С. А. Эгамбердиева молекуляр


Ўсимликларнинг микроклонал кўпайиши



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/140
Sana07.04.2022
Hajmi2,76 Mb.
#533619
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   140
Bog'liq
molekulyar biotexnologiya

 
Ўсимликларнинг микроклонал кўпайиши. 
 
Табиатда ўсимликлар кўпайишининг 2 усули мавжуд: жинсий 
(уруғлик) ва вегетатив. Ушбу иккала усул ўзининг устунлик 
томонлари каби, камчиликларга ҳам эга. 
Уруғланиб кўпайишнинг камчиликларига уруғ материалининг 
генетик хилма-хиллиги ва ювенил даврнинг узоқлиги киради. 
Вегетатив кўпайишда она ўсимлик генотипи сақланиб қолади, 
шунингдек ювенил давр давомийлиги қисқаради. Бироқ турларнинг 
аксарияти вегетатив усул билан ёмон кўпаяди, уларга кўпчилик 
дарахт турлари киради. Масалан, ҳатто ювенил даврида хам эман, 
қарағай, қорақарағай, ёнғоқ мевалиларнинг кўпайиш самарадорлиги 
унчалик юқори эмас. Бундан ташқари, қаламча пайванд қилиш 
ёрдамида 10-15 дан катта ёшли дарахт ўсимликларининг кўпчилик 
турларини кўпайтириш имконсиз. Стандарт экиладиган материални 
олиш қийин, чунки инфекция йиғилиши ва ўтказилиши имконияти 


136 
мавжуд. Пайванд қилиш ёрдамида кўпайтириш бўйича операциялар 
қийин ва машаққат билан амалга оширилади. 
Ҳужайралар ва тўқималарни етиштириш соҳасидаги ютуқлар 
вегетатив 
кўпайишнинг 
умуман 
янги 
усули 
– 
клонал 
микрокўпайишни яратишга олиб келди. Клонал микрокўпайиш – 
in 
vitro,
жинссиз йўл билан ўсимликнинг дастлабки намунасига генетик 
жиҳатдан айнан ўхшаш бўлган ўсимлик олиш. Усулнинг асосида 
ўсимлик ҳужайрасининг ноёб қобилияти ўзига хос бўлган 
тотипотентликни амалга ошириш ётади. “Клон” атамаси (грекча klon 
– ўсимликларни кўпайтириш учун яроқли бўлган қаламча ёки новда) 
1903 йилда Уэбстер томонидан таклиф этилган. Илмий 
терминологияга мувофиқ клонлашда ягона ҳужайралардан айнан 
ўхшаш организмлар олиш тушунилади. Мазкур усул кўпайишнинг 
мавжуд бўлган анъанавий усуллари олдида бир қатор устунликларга 
эга: 

генетик жиҳатдан ўхшаш экиш материалини олиш; 

ўсимликларни меристема культурасидан фойдаланиш ҳисобига 
вируслардан ҳалос этиш; 

юқори кўпайиш коэффициенти (10
5
- 10
6
– ўтсимон, гулли 
ўсимликлар учун, 10

- 10
5
– бутасимон дарахт ўсимликлар учун 
ва 10
4
– игнабарглилар учун); 

селекция жараёни давомийлигини қисқартириш; 

ўсимликларни 
ривожланишнинг 
ювенил 
фазасидан 
репродуктив фазасига ўтишини тезлаштириш; 

анъанавий усул билан кўпайиши қийин бўлган ўсимликларни 
кўпайтириш; 

бутун йил давомида иш олиб бориш имконияти

ўстириш жараёнини автоматлаштириш имконияти. 
Клонал микрокўпайиш жараёнини 4 босқичга бўлиш мумкин: 

1. Ўсимлик-донорни танлаш, эксплантларни алоҳида ажратиш 
ва яхши ўсадиган стерил культура олиш. 

2. 
Микрокўпайиши ўзи, қачонки максимал миқдорда 
меристематик клонларни олишга эришилганда. 

3. Кўпайтирилган новдаларни кейинги тупроқли шароитга 
мослаштириш билан илдиз оттириш, зарур бўлганда эса 
ўсимлик-регенерантларни пасайтирилган ҳароратда (+2
о
С, 
+10
о
С) депонирлаш (узоқ муддатли сақлаш). 


137 

4. Ўсимликларни иссиқхона шароитида ўстириш ва уларни 
реализация қилишга ёки дала майдонига экишга тайёрлаш. 

Тўқималарни тўрт босқичдан ҳар бирида етиштириш учун 
муайян таркибли озуқа муҳити талаб этилади. 
Клонал микрокўпайишнинг кашфиётчиси бўлиб XX асрнинг 
50-йилларида орхидеянинг биринчи ўсимлик-регенерантларини 
олган Жан Морель ҳисобланади. Бу вақтда апикал меристемларни 
in 
vitro
етиштириш техникаси яхши ишлаб чиқилган эди. Одатда 
тадқиқотчилар бирламчи эксплант сифатида ўтсимон ўсимликлар: 
чиннигул, хризантема, кунгабоқар, нўҳот, маккажўхори ва бошқа 
ўсимликларнинг учки меристемаларидан фойдаланганлар.
Дарахт ўсимликлари тўқималарини етиштириш бўйича 
биринчи ишлар 
XX
асрнинг 20-йилларининг ўрталарида эълон 
қилинган ва баъзи ўсимликларнинг камбий тўқималари 
in vitro
каллусогенез хусусиятига эга эканлигини кўрсатган Готре номи 
билан боғлиқ. Лекин осинанинг тупроқ экинигача олиб борилган 
биринчи 
ўсимлик-регенерантлари 
фақат 
60-йилларнинг 
ўрталаридагина Матес томонидан олинган. 
Игнабарглилар тури тўқималарини 
in vitro
етиштиришдан узоқ 
вақт давомида тадқиқот объекти сифатида кам фойдаланилди. Бу 
ўсимликдан алоҳида ажратилган тўқималарни етиштиришдаги ўзига 
хос қийинчиликлар билан боғлиқ бўлган. Маълумки, дарахт, айниқса 
игнабаргли ўсимликлар секин ўсиши, илдиз отиши қийинлиги, 
алоҳида ажратилган тўқималарда фаоллашадиган кўп миқдорда 
иккиламчи бирикмалар (феноллар, терпенлар ва бошқ.) сақлаши 
билан 
характерланади. 
Оксидланган 
феноллар 
одатда 
ҳужайраларнинг бўлиниши ва ўсишини ингибирлайди, бу эса 
бирламчи эксплантнинг ҳалок бўлишига ёки дарахт ўсимликлар 
тўқималарининг ўсимлик-донор ёши ортиб бориши билан деярли 
батамом йўқ бўлиб кетадиган адвентив гул куртакларининг 
регенерацияланиш хусусияти камайишига олиб келади. Ҳозирги 
вақтда, айтиб ўтилган қийинчиликларга 
қарамай, дарахт 
ўсимликларнинг 40 оиласидан 
in vitro
кўпайтирилган 200 дан ортиқ 
турни ташкил қилади (каштан, эман, қайин, клен, қарағай, 
қорақарағай, секвойя ва бошқ.). 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish