Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

вазодилятаторлар 
дейилади. Қон томирларининг 
девори рефлектор йўл билан ҳам бошқарилади. Қон томирида жойлашган 
механик, кимѐвий ва бошқа таъсирот сезувчи рецепторларни таъсирланиши 
ҳам қон томирларини рефлектор йўл билан бошқарили-шида муҳим рол 
ўйнайди. Қон томирларидаги турли хил таъсиротларни сезувчи рецепторлар 
тўпламига 
Рефлексоген қисмлар-зоналар 
дейилади. Рефлексоген зоналар 
аортанинг бўлинган жойида, уйқу артериясини бўлинган жойида ва ковак 
веналарнинг қўшилиш жойида жойлашган. 
Мана бу рефлексоген зонанинг аҳамияти нимада? 
Водород ионининг консентрасияси ошса хеморецепторлар сезиб 
таъсиротни марказга етказтиб қондаги Н
0
ионининг кўпайганини хабар 
қилиб, қон томирини кенгайтириш юзага чиқади. Агар адреналин кўпайса, 
хемо ресепторлар таъсиротни сезади ва қон томирини бошқарувчи марказга 
беради натижада қон томири торайиб, қон босими кўтарилади. Босим 
кўпайса баро рецепторлар ѐрдамида сезиб марказга хабар юбориб қон 
томирларини кенгайтириб босимни пасайтиради.
Қон томирлар деворига Рефлексоген зоналардаги интрорецепторлардан 
ташқари экстрорецепторлар ҳам қон томирлар деворини рефлектор йўл 
билан кенгайтириб ѐ торайтириб туради. М: урилганда оғриқни 
экстрорецепторлар сезади, ғазабланганда адреналин кўпайиши натижасида 
одамнинг юзи қизариб кетади. Чунки қон томири тораяди. Совуқ натижасида 
ҳам томир тораяди. Демак экстрорецепторлар ҳам қон томирлар тонусини 
бошқаришда муҳим рол ўйнар екан. 
Қон томир деворининг ўзгаришига (кенгайиб, торайишига) нисбатан 
шартли рефлекслар ҳам ҳосил қилиш мумкин яъни шартли рефлекс 
натижасида ҳам томирларни кенгайтириб торайтириш мумкин. Бу эса бош 
мия ярим шарлар пўстлоғининг қон томирлар тонусини бошқаришда 
иштирок этишини кўрсатади. 
Қон томирлар деворининг кенгайиб торайиб туришини нерв 
системасидан ташқари гуморал механизмлар ҳам бошқариб туради. 
1.Буйрак усти безининг мағиз қаватидан ишлаб чиқариладиган 
адреналин гармони юракнинг тож ва мия томирларидан ташқари барча қон 
томирларини торайтириб қон босимини оширади. 
2.Гипофиз безининг орқа қисмидан ишланиб чиқиладиган вазопрессин 
гормони ҳам қон томирларини торайтириб қон босимини оширади. 
3.Организмда моддалар алмашиниши натижасида ҳосил бўладиган 
гистамин деган кимѐвий модда қон томирларини кенгайтириб қон босимини 
пасайтиради. 
4.Парасимпатик нерв учида ҳосил бўладиган медиатор модда 
асетилхолин қон томирларини кенгайтириб қон босимини пасайтиради. 


273 
5.Буйракда ҳосил бўладиган кимѐвий модда Ренин қон томирларини 
торайтириб қон босимини оширади. Ренин қон томирлар қисилганида ва 
томирлар тизимида қон камайганида кўп ҳосил бўлади. Мутадил қон билан 
таъминланишда ренин кам ҳосил бўлади ва плазма голбулинларидан 
гипертензиногенни – гипертензинга айлантириб қон томирларини 
торайтиради. 
6.Склет мускуллари иш фаолияти туфаѐи АТФ ва унинг парчаланиш 
маҳсулотларидан аденил кислота ва сут ҳамда кўмир кислоталари ажралиб 
томирларни торайтиради. 
9. 
Серотинин ичак шиллиқ пардасида ва бош миянинг баъзи 
қисмларида ҳосил бўлиб томирларни торайтиради. Серотинин қон 
пластинкаларини парчаланишидан ҳам ҳосил бўлиб қон ивишида 
томирларни торайтирувчи таъсир этади ва шикастланган томирлардан қон 
оқиб чиқишига тўсқинлик қилади. В.Н.Чернигов ва бошқалар толоқ, буйрак 
усти бези, буйраклар, кўмик томирларида ҳам хемо рецепторларни топган. 
10. 
Брадикинин ўпка, жоғ ости сўлак бези, ошқозон ости безларидан 
қон томирларини кенгайтирувчи модда ажиралиб артериола мускулларини 
бўшаштириб, қон босимини пасайтириши аниқланган.
4.Қон ўзини биологик вазифасини фақат капиллярлардан ўтаѐтганда 
бажаради чунки тўқима билан қон ўртасидаги модда алмашинуви фақат 
капиллярларда содир бўлади яъни капиллярлар девори бир қават 
эндотелийдан тузилган ва қалинлиги 0,004 мм бўлиб, осмос, диффузия 
жараѐни учун қулай капиллярлар девори қон томирлар девори сингари 
қисқариб, кенгайиб туради ва капиллярлар қисқарганда капиллярлардан қон 
мутлақо ўтмай қолиши ҳам мумкин. Шунинг учун тинч ҳолатда организмда 
мавжуд бўлган барча капиллярлар фаолиятда бўлмай тинч ѐпиқ бўлади. 
Организм ҳамма капиллярларини 100% деб олсак, фақатгина 2-3% фаолиятда 
бўлиб 97-98% ѐпиқ бўлади. (Фақатгина ҳаѐтий муҳим органлар 
капиллярларидан юрак, жигар, ўпка, буйрак, мия ва бошқаларда капиллярлар 
очиқ). 
Организмдаги капиллярлар қанча кўп бўлса, яхши озиқланган қисм 
орган ва умуман организм фаолияти кучаяди. Шунинг учун ҳам ерталабки 
бадан тарбия натижасида капиллярлар очилиб, орган тўқима фаолияти 
кучайиб умумий организм фаолияти кучаяди. Шамоллаганда гарчичник, 
банка, компрес, грелка қўйиб даволаш капиллярларнинг фаоллашишига 
асосланган. Бу пайтда организмда қоннинг қайта тақсимланиши юзага келиб, 
организмдаги қоннинг қайта тақсимланиши организмнинг ишига боғлиқ. 
Турли хил органлар ўзларининг фаолиятига қараб, турли хил миқдорда қон 
билан таъминланади. Томирларда оқиб турган қон органлар ишига қараб, 
рефлектор йўл билан таъминланади. Ишлаб турган органга тинч турган 
органга нисбатан кўп қон келади, чунки ишлаб турган органда очиқ 
капиллярлар сони ишламай турган органлардагига нисбатан 10-15 марта кўп. 
Мускулларда эса 50 марта кўп. Худди шундай овқатланиш даврида овқат 
ҳазм қилиш органларига кўп қон келиб бошқа органларга қон бориши 


274 
камаяди. Ташқи муҳит ҳарорати кўтарилганда теридан ўтадиган қон кўпаяди 
ва аксинча ақлий меҳнат қилганда бош мияга кўп қон оқиб келади. Бирор 
органда қон айланиши ўзгарса органни ҳажми ҳам ўзгаради. Демак, 
организмнинг қон билан таъминланиши шу органларда кечаѐтган 
физиологик жараѐнларга боғлиқ. 
Организм 
ишлаб турганда тинч турган органларда қоннинг 
тақсимланиши ҳар хилдир. Ички секресия безларига буйрак, жигар, мия, 
бошқа органларга нисбатан кўпроқ қон келади. 
М:бир дақиқада 100 грамм вазндаги турли органлардан оқиб ўтадиган 
қон миқдори турлича бўлиб, қалонсимон бездан 560; буйракдан 420; 
жигардан 150; юракдан тож томирлар орқали 85; ичаклардан 50, миядан 65; 
толоқдан 70; ошқозондан 35 мл ва ҳоказо. Яъни органларнинг қон билан 
таъминланиши организмнинг физиологик ҳолатига боғлиқ. 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish