Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети


Ёғлар ва липоидлар алмашинуви



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

3. Ёғлар ва липоидлар алмашинуви. 
Ёғлар организм учун енг мухим 
қурилиш ва енергетик материал сифтида зарур. Ёғлар организмга ҳар хил 
озуқалар билан киритилади. Озуқаларда хилма-хил ѐғлар бўлади, яъни 
ўсимликлар ва ҳайвонот ѐғлари бўлиб, бу ѐғлар таркиби жиҳатидан ѐғ 
кислоталари ва глисериндан иборат бўлади. 
Ёғлар ҳазм системасида липолитик ферментлар таъсирида ѐғ 
кислотаси ва глисеринга парчаланади. Глисерин шаклида сўрилади ѐки сувда 
яхши ериб сўрилади. Ёғ кислоталри ўт кислоталари билан бирлашиб жуфт 
кислоталар ҳосил қилиб сувда ериб сўрилади. Ёғлар асосан лимфа 
системасига ва 20-25% қонга сўрилади. Ёғлар ҳамма ҳужайра, тўқималарнинг 
ситоплазмасига кириб енергетик материал бўлиб хизмат қилади. (Айниқса 
қонга сўрилган қисми). 
Ёғлар аосий енергия манбаи бўлиб, организмда ишлатилади. Ёғлар 
организмда ѐнганида бошқа органик моддаларга нисбатан 2,5 баробардан кўп 
енергия беради. Ёғлар албатта хилма-хил ѐғ кислоталаридан яъни тўйимли ва 
тўйимсиз ѐғ кислоталаридан иборат. Организм ҳар хил ѐғлардан 
фойдаланишига қарамасдан организм ва унинг алоҳида қисмларида органлар 
атрофида, думбада, тери тагида ўзига хос хусусий ѐғ синтезланиб бу 
синтезланишда ѐғ кислоталарининг аҳамияти каттадир. Бу ерда мураккаб 
биосинтез ўтаб жумладан ичак шиллиқ қавати тагида ѐғ кислоталари ва 
глисеринлар ўрни алмашиниши бўлиб, бу ўрин алмашинишида ѐғлар пайдо 
бўлади. Бу лимфа системасида ҳам бўлиб организм ҳислатига қараб ѐғлар 
тўпланади. Лимфа орқали бераѐтган ѐғ кислоталари ва глисериндан депо 
ѐғлар пайдо бўлади. Чарву ѐғи, ҳар хил органлар юрак, буйрак атрофидаги, 
тери остида тўпланадиган ѐғлар, махсус ѐғ тўпловчи қисм туянинг ўркачи, 
қўйларнинг думида, бир туѐқлиларни кўкрак елка қисмида ичак ошқозон 
атрофида тўпланади. Ёғлар алмашинишида ҳайвонлар хилма-хил ѐғлар билан 
озиқаланса хусусий ѐғларни синтези яхши бўлади. Бу қуйидагича бўлади. 
Ҳайвонот ѐғи ва ўсимлик ѐғи овқат билан истеъмол қилинганда ҳар иккала ѐғ 
ѐғ кислоталари ва глисеринга парчаланиб ҳайвонот ѐғининг ѐғ кислотаси 
ўсимлик ѐғининг глисерини билан бирикиб бошқа ҳислатли, ҳайвон учун 
хусусий 
ѐғ 
синтезлайди. 
Демак, 
ветеринарлар, 
зоомухандислар, 
қоракулеводлар ҳайвонларни семиртириш учун турли хил озиқани аралаш 
ҳолатда бериши керак. 
Масалан: Лебедев итларни оч қолдириб, улар организмида тўпланган 
ѐғдан тозалаб битта итга қўй ѐғи, иккинчисига ўсимлик ѐғи бериб 
семиртириб, қўй гўшти еган итларда қуйруқ ѐғига ўхшаш ѐғ тўпланган (яъни 
қаттиқ ѐғ, ўсимлик ѐғи билан озиқаланганларда юмшоқ ѐғ яъни тўйимли 
ѐғлар кам бўлади). 


141 
Баъзи бир Африка мамлакатларининг қабилаларида ўсимлик ѐғи билан 
Планезияда, какос ѐғи билан озиқаланиб, улар организмида шу ѐғ тўпланган. 
Ёғлар алмашинувида хилма-хил ѐғ кислоталари иштирок қилади, 
айниқса кавш қайтарувчилар организмида ҳосил бўладиган сирка, пропион, 
мой кисло-таси, айрим ўсимликлар таркибида сақланадиган линол, арахидон 
кислоталари айниқса поленил, сперин кислотаси қанча кўп синтезланса, 
уларнинг хилма-хил ѐғларни синтез қилиш имконияти яхшиланади. Ёғ 
алмашиниши шунинг билан бирга углеводлар алмашинувига боғлиқ яъни 
углеводлардан ѐғ ҳосил бўлиш хусусиятига боғлиқ. 
Организмга углеводли озиқаларнинг истеъмол қилиб ѐғ ҳосил 
қилинишини 1888 йил Червинский ўз фермасидаги чўчқаларни фақат 
крахмалли озиқалар (картошка, қанд лавлаги) билан озиқалантириб 
организмда ѐғга айланишини кузатган. 
Кавш қайтарувчи ҳайвонлар катта қорнида жуда кўп кислоталар 
ҳосил бўлади. Сирка кислотасини сут ѐғига айланиши кавш қайтарувчиларда 
яхши ривожланиб, улар организмини ѐғларини синтез қилади. Ёғлар 
алмашинишига организмнинг озиқаланиш шароити бевосита таъсир 
кўрсатади. Умуман тананинг умумий оғирлигига нисбатан 10-12% депо ѐғи 
тўплашга имкон бўлади. Организмда тўқима ҳужайра ситоплазмасидаги ѐғ 
консент-расияси доимо бир хил сақланади, аммо депо ѐғлар консентра-сияси 
ниҳоятда ўзгарувчан бўлади. Агар организм узлуксиз хилма-хил озиқа билан 
ѐғ истеъмол қилса, углевод истеъмол қилса гавдасида тўпланган депо ѐғи то 
50-60% гача кўпайиши мумкин (гавда вазнига нисбатан 100 кг келадиган 
қўйнинг 60-65% гўшти бўлса шу гўштнинг 50% ѐғ бўлиши мумкин). 
Яхши семирган қорамол ва туялар ҳам ўз вазнига нисбатан 50% ѐғ 
тўплайди. Ёғлар организмнинг тахминан 30% енергия талабини бажаради. 
Ёғлар организмида иссиқлик соқлаш хусусият-ига ега. Айниқса совуқ иқлим 
шароитида тўпланадиган қўнғир ранг ѐғнинг аҳамияти каттадир. Бундай ѐғ 
хусусиятига мувофиқ ѐғ тўқималарини зич тузилган консистенсияси 
қаттиқлиги билан айниқса ериш температурасини юқори бўлиши билан фарқ 
қилади. Масалан: қўйнинг думба ѐғи 50
о
т ерий бошласа қўнғир ранг ѐғ 68-
70
о
т ерий бошлайди. Қўнғир ранг ѐғ баъзи бир хил ѐввойи ҳайвонларнни янги 
туғилган болалари организмида кўп яъни тана вазнига нисбатан 5-6% гача 
тўпланган бўлади. Бу ѐғлар организмнинг қорин, елка қисмида тўпланади ва 
жуда кўп иссиқлик сақлаш имконига ега. Янги туғилган ѐввойи ҳайвон 
боласини совуқдан сақлайди яъни ҳар хил шамоллашдан сақлайди. (Қуѐн, 
бўри, шоғоллар боласига жой тайѐрлайдию баъзан қор устида туғиб қолади). 
Уларга еволюсион ривожланиш хусусиятига кўра қўнғир ѐғ билан туғилиш 
хусусияти хос. Тери тагида кўкрак, елка қисмида тўпланади. Иссиқлик 
барери сифатида организмнинг яхши ривожланиши учун фойдали ѐғ. Ёғлар 
ичак деворида шимилиб, сўрилиб, улар асосан ѐғ кислоталри сифатида 
(триглисерин, фосфатидлар сифатида) сўрил-гандан кейин оқсил парда билан 
қопланиб улардан махсус ѐғ шариклар пайдо бўлади (киломикрон) ва шу 
киломикрон ҳолатида лимфа орқали ўпкага боради. Ўпканинг ҳужайраларида 


142 
гистиоситларда сақланиб қолиш имкониятига ега бўлади. Бундай тўпланган 
гистиоситлар атрофи-даги ѐғ шариклар ўпка барерини ҳосил қилиб 
шамоллашдан сақлайди. Қондаги ѐғ консентрасиясини бир хил сақлаш 
хусусиятини сақлайди. (Ўпкаси касал одамларга чўчқа, ит, қуѐн ѐғи 
берилади, бу ѐғлар киломикрон ѐғ тўпланишини жуда яхши ҳосил қилади). 
Бу ѐғлар ичаклардан сўрилиб ўпканинг жароҳатланган қисмларига микроб 
кириб қолишидан сақлайди, тез даволанишга ѐрдам беради. Ёғлар ҳар хил 
организмларда хилма-хил кислота-лардан иборат бўлганлиги билан 
организмнинг ҳимоя вазифасини ва шунингдек сувлар, тузлар алмашиниш 
хусусиятини таъмин-лайди. Ёғлар билан жуда кўп витаминлар алмашинади. 
(Ёғда ерувчи витаминлар А, Д, Е, К ). Ёлар организмга сув манбаи 
ҳисобланади. Тахминан 100 грамм ѐғдан 108 грамм сув ажралади яъни ѐғ 
таркибида 80-90 молекула водород бўлиб, О
2
билан бирикиб, ѐғ ҳажмига 
нисбатан кўп сув ҳосил бўлади. 
100 грамм оқсил 41,5 грамм сув ажратади. Углеводлар 50 граммдан 
зиѐд сув ажратади, бу чўл қисмларда яшайдиган ҳайвонлар учун қулай, 
айниқса, қоракўл қўйлар, туялар (ҳафталаб сув ичмайди ва уркач ѐғи камая 
боради). Бошқа организмларда ҳам семиз ҳайвонларда сувсизликга 
чидамлилик юқори. 
Липоидлар ѐғсимон моддалар улар таркиби ѐғ кислота ва глисериндан 
ташқари фосфор бирикмаларидан иборат бўлиб, 2 та катта гуруҳга бўлинади: 
фосфотидлар ва стеринларга. 
Фосфатидлар ўз таркибида фосфор кислота сақлаш билан фарқ қилади. 
Организмнинг айрим хислатлари учун катта аҳами-ятга ега. Жумладан, 
кўпайиш, ирсий ҳужайралар таркибига киради. Нерв система фаолияти учун, 
нерв 
системасининг 
қўзғалувчанликни 
ўтказиш 
хусусияти 
учун 
аҳамиятлидир. 
Умуман фосфатидлар организмда ҳар хил маҳсулот таркибига киради. 
Жумладан: парранда тухуми, сут, хилма хил жинсий гормонлар таркибига 
кириб организмни мураккаб физиологик ҳислатларини таъминлайди. 
Фосфатид ва стеринлар буйрак, жигар ҳужайра таркибида, мускул 
тўқима 
структурасини 
физиологик 
активлигини 
таъмин-лайди. 
Фосфатидларнинг асосий манбаи озиқ моддалар, ҳайвонот маҳсулотлари 
ҳисоболанади. Кавш қайтарувчилар организмида бу моддалар синтезланади. 
Стеринлардан холестерин моддаси тўқималарнинг қўзғалув-чанлиги, 
ўтказувчанлигида иштирок қилади, нерв толаларида ва баъзи гормонлар 
таркибида (Пластик материал сифатида) сақланади. Умуман фосфотидлар 
организмда ҳар хил маҳсулот таркибига киради. Жумладан: парранда 
тухумига, сут таркибига, хилма-хил жинсий гормонлар таркибига кириб 
организмни мураккаб физиологик хислатларини таъминлайди. 
Липоид моддалар кавшовчиларнинг ҳазм системасида синтез бўлади. 
Паррандалар организмида ҳам липоид моддаларни синтезланиши 
тасдиқланган яъни липоидлар билан озиқаланмаганда ҳам тухум таркибида 
липоидлар борлиги аниқланиб ҳазм системасида коферментлар таъсирида 


143 
липоидлар синтезланади. Холестерин кўп моддаларни синтезланишида 
ҳизмат қилади. 
Ёғлар алмашинуви нерв ва гуморал система орқали бошқарилади. 
Ёғлар алмашинуви гипоталамус орқали бошқарилиб, гипоталамуснинг 
вентромедиал ядросини шикастланиши ҳайвонни семиришини, латериал 
ядросини шикастланишида ҳайвонни озиши кузатилади. Гипоталамуснинг 
кул ранг дўмбоқчаси таъсир-ланганда ѐғлар алмашинуви ўзгариб, В.Н.С. 
толалларининг таъсир-ланиши ѐғ деполаридан ѐғнинг чиқиши ва жигарда ѐғ 
парчаланишини тезлаштиради. Нерв системаси ѐғлар алмашинувига гипофиз, 
қалқонсимон без, меъда ости бези ва жинсий безларнинг ички секресиясини 
ўзгартириб таъсир етади. Мия пўстлоғи ҳам ѐғ алмашинувини 
бошқарилишига таъсир етади. 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish