Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети


Машинада сут соғишнинг физиологик асослари



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet243/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

Машинада сут соғишнинг физиологик асослари.
Меҳнат унумдорлигини ошириш, ишчи кучини тежаш мақсадида сут 
машинада соғилади. Сигирлар сут махсулдорлигини ошириш учун тез-тез 
соғилиб, соғиш вақти 7 минутдан ошмаслиги керак. Агар агрегатлардан 
тўғри фойдаланилса сигирни 3-4 минутда соғилади. 
Сигир соғилишидан олдин тайѐрланиши лозим бўлиб, унга 
сарфланадиган вақти сут беришни яширин вақтидан узоқ бўлмай, елин илиқ 
сув билан ювилиб мулойим массаж қилиниб, соғиш қолидаларига тўла амал 
қилиниши лозим
Машинада сут соғилганда: 
6.
 
Сут бериш рефлекси ѐки тарктибга риоя қилиш тўла юзага чиқиши 
керак.
 
7.
 
Ҳар бир сигирни ОНФ, типи, хулқи атвори ҳисобига олиниб 
гуруҳларга ажратилиши лозим.
 
8.
 
Елиндаги сутни охиригача соғиб олиш лозим.
 
9.
 
Сут соғиш вақтидан унумли фойдаланиш зарур, акс холда окситосин 
гормонини тез парчаланиши, тормозланишга сабаб бўлади. 
 
10.
Сут 
беришни 
тормозловчи 
сабаблар 
йўқотилади, 
шартли 
рефлексларни тормозланмаслиги таъминланиши лозим.
 
Сут соғиш икки ва уч тактли машиналар ѐрдамида амалга оширалади. 
Икки тактли машина сутни тез ва тўла соғиб ололмайди. Уч тактли секин, 
тўла соғади, елинни таъсирлантирмайди ва сут бериш тормозланмайди.


476 
Икки тактли машина стакани узоқ сақланса, елинни таъсирлантириб, 
сут бериш рефлекси тормозланади, демак бу машиналр соишни тугатиши 
билан стаканлдарни сурувчанлигини тўхтатувчи ѐки сигнал берувчиқўшимча 
мосламалари бўлиши зарур. 
Сут ва унинг таркиби.
Сут - оқ сарғиш рангли, ширин таъмли, ўзига хос хидли суюқлик 
бўлиб таркиби мураккабдир, яъни 83-89%, Н
2
О; 11-18% қуруқ модда бўлиб, 
қуруқ моддани 2,8-6% сут ѐғи, 2-5,0% азотли моддалар, 4,0-5,5% сут қанди, 
0,6-0,8% минерал тузлар, 0,1-0,2% лимон кислота, ферментлар, витаминлар, 
гормонлар ва бошқа моддалар ташкил етади. Сутни азотли моддаларидан 
казеин (2,0-4,0%) сут глобулин 0,1% дан, кам сут албумини 0,2-0,6% оқсил 
бўлмаган азотли моддалар 0,05-0,2%ташкил етади. Сутнинг таркиби ҳайвон 
зотига, турига, ѐшига, лактасия ва йил даврига боғлиқ равишда ўзгаради. 
Сут оқсили, ѐғи, қанди ўзига хос бўлиб, организмнинг бошқа 
суюқликларида учрамайди. Сут оқсили тўла қийматли, организм яхши 
ўзлаштириб 75% казеинат ѐки калсий билан бириккан казеиндан иборат 
бўлиб, алфа, бета ва гамма казеинлар бўлади. Сут албуминини таркибида 
фосфор сақланмаслиги билан казеиндан фарқ қилиб, таркибида олтингургут 
кўп бўлиб, бу оқсил химозин таъсирида ивимайди. Сут глобулини, сут 
албумини ериган холатда бўлади. Сут ѐғи емулсияланган холатда бўлиб 
доначаларини диаметри 0,5-10, 1 мм
сутда 2-5 миллион ѐ доначалари бўлиб, 
лесетин-оқсилли парда билан ўралган. Ёғ доначаларини катталиги 
ҳайвонларнинг зотига, озиқаланишига, лактасия даврига боғлиқ. 
Сут таркибида ѐғсимон моддалардан холестерин, ергостерин бўлади. 
Сут да витаминлар кўп бўлиб, А,Е,В
1
В
2
, С, РР, Д ва бошқалар учрайди. Сут 
таркибидаги каротин унга сарғиш ранг беради.
Сут таркибида ферментлар, органик ва анорганик кислоталар лимон, 
фосфат кислоталар ва казеиннинг калсийлиги, фосфорли, натрийли, калийли 
тузлари, микроелементлардан рух ѐд, марганес, коболт бўлади. Сутни мухити 
амфотер бўлиб, нейтрал ва кислотали фосфатлар ва ишқорли карбонатларга 
боғлиқ. 
Сигир сутини солиштирма оғирлиги 15
о
да 1,27-1,33 га тенг, сувга 
нисбатан қуюқ, ѐпишқоқлиги 0
о
да 2,21 га тенг. Ҳарорат ошиши билан 
ѐпишқоқлик пасаяди яъни 30
о
ҳароратда ѐпишқоқлиги 1,70 тенг. Сутнинг 
осматик босими 6,6 атм бўлиб, таркибидаги қанд ва тузларга боғлиқ бўлиб, 
турли ҳайвонлар сут таркиби бир-биридан оқсил ва ѐғ миқдори билан фарқ 
қилади. Сут анд ва тузи бирмунда доимийдир.
Оғиз сути ҳайвон туққанидан сўнг 5-7 кун ичида берадиган сути оғиз 
сути дейилиб, сариқ рангли, шўртак таъмли, ўзига хос ҳидли кучсиз 
кислотали мухитдаги суюқликдир. Сигирлар оғиз сутидаги қуруқ моддалар 
албумин, глобулин, ҳар хил тузлар, лактоза (сут қанди) одатдаги сутдан кам 
бўлади. Оғиз сутида 71,69% Н
2
О, 28,31% қуруқ модда бўлиб, 4,83% казеин, 
15,85% албумин ва глобулин, 2,37% ѐғ, 1,48% қанд бўлиб, оғиз сутини оқсил 
таркиби қонга яқиндир. 


477 
Оғиз сутида иммунтаначалар, витаминлар, фермент (лизосим) бўлиб, 
А,С витамин 10 баробар, Д витамин бир неча баробар кўп бўлади.
Оғиз сутида лейкоситлар бўлади, оғиз сути ѐш ҳайвонлар учун зарур 
бўлиб, иммун тана, лизосим, лейкоситлар ҳайвонларни турли хил 
микроорганизмлардан сақлайди. Оғиз сути, янги туғилган ҳайвон 
болалларини ичагини нажас, меконийдан тозалайди ѐки сурги вазифасини 
бажариб, ичак ҳаракатига ижобий таъсир етади. Оғиз сутидаги оқсил ва 
минерал моддалар 5-7 кун ичида камайиб боради ва қан кўпайиб, оддий 
сутга айланади. 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish