259
дейилади.
Агарда юрак секин ишласа, диастола вақти узайиб, шунга
нисбатан систола вақти ҳам кам миқлорда узайиб,
брадикардия
дейилади.
3.Юракнинг ҳар бир сиклида ҳаракерли товуш эшитилиб,
унга юрак
тонлари дейилади ва улар икки хилда бўлади:
а) 1 чи тон юрак қоринчаларининг систоласи пайтида эшитилиб, чўзиқ
ва буғиқроқ бўлиб,
систолик тон
дейилади. Бу тон қоринчалар систоласи
пайтида мускулларнинг қисқариши ва табақали клапанларнинг ѐпилиши
оқибатида «буу» деб ешитилади.
б) 2 чи тон диастолик тон бўлиб, юрак қоринчаларининг диастоласи
пайтида
эшитилиб калта, баланд ва жарангли бўлиб, қоринчалар дистоласи
пайтида ярим ойсимон клапанлар ѐпилганида, аорта ва ўпка артерияларидаги
қонни ярим ойсимон клапанларга келиб урилишидан келиб чиқади «дуп» деб
эшитилади.
Юрак тонларини қишлоқ хўжалик ҳайвонларини кўкрак қафасига яъни
3-5 кўкрак қобирғалари тўғрисига қулоқ қўйиб ѐки стетоскоп ва фанендоскоп
асбоблари ѐрдамида эшитиш мумкин. Юрак клапанларининг фаолиятини
ўзгариши юракдаги тонларга шовқинлар қўшилиб эшитилаѐтгандай бўлиб,
ҳатто маълум бир масофада ҳам эшитилади. Юрак тонларини эшитиб кўриш
юрак касалликларини аниқлашда жуда кўп ѐрдам беради.
Юрак зарби (тўрткиси) деб, юрак қоринчаларининг систоласи вақтида
юрак ҳолатининг ўзгариб, кўкрак қафаси деворига
урилишига айтилади ва
юрак зарбининг 2 хили фарқ қилинади:
1.Юрак учининг зарби-қоринчалар систоласи пайтида юрак ўз ўқи
атрофида бир – оз айланиб, қийшиқ конус ҳолатидан тўғри конус ҳолатига
ўтиб, юрак учи кўкрак қафасига тик бўлиб, кўкрак қафасига урилади. (Ит ва
одамларда).
2.Кўпчилик ҳайвонларда отларда юрак ѐни билан зарб беради. Бу
ҳайвонларда юрак дистола фазасида тўғри конус шаклида кўкрак қафасига
тегиб туради. Систоланинг кучаниш даврида қоринчалар мускули
таранглашиб, кўкра қафасининг деворига урилади. Қонни томирларга
ҳайдаш фазасида қоринчалар мускулатураси қисқариб, бўшлиқ кичрайиб,
қоринча кўкрак қафасини деворига тегмай қолади.
Юрак уришини
кардиограф асбоби ѐрдамида ѐзиб оламиз ва ѐзилган чизиқга
кардиограмма
дейилади.
Ҳайвонларнинг юракини қисқариш сони турлича бўлиб, танаси йирик
ҳайвонлар юраги, танаси кичик ҳайвонлар юрагига қараганда камроқ
уради
чунки танаси кичик ҳайвонларда моддалар алмашинувининг интенсивлиги
баланддир. Моддалар алмашинувининг жадал кечиши учун қон тез айланиб,
юрак тез уриши керак.
Юрак организмнинг ҳолати, сутканинг вақти, ташқи муҳит ҳарорати ва
бошқа сабабларга қараб турлича ишлайди. Эрталаб, салқин пайтда юрак
секин ритм билан ишлайди, тана ҳарорати ошганида, эмоционал ҳолатларда,
жисмоний иш даврида юрак уриши тезлашади ва 1 дақиқида
юракнинг
қисқариш сони турли ҳайвонларда турличадир:
260
Отда
25-42
Қуѐнда
100-140
Қорамолда
50-75
товуқда
130-200
қўй, эчкида
60-80
сайроқи
қушларда
700-1000
Чўчқада
60-80
каптарларда
150-250
Итда
80-120
сичқонларда
550-720
Туяда
32-52
мўйнали
ҳайвонларда
80-140
балиқларда
15-34
Юракнинг асосий вазифаси қоринчалардаги қонни томирларга ҳайдаб
чиқариш бўлиб, қоринчадан отилиб чиққан қон миқдори юракнинг
функционал ҳолатига боғлиқ. Юракнинг ҳар бир систоласида қоринчалардан
томирларга ҳайдалиб чиқариладиган қон миқдорига
Do'stlaringiz bilan baham: