С. У. Меҳмонов, Д. Й. Убайдуллаев бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби



Download 2,63 Mb.
bet113/135
Sana19.04.2022
Hajmi2,63 Mb.
#562532
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   135
Bog'liq
бюджет таш.бух-конвертирован (2)

Такрорлаш учун саволлар

  1. Якуний молиявий натижа деганда нимани тушинасиз?

  2. Якуний молиявий натижаларни шаклланиши ҳисобини тушунтириб беринг?

  3. Якуний молиявий натижаларни шаклланишини ҳисобга олувчи счётларни тавсифини айтиб беринг?

  4. Якуний молиявий натижаларни шакллантиришни бухгалтерия ёзувларида акс эттириш тартибини айтиб беринг?

6-БОБ. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР
6.1. Бюджет ташкилотларида молиявий ҳисоботларни тузиш, тартиби
Бюджет ташкилотларда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ижроси бўйича ойлик, чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тузиш ва тақдим қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ўрнатилади.
Йиллик молиявий ҳисоботлар ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 январ ҳолатига тузилади. Чораклик молиявий ҳисоботлар ҳисобот йилининг 1 апрел, 1 июл ва 1 октябр ҳолатига, ойлик молиявий ҳисоботлар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг биринчи санаси ҳолатига тузилади.
Ташкилотлар сет, штат ва контингентлар режаларини бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклларга мувофиқ тузиб топширадилар. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилмаган ҳолда молиявий ҳисоботлар шаклларига ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилмайди.
Бюджет ташкилотлари томонидан топшириладиган йиллик молиявий ҳисоботлар таркибига қуйидагилар киради:
Баланс (1-шакл);
Харажатлар сметасининг ижроси ҳақида ҳисобот (2-шакл); Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисида маълумот;
Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот;
Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот;
Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар ҳаракати тўғрисида ҳисобот;
Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳаракати бўйича ҳисобот; Жорий йилнинг молиявий натижалари тўғрисида ҳисобот; Номолиявий активларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисобот.
Агарда, ташкилотлар қонунчиликка мувофиқ ҳисобот даврида маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятларини амалга оширса, у ҳолда ушбу фаолиятлари бўйича белгиланган тартибда ва муддатларда молия органларига 2-шакл – “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот”ни тақдим қиладилар.
Ташкилотлар томонидан топшириладиган чораклик молиявий ҳисоботлар таркибига қуйидагилар киради:
Баланс (1-шакл);
Харажатлар сметасининг ижроси ҳақида ҳисобот (2-шакл); Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисида маълумот;
Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот;
Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот;
Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар ҳаракати тўғрисида ҳисобот;
Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳаракати бўйича ҳисобот.
Йиллик ва чораклик молиявий ҳисоботларга тушунтириш хати илова қилинади. Ушбу тушунтириш хатида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ижроси жараёнида вужудга келган асосий омиллар, жумладан, бюджетдан ажратилган маблағларни иқтисод қилинишининг сабаблари (таҳлиллари) (агарда иқтисод қилинган бўлса), дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг вужудга келиш сабаблари ва даври, агарда муддати ўтган қарздорликка йўл қўйилган бўлса, ундириш бўйича кўрилган чоралар, қонунчиликка мувофиқ ташкилотларга солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзлар натижасида бўшаб қолган маблағлар ва уларнинг сарфланиши, шунингдек, ташкилот томонидан ҳисобот даврида кирим қилинган ва сарфланган қоғоз тўғрисидаги маълумотлар, ўғирлик ва камомадлар тўғрисидаги маълумотлар ва молиявий ҳисоботлар билан боғлиқ бўлган бошқа тушунтиришлар келтирилади. Бундан ташқари, ҳисобот йилининг биринчи чораги бўйича молиявий ҳисоботларга тушунтириш хатида асосий воситалар ва бошқа активларни (жумладан, тугалланмаган
қурилиш ва ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни) қайта баҳолаш бўйича ахборотлар очиб берилади.

Тушунтириш хати ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари (биринчи имзо ҳуқуқидан фойдаланувчи шахс), ташкилот бош ҳисобчиси ёки унинг ўринбосари (иккинчи имзо ҳуқуқидан фойдаланувчи шахс) ҳамда молия-иқтисод бўлими бошлиғи (штатлар жадвалига мувофиқ ҳолда режа-иқтисод бўйича мутахассис) томонидан имзоланади ва ташкилот муҳри билан тасдиқланади.


Ташкилотларни йўриқномалар ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатлар билан таъминлаш, агар қонунчиликда бошқаси кўзда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирлик ва идоралари, ҳокимликлар бошқармалари (бўлимлари), бошқа юқори турувчи бошқарув идоралари томонидан амалга оширилади. Ўрнатилган шакллар бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботлар тузиш учун ваколатли идоралар томонидан тасдиқланган бирламчи бухгалтерия ҳужжатларини тайёрлаш (сотиб олиш) тегишли моддий- техника базаси мавжуд бўлган ҳолларда ташкилотлар томонидан мустақил амалга оширилиши мумкин.
Молиявий ҳисобот шаклларидаги барча реквизитлар ва назарда тутилган кўрсаткичлар тўлдирилиши керак. Ташкилотларда тегишли активлар, пассивлар ва операцияларнинг мавжуд эмаслиги сабабли бирор-бир модда (сатрлар, устунлар) тўлдирилмаган тақдирда, ушбу модда (сатр, устун) устидан чизиб қўйилади. Молиявий ҳисоботлар шакллари (жамланма ҳисоботлардан ташқари) “Бош-журнал китоби”
(308-шакл) ва бошқа тегишли ҳисоб регистрлари маълумотлари асосида тузилади.
Молиявий ҳисоботлар шаклларининг манзил (уст) қисми қуйидаги тартибда тўлдирилади:
“Ташкилот номи” реквизитида ташкилотнинг тўлиқ номи кўрсатилади;
“Бўлим, кичик бўлим, боб” реквизитида ташкилотнинг бюджет таснифининг вазифавий ва ташкилий жиҳатдан бўлиниши (белгиланиши) келтирилади;
“Ҳисобот даври” реквизитида ҳисобот тузилаётган тегишли давр (йил, чорак, ой) кўрсатилади;
“Бюджет тури” реквизитида ташкилот томонидан ҳисобот берилаётган маблағнинг манбаси Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифига мувофиқ маблағлар манбаси ва бюджетлар даражаси
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва тегишли ҳудудий молия органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотлардан бюджетни режалаштириш, маблағ билан таъминлаш, тегишли ташкилот томонидан бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш учун зарур бўлган ҳисобот маълумотларини сўраш;
кредит муассасаларидан уларнинг уставларига мувофиқ бюджет ташкилотларининг операциялари ва ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни олиш;
ташкилотлар томонидан маблағлар ғайриқонуний сарфланганда, бюджет интизоми бузилиши ҳоллари аниқланган тақдирда, шунингдек илгари ажратилган маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботлар ва бошқа белгиланган ҳисобот тақдим этилмаганда, бу ҳақда тегишли вазирликлар (идоралар), ҳокимликлар раҳбарларини хабардор қилган ҳолда ташкилотларни бюджетдан харажатларини молиялаштириш (тўлаш)ни чеклаш ва зарур ҳолларда тўхтатиб қўйиш;
бюджет ташкилотларининг молиявий фаолиятини тафтиш қилиш ва текшириш;
аниқланган қонунбузишларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар бажарилишини текшириш;
амалдаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда текшириш материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш.



Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish