Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

Перисталтик ҳаракат-
ичак бир қисмининг қисқариши, шу онда 
навбатдаги олдинги бўлагининг бўшашиб кенгайиши билан характерланади. 
Бу вақтда химус ичакнинг қисқарган жойидан олдинги томон, яъни шу 
пайтда бўшашиб кенгайган қисми томон ҳайдалади. Сўнгра ичакнинг химус 
ўтган шу бўлаги қисқариб, химусни кенгайиб турган кейинги қисмига 
суради. Натижада химус шира билан аралашиб сиқилиб пастга томон 
ҳайдалиб бораверади. Ичакнинг шу тариқада, бир қисми қисқарганда 
навбатдаги қисмининг кенгайиб ҳаракатланиши туфайли химус ҳазм 
системанинг пировард қисмига, тўгри ичакка томон ҳайдалади. Ичакнинг бу 
ҳаракати навбатма-навбат, белгили изчилликда кузатилиб туради ва 
химуснинг олдиндан орқага томон ўтказилишини таъминлайди. Агарда 
ичакнинг шу ҳаракат тўлқинларининг такрорий юзага чиқишига назар 
ташланса, у гўѐ чувалчанг ҳаракатига ўхшаб кетади. Бу ҳаракатнинг 
чувалчангсимон ҳаракат дейилишига ҳам сабаб шу. 
Ичакнинг учинчи хил ҳаракатлари-ритмик ҳаракатлардир.
Ритмик ҳаракат ичак деворида айлансига жойлашган мускулларнинг 
қисқариши натижасида юзага келади ва ичакнинг бир неча сегментга, 
бўғимларга бўлинишига сабаб бўлади. Бу буғимлар ҳаракатланмайди, улар 
якка-якка ҳолда, шунингдек бир нечтаси бир жойга тўпланган, тўп-тўп ҳолда 
юзага чиқади. Буғимларнинг бири иккига бўлиниб иккита бўғим ҳосил 
бўлади, шу онда қўшни икки бўғим ўзаро қўшилиб битта катта сегментни 
ҳосил қилади ва шу тариқа доимо такрорланиб туради. Ритмик ҳаракатлар 
туфайли химус алоҳида-алоҳида бўлакларга бўлинади ва атрофлича 
аралашади, шунингдек, ичак деворига жуда тақалиб келади. 
Ичакнинг ички сиғими ундаги озиқанинг миқдорига ниҳоятда мос 
равишда туради. Ичак, ичидаги химуснинг миқдорига боғлиқ равишда 
кенгаяди ва тораяди. Шу сабабли химуснинг миқдори нечоғлик бўлишидан 
қатъий назар, у ичакни доимо тўлдирган ҳолатда, ичак деворларига яхши 
тақалган ҳолатда бўлади. Ичак сиғимининг ичидаги химус миқдорига 
мутаносиб равишда ўзгариши, ичак деворининг толиқмасдан узлуксиз 
равишда бир маромда қўзгалган ва қислишга интилган ҳолатда - тонусда 
бўлганлиги сабабли рўѐбга чиқади. Ичак деворининг бир меъѐрда қўзғалган 
ҳолати - тонуси марказий нерв системаси томонидан бошқарилиб турилади. 
Марказий нерв система адашган нерв толалари орқали импулслар юбориб 
ичак деворининг қўзғалишини кучайтиради, тонусини оширади, натижада 
ичак деворлари қисилиб, ичакнинг сиғими тораяди. Шунингдек, симпатик 
нерв система орқали келаѐтган импулслар еса ичак деворининг тонусини 


125 
пасайтиради, оқибатда ичакнинг сиғими кенгаяди. Шу тариқа, ичак 
тонусининг марказий нерв система томнидан бошқарилаѐтганлиги сабабли, 
унинг сиғими ичидаги химуснинг миқдорига қараб мукаммал равишда 
ўзгаради. Тонуси билан биргаликда ичакда кузатиладиган ҳаракат 
жараѐнлари ҳам марказий нера система томонидан идора қилади. Жумладан, 
адашган нерв қўзғалганда ичакнинг ҳаракатлари анча жадаллашади, 
симпатик нерв қўзғалганда еса ичак ҳаракатлари секинлашиб, пайсаллашиб 
қолади. Бироқ, ичакнинг девори марказий нерв системадан импулслар 
келмаган пайтда ҳам мустақил (автоматик) равишда қисқариб ҳаракат қила 
олиш қобилиятига ега. Бу вақтда ичакнинг ҳаракати унинг деворидаги нерв 
(Ауербах) тузилмаларининг ва мускулли елементларнинг қўзғалиши туфайли 
рўѐбга чиқади. Ичакнинг ҳаракати шартли рефлектор йўл билан ҳам 
бошқарилади. Бош мия ярим шарлар пўстлоғининг ичак ҳаракатларини 
бошқарилиши К.М.Биков лабораториясида аниқланган. Жумладан, у ерда 
даво мақсадида ичагига фистула қўйилган одамларнинг овқатланишга 
тайѐрланиши, улар билан овқат тўғрисида суҳбат қилиш, ичак 
моторикасининг анча жонланишига сабаб бўлганлиги кузатилган. Хилма-хил 
физиқ, кимѐвий, механик ва емосионал таъсирлар нерв система орқали ичак 
ҳаракатини ўзгаришига сабабчи бўлади. 
Жумладан, ҳайвонннг ҳуркиши, оғриқ, шунингдек симпатик нерв 
системани қўзғатадиган бошқа таъсирлар ичак моторикасини сусайтирган 
ҳолда, кучли емосионла ҳолатларда ичак ҳаракатлари анча жонланади. Ичак 
ҳаракатларига ҳар хил гуморал факторлар ҳам таъсир қилади. Ичак 
ҳаракатлари полипептидлар, турли екстрактив моддалар, кислота, туз ва 
ишқорларнинг еритмалари ҳамда холин, ентерокринин ва серотонин каби 
биологик актив моддалар таъсирида кучаяди. Қайд қилинган гуморал 
факторларнинг айримлари ўз таъсирини нерв системага тегишли равишда 
таъсир қилиши туфайли намоѐн қилса, айримлари еса, ичак ҳаракатига 
таъсир қиладиган биологик актив моддаларнинг ҳосил бўлишини 
тезлаштириш туфайли намоѐн қилади. Булардан ташқари ичакларнинг 
ҳаракат фаолияти вегетатив нерв система толалари қўзғалганда уларнинг 
учларидан ажраладиган моддалар-симпатин ва асетилхолин, шунингдек, 
гистамин ва вилликинин моддаларининг таъсирида ҳам бошқарилади. 
Асетилхонин ва гистамин ичак ҳаракатларини тезлаштирган ҳолда, симпатин 
сусайтиради, вилликинин еса, ворсинкалар ҳаракатини жонлантиради. Демак 
ичакларнинг ҳаракат фаолияти ҳам организмдаги бошқа жараѐнлар сингари 
нейрогуморал йўд билан мукаммал равишда бошқарилиб, организмнинг 
еҳтиѐжига мослаштирилиб турилади. 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish