар ѐрдамида ўрганилади. Сўрилиш жараѐнларини бевосита
ўрганиш учун овқат азм қилиш системасининг ҳар хил жойларига
фистулалар қўйиб айвонлар меъдаси ва ичагининг турли қисмларида
юборилган еритмаларни йиғиб меъда ва ичакнгинг турли қисмларида анчаси
қанча вақтда сўрилганлиги тўғрисида маълумотлар олинади, ѐки бўлмаса
ичакларнинг турли қисмларига бир қанча найчалар ўрнатиб уларни таши
анастомозлар ѐрдамида бирини иккинчиси билан ва ҳакозо ҳолатда
бирлаштириб текширилаѐтган моддани фистула орқали йиғиб олиб у
модданинг миқдори ва таркибининг ўзгаришига қараб сўрилиши жараѐни
ўрганилади.
Сўрилиш жараѐнини воситали ўрганишда ҳазм системасига оқиб
келаѐтган қон ва лимфанинг таркиби ўрганилади. Ангиостамия методини
қўллаш учун текшириладиган қон томирига еҳтиѐтлик билан канюла
ўрнатилиб, найчанинг иккинчи учи тери ташқарисига чиқариб беркитилиб
исталган вақти қон олиб текшириш мумкин. Сўрилиш жараѐнларини
радиактив изатоплар методи ѐрдамида ҳам ўрганиш мумкин бўлиб турли
хилдаги сўрилиши керак бўлган моддаларга радиактив моддалар қўшиб ҳазм
системасининг қайси қисмида қай даражада сўрилганлиги тўғрисида
маълумот олинади. Булардан ташқари гистологик, гистохимик методлар
ѐрдамида ҳам сўрилиш жараѐнларини ўрганиш мумкин. Ҳазм системасининг
турли қисмларида сўрилиш тезлиги, интенсивлиги ҳар хил бўлиб оғизда
озиқалар кам вақт давомида сақланганлиги туфайли деярли сўрилмай ериган
моддалар таъм билиш пиѐзчаларининг пўсти орқали ўтади холос ва озиқа
таъми сезилади. Ҳайвонлар меъдасида ҳам сўрилиш жадал кечмай сув,
глюкоза, аминокислоталар ва минерал моддалар сўрилиб бу ерда сўрилишига
меъданинг шираларини ичкарига ажралиши қаршилик қилади.
Кавш қайтарувчиларнинг меъда олди бўлмаларида сўрилиш жадал
кечиб бу қисмлар ички шиллиқ пардалари жуда нозик бўлиб бу қисмлардаги
127
кўп қаватли епителий қизил ўнгач епителийсидан 5-8 марта юпқа блибқон
томирлар билан яхши таъминланган. Шиллиқ парда ҳужайраларининг
тузилиши сўрилишни бирмунча яхши кечишига мослашган, улар
митохондриялари, ферментлари ва сулфгидрил группалари сўрилишга
мослашиб, улар меъда олди бўлмалари сўрғичсимон тузилмалари, уларни
сўрилиш юзасини кенгайтиради. Булардан ташқари қат қорин сўрилиш юзаси
варақлари ҳисобига кенгаяди. Меъда олди бўлмаларида аммиак, мочевина,
сувда ерувчи витаминлар В
1
С
1
Р. Пантотен кислота, биотин, инозит, холин,
пара аминобензоат кислота, фолат кислота, липоат кислота, пангамат
кислота, карнитин, учувчи ѐғ кислоталар, глюкоза, аминокислоталар, газлар,
калий Са, Сл фосфатлар ва сув сўрилади. Сув қат қоринда жадал сўрилиб
асосий сўрилиш ингичка ичакларда яъни 12 бармолқли ичак калта
бўлганлиги туфайли сўрилиш юзаси кичик бўлиб, асосий сўрилиш оч ва
ѐнбош ичакларда кечади.
Ингичка ичак шилли, пардалари турли йўналишларда кўп бурмаларни
ҳосил қилиб 1мм
2
юзада 30 тагача сўрғичлар бўлиб ингичка ичак шиллиқ
парда юзасини 20-25 марта катталаштириб қорамолларда 17 м
2
отларда 12 м
2
ва итларда 0,52 м
2
га тенг. Ҳар бир сўрғичга артериола келиб капиллярларга
тармоқланиб вена бўлиб чиқиб кетади ворсинкалар яхши ҳаракатланиш
хусусиятига ега бўлиб ҳар бир ворсинка силлиқ мускул толасига, нерв
толасига ва майда нерв тугунига ега. Ҳар қайси ворсинка микро ворсинкалар
билан қопланган бўлиб уларнинг юзаси кегайиб сўрилишга мослашган
химусга доимо ботиб туради. Сўрилиш пайтида ворсинкалар капиллярлари
кенгайган бўлиб турли хил моддалар ворсинкалар капиллярларига шимилиб
ўтиб, қисқарганда бу моддалар қон ва лимфа орқали ворсинкадан ичкарига
ҳайдалади. Сўрилиш актив жараѐн бўлиб моддаларни бир томондан иккинчи
томонга ўтказиш тирик ҳужайраларга хос бўлиб ичак деворидаги
ҳужайраларда яхши кузатилиб сўрилишни амалга ошишида сўрилишни
таъминловчи ҳужайра пўсти, ендоплазматик тур баъзал мембрана ва бошқа
қисмлар иштирок етади. Сўрилаѐтган модда ҳужайра пўстида махсус
ташувчи осил билан, ѐғ доначалари мембрананинг липидлар билан АТФ
иштирокида тез бирикиб ҳужайра пўстининг ичига ўтади. Ҳужайра ичига
кирган бирикмалар махсус ферментлар таъсирида ташувчи ва сўрилаѐтган
моддаларга парчаланади.Ташувчи модда дарров ҳужайра пўстининг сиртига,
сўрилаѐтган модда ендоплазматик турнинг микроканалчасига ва базал
мембранага, кейин бириктирувчи тўқимага охирида қон ва лимаф
каппилярларига ўтказилади.
Сўрилишда бир қанча физик ва химиявий қонуниятлардан осмос,
филтрасия, диффузия жараѐнларини аҳамияти муҳим бўлиб Н
2
О, СО
2
, О
2
аммиак моддалар ҳужайра пўстидаги микропоралар ва ҳужайра аро
тирқишлар орқали диффузия йўли билан ичак ичидаги гипотоник еритмалар
осмос туфайли сўрилади. Лекин бу физика химиявий қонуниятлар
сўрилишда асосий ҳал қилувчи вазифа ҳисобланмайди бу қонуниятлар
сўрилишни ѐ жадаллаштириб ѐ пайсаллаштириб туриши мумкин.
128
Сўрилишни
таъминлайдиган актив шароит ичак деворидаги
епителийларнинг актив фаолияти бўлиб ичакдан қонга моддалар актив,паст
консентрасиядан баланд консентрасияга, паст босимдан баланд босимга
томон сўрилади. Масалан: агар ичак ичига қон зардобини кириилса бу
зардобдаги тузлар консентрасияси ва осматик босим қондаги шу
кўрсаткичлар билан тенг бўлишидан қатъий назар қонга сўрилади. Бу
осмоснинг сўрилишда ҳал қилувчи шароит емаслигини исботлайди.Агар
ичаклар девори зарланса у вақида оддий ярим ўтказгич пардага ўхшаб
моддаларнинг ўтиши физика химиявий қонунлар асосида юзага чикади ва
юқори консентрасиядан паст консентрасиясига,юқори босимдан паст
босимга қараб ҳаракат қилади.Ичак ҳужайралари тирик актив ҳаракатлари
туфайли сўрилиш ҳаѐтий жараѐнларнинг кўриниши тарзида актив содир
бўлаверади ва ҳаѐтий муҳим моддалар узлуксиз равишда қон ва лимфага
танлаб
ўтказилиб
оқсиллар-аминокислоталарга
парчаланиб
турли
аминокислоталар турли хил тезлик билан сўрилади. Серин, глисин оргинин
тез сўрилиб, валин, лизин секин сўрилади катта ҳайвонлар ичагидан
парчаланмаган оқсиллар сўрилмай ѐш ҳайвонлар ичагидан озми кўпми
оқсиллар сўрилиши мумкин. Углеводлар моносахаридлар глюкоза, галактоза,
фруктоза, манноза, ксилоза ҳамда бир хил тезликда сўрилмасдан қайси
бирида фосфорланиш жараѐни тез кечса яъни уларни фасфат кислота билан
бирикиб, гексозафосфат ҳосил қилиб глюкоза билан галактоза бошқа
моносахаридларга нисбатан тез сўрилади. Ёғларнинг 30-45% ѐғ кислоталари
ва глисиринга парчаланиб яхши емулланиб лимфа ва қонга сўрилади ѐғ
кислоталар ўт кислоталар билан бирикиб сувда яхши ериб, глисерин сувда
еригандан сўнг сўрилади ва глисерин ѐғ кислоталари билан бирикиб нейтрал
ѐғ молекуласи шаклида лимфага сўрилиб бўшаган ўт кислотаси дарвоза вена
қон билан жигарга келиб ўт ҳосил бўлишида қатнашади.
Кавш қайтарувчилар ҳазм системасида 156-180 л Н
2
О, чўчқаларда 21 л
отларда 80-90 л сув сўрилиб, сўрилиш жадалилиги химуснинг осматик
босимга боғлиқ.Агар осматик босим баланд бўлса сув қондан ичакга ва
акчинча сўрилади.
Ичак деворидан турли минерал моддалар бир хил сўрилмай К ва На
тез сўрилиб Са, Мг секин сўрилади анионлардан С1 яхши сўрилиб фосфат ва
сулфатлар секин сўрилади. Са сўрилиши К ва На миқдорига боғлиқ. Фе
оксидлар, мис, рух, бром, коболт органик ва анорганик бирикмалар ҳолатида
сўрилади.
Йўғон ичакларда сув жадал сўрилиб, озиқа моддалар сўрилиши ўтхўр
ҳайвонлар йўғон ичагида кузатилиб, кавш қайтарувчиларда йўғон ичагидан
20% Н
2
О, 6% протеин, 10% углевод,16% ѐғ сўрилади. Сўрилиш гуморал йўл
билан бошқарилади. Озиқа моддаларни сўрилишини адашган нерв
тезлаштиради, симпатик нерв секинлаштиради. Ҳазм бўлаѐтган бирикмалар –
пептидлар, аминакислоталар, глюкоза, ўт кислоталари, екстрактив моддалар:
буйрак усти бези меъда ости бези, қалқонсимон ва қалқонсимон олди
безларининг, гипофиз орқа қисми гормонлаори, С ва В витаминлар, турли
129
механик таъсирлар сўрилишга жараѐнига таъсир кўрсатади. Иккала буйрак
усти безини олиб ташланса углевод ва липидларнинг сўрилиши юзага
чиқмайди.
Инсулин гормони ҳам сўрилишга ѐрдам беради. Тироксин-глюкозани
сўрилишини тезлаца, окситасин тормозлайди. Витамин
В
группаси
углеводларни
Д - Cа П
C - Фе сўрилишига таъсир етади
Аминокислоталар, пептидлар, ўт кислотаси ичак шиллиқ пардаси
гормони вилликинин, ворсинкалар ҳаракатини ва сўрилишни тезлаштиради:
Do'stlaringiz bilan baham: |