Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet242/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

Сут бериш
Сут узлуксиз ҳосил бўлишига қарамасдан вақти-вақти 
билан ташқарига чиқарилади. Сутни охиригача соғиб олинса, сут ҳосил 
бўлишига ижобий таъсир кўрсатиб, тўлиқ соғиб олинмаса, сут секресияси 
камаяди. Сигир кам сут бериб, лактасия даври қисқаради. Шулардан келиб 
чиққан ҳолда сигирларни икки марта соғиб олиш лозим. Сут соғилгунигача 
ѐки емизилганигача 60% сут систернасида, 40% алвеола ва сут йўлида 
йиғилади. Сут соғилишидан илгари елин яхшилаб, мулойим массаж қилиб, 
систернага тўла соғилганидан сўнг ҳам елинда сут қолиб, қолдиқ сут 
дейилади. Окситосин юбориб, қолдиқ сутни ҳам ташқариша чиқарса бўлади. 
Сигирларни ўз вақтида охиригача тўғри соғилса қолдиқ сут миқдори 
камаяди. 
Сутни ташқарига чиқарилиши сут бериш дейилиб, икки фазали 
жараѐндир. Биринчи фазада нерв фазаси бўлиб, елинга келаѐтган мкн 
толалари қўзғалиб, сут йўллари, систернаси ва емчак силлиқ мускул толалари 
қисқариб, сут ташқарига чиқарилади. Сут бериш рефлекси қуйидагича юзага 
чиқаради: елин ва емчак тери ресепторларини таъсирланишидан ҳосил 
бўлган нерв импулслари орқа мияга узатилиб, орқа миянинг бел қисмида 
импулсни елинга берадиган ефферент (марказдан қочувчи) симпатик нервга 
бир вақтда узунчоқ мия ва ундан гипоталамусга ўтказади. Гипоталамусдан 
импулс пўстлоққа ва гипофиз йўли орқали нейрогипофизга ўтказилади. 
Оқибатда окситосин гормони ишлаб чиқарилиб, елин миоепителийларини 
кучли қисқартириб, сутни ташқарига ҳайдайди.
Биринчи фазада яширин ѐки летент даври 1-4 секунд бўлиб, 
сигирларда сут систернасининг силлиқ мускулларини бўшашуви, систерна 
ичидаги босимни пасайиши, унга сут йўлларидаги сутни ўтишини 
кучайтиради. 
Иккинчи фаза-нейрогуморал фазада окситосин миоепителийларни 
таъсирлаб қисқартириб, сут чиқишини кўпайтиради, иккинчи фазани яширин 
ѐки латент даври 35-40 секунд бўлиб, орқа мия биринчи бел умуртқаси 
дамидан кесилса ѐки музлатилганда сут беришни биринчи фазаси сақланиб 
иккинчи фаза йўқолади. Агар музлатиш бартараф қилинса иккинчи фаза 
тикланади. 
Елинга келаѐтган нервни биттаси кесилса шу томонда сут бериш 
рефлекси йўқолиб, нерв кесилмаган қисми соғилса, нервсизланган қисмда 
ҳам сут ҳосил бўлаверади. Бу нерв кесилмаган қисмнинг таъсирланишидан 
окситосин ҳосил бўлиши билан боғлиқдир, худди шундай ҳайвонлар 
супрооптик ѐки гипофиз йўли таъсирланса елинни иккала қисмида сут бериш 
рефлекси ҳосил бўлади. Орқа миянинг 11 кўкрак умуртқалар дамидан 
кесилиши иккала қисмда сут бериш рефлексини йўқолишига олиб келади. 
Миоепителийлар қисқаришига асетилхолин ҳам ижобий таъсир етиб, 
сут йўли, систерна емчакнинг (сўрғич) силлиқ мускул толаларини 
қисқаришига асетилхолин ва адреналинни бир вақтда юборилиши яхши 
натижа беради.
Сут беришни рефлектор йўл билан тормозланиши. 


475 
Ҳайвон елинига ѐки танасининг турли қисмларига оғриқли 
таъсиротлар берилганда алвеола, сут йўллари сут ҳайдалишини рефлектор 
тормозлаб, сут ҳосил бўлиши сусаяди. Агар елинга келаѐтган нерв кесилиб, 
оғриқли таъсирот берилса тормозланиш суст юзага чиқади. Буйрак усти 
безига борадиган нервнинг кесилиши натижасида тормозланиш ҳосил 
бўлади. Лекин буйрак усти безининг адреналин гормони сутни систернага 
ҳайдалишини тормозлайди. Гипоталамус супрооптик ядроси таъсирланса сут 
бериш рефлекси тўла юзага чиқиб, супрооптик ядро билан нейрогпофизни 
бир вақтда таъсирласак, окситосин ажралиши тормозланиб, сут бериш 
рефлекси тормозланади. 
Сут бериш рефлексини билиш амалий аҳамиятга ега бўлиб, сут 
беришни тормозланиши шартли рефлектор ҳолатда юзага чиқиши мумкин. 
Сигир режим асосида бир вақтда соғилишига одатдаги шароитда соғиш ва бу 
ишларни битта соғувчининг ўзи бажаришига ўрганади ѐки муайян стериотип 
ҳосил қилади, маълум шартли рофлекс занжири ҳосил бўлади. Демак, 
юқоридаги сигирни соғиш билан таъсирот сутни алвеолалардан систернага 
кўп йиғиб, сигирни сут беришга тайѐрлайди. Бу тартиб бузилиб, сигирни 
бошқа киши соғса, одатдагидан ташқари шовқин бўлса стероитип бузилиб, 
сут бериш тормозланади. Стериотип бузилиши ҳайвонлар нерв системаси 
типига боғлиқ. Нимжон нерв системали ҳайвонларда стереотип тез бузилиб, 
чорвадорлар буни ҳисобга олишлари лозим ва юқоридаги қоидаларга риоя 
қилса сут маҳсулдорлигини оширишлари мумкин. 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish