Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети


Йўғон ичакда озиқа ҳазм бўлиши



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

Йўғон ичакда озиқа ҳазм бўлиши.
Йўғон ичак ҳазм системанинг 
пировард қисми бўлиб, унинг кўр ичак, чамбар ичак ва тўғри ичак деган 
қисмлари бор. Ингичка ичакнинг охирги қисми ѐнбош ичак билан йўғон 
ичакнинг бошланғич қисми бўлган кўричакнинг оралиғида махсус илеосекал 
сфинктер бор. Бу сфинктер ҳар 30-60 секундда даврий равишда очилиб-
ѐпилиб туради ва озиқаларнинг фақат бир томонга, яъни ѐнбош ичакдан 
кўричакка ўтказилишини таъминлайди. Шундай қилиб, ингичка ичакларда 
сўрилмаган маҳуслотлар ана шу сфинктер орқали кўр ичакка ўтказилади, 
шундан кейин бу озиқалар йўғон ичакда ҳазм бўлишда давом етади. 
Озиқалар йўғон ичакда, йўғон ичак ширасидаги ферментлар, ингичка 
ичакдан озиқа билан келтирилган ферментлар ва бактерияларнинг 
ферментлари таъсирида ҳазм бўлади. Айниқса, ўтхўр ҳайвонларнинг йўғон 
ичагида кечадиган жараѐнлар диққатга сазовордир. Чунки гўшхр 
ҳайвонларда озиқаларнинг асосий қисми ингичка ичакларда тамомила ҳазм 
бўлиб, сўрилганлиги сабабли, йўғон ичакда кечадиган ҳазм жараѐнлари 
деярли аҳамиятга ега емас. 
Йўғон ичакнинг деворидаги қадоқсимон ҳужайралар узлуксиз равишда 
ишқорий муҳитли шира ажратиб туради. Демак, йўғон ичакдаги муҳит ҳам 
ишқорий, бироқ, йўғон ичакнинг охирги, тўғри ичак қисмининг муҳити 
кислотали бўлади. Йўғон ичак ширасининг таркибида, асосан, ингичка ичак 
ширасида учрайдиган ферментлар учрасада, аммо уларнинг миқдори кам, 
активлиги ҳам анча заиф. Йўғон ичак ширасининг ажралишини 
таъминлайдиган таъсирот озиқаларнинг ичак деворига берган, механик 
таъсирдир. Йўғон ичак ширасидаги ферментлар миқдорининг камлиги ва 
активлигининг заифлиги туфайли, бу ерда озиқалар ҳазм бўлишида улар 
билан 
келтирилган 
ингичка 
ичак 
ширасининг 
ферментлари 
ва 
бактерияларнинг фаолияти салмоқли ўрин егаллайди. Ферментлар асосан бир 
хил бўлганлиги сабабли моддаларнинг парчаланиши уларнинг ингичка 
ичакдаги парчаланишига ўхшаш. Бироқ, бактерияларнинг фаолияти йўғон 
ичакда кечадиган жараѐнларга хос хусусиятлар бағишлайди. Жумладан, 
ўтхўр ҳайвонлар йўғон ичагининг 1 г маҳсулотида то 15 млрдгача 
бактериялар сақланиб, улар ўз фаолияти туфайли углеводларни ачитиб-
бижғитади, оқсилларни чиритади, клетчаткани парчалайди. Бактерияларнинг 
фаолияти оқибатида турли кислоталар, водород сулфид, карбонат ангидрид, 
метан, водород каби газлар ҳосил бўлади. Оқсилларнинг чириши натижасида 


123 
ҳар хил заҳарли моддалар: крезол, фенол, скатол, индол ва бошқалар ҳосил 
бўлиб, қонга сўрилади. ва жигарда зарсизлантирилади. 
Йўғон 
ичакда кечадиган жараѐнларнинг ичида бактериялар 
иштирокида клетчатканинг ҳазм бўлиши алоҳида аҳамиятга ега бўлиб, бу 
ерда кавш қайтарувчи организмда ҳазм бўла оладиган клетчаканинг 30% 
отларнинг йўғон ичагига келтирилган клетчаканинг еса 40-50% парчаланиб 
ҳазм бўлади. Клетчатканинг парчаланиши айниқса кўр ичакда жадал кечади. 
Шу сабабли отларда кўричак «иккинчи меъда» деб юритилади. 
Клетчатканинг парчаланиши натижасида турли хил учувчи ѐғ кислоталар 
ҳосил бўлиб, қонга сўрилади ва организм томонидан ўзлаштирилади. Химус 
отлар йўғон ичагида 72 сотгача, чўчқаларникида еса 16-20 соатгача 
сақланади, бу пайтда отларда 39%, қорамолларад 31%, чўчқаларда 30% оқсил 
ҳазм бўлади. Йўғон ичакнинг охирги қисмида сув анча жадаллик билан 
сўрилади ва оқибатда нажас -тезак шаклланади. 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish