258
Бўлмачалар мускули қоринчаларнинг мускулларидан махсус пай ҳалқа
ѐрдамида ажралиб, Гисса боғлами билан бир – бири билан туташади.
Бўлмачалар деворидан қоринчалар девори кучлироқ ривожланган ва
қалинроқдир. Кавак веналарнинг ўнг юрак бўлмачасига қуйилган жойида
ҳалқасимон мускуллардан ташкил топган сфинктрсимон тузилма бор.
Юрак икки фазада ишлаб қонни организм бўйлаб фақат бир йўналишда
юрак бўлмачаларидан қоринчаларига, улардан томирларга ҳаракатлантиради.
Юрак мускулларининг қисқаришига систола, кенгайишига диастолап
дейилиб, юрак иши ҳар иккила юрак бўлмачаларининг қисқариши-систоласи
билан бошланади. Бўлмачалар систоласи кавак веналарнинг ўнг юрак
бўлмачаларига қуйилиш жойидаги ҳалқасимон мускулларнинг қисқариши
билан бошланиб, қоринчалар кенгайган диастола ҳолатида бўлиб,
бўлмачалар билан қоринчалар ўртасидаги табақали клапанлар очиқ,
қоринчалар билан аорта ва ўпка артерияси орасидаги ярим ойсимон
клапанлар ѐпиқ бўлганлиги учун қон қоринчаларда тўпланади. Ўнг юрак
бўлмачаси чап юрак бўлмачасидан 0,01 сония олдин қисқаради. Табақали
клапанлар ѐпилиб қоринчалар систоласи бошланган даврда қоринчалардаги
босим ярим ойсимон клапанларни очишга етарли бўлмай қоринчалар
мускули 0,03-0,06 сония таранг тортиб, зўр бериб қисқара бошлайди, босим
ошади яъни қоринчаларнинг тарангланиш фазаси содир бўлади. Натижада
қоринчалардаги босим аорта ва ўпка артериялари босимидан ошиб, ярим
ойсим-он клапанлар очилиб, қон томирларига ҳайдалади, шу пайтдан бошлаб
ярим ойсимон клапанлар ѐпилиб, табақали клапанлар очилади.
Бўлмачлар ва қоринчалар мускулатураси оз вақт давомида пауза яъни
дам олади.
Қоринчалар систоласи пайтида бўлмапчларни қон билан яхши
тўлишига шароит туғилади. Умумий диастола вақтида қон оқиб кириши
давом этиб қоринча ва бўлмачаларни тўлғазади. Қоринчалар систоласи
пайтида қон бўлмачаларга табақали коапанларни ѐпилиши туфайли ўта
олмайди ва қоринчалар диастоласи даврида томирлардан қон қоринчаларга
қайтиб туша олмайди. Чунки томирлардаги босим қоринчалардаги босимдан
юқори бўлганлиги учун томирлар бўйлаб орқага қайтиб, ярим ойсимон
клапанларга урилиб, уларни маҳкамроқ ѐпади ва шу тарзда такрорлана
боради.
Юрак бўлмачаларининг бир систоласидан иккинчи систоласигача
кетган даврга юракнинг бир иш цикли дейилиб, бу вақтда қон томирларга
муайян миқдорда қон ҳайдаб чиқарилади. Агар юрак дақиқасига 60 цикл
билан ишласа унда бўлмачалар систоласи учун тахминан 0,1 сония,
қоринчалар систоласи учун 0,3 сония вақт сарфланиб, умумий диастолага 0,6
сония тўғри келади, яъни бўлмачалар юрак иш циклининг 90% давомида,
қоринчалар 70% давомида дам олганлиги туфайли юрак бир умр муайян
ритмда тўхтамасдан ишлайди. Юрак тез ишлаганда диастола вақти қисқариб,
систола вақти жуда ҳам кам миқдорда камаяди ва бунга
Do'stlaringiz bilan baham: