С. А. Эгамбердиева молекуляр



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/140
Sana07.04.2022
Hajmi2,76 Mb.
#533619
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   140
Bog'liq
molekulyar biotexnologiya

 


138 
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ 
1.
Протопласт нима? Протопластларни ажратиш усуллари. 
2.
Протопластлар қандай етиштирилади? Усуллари.
3.
Протопластларнинг бирлашиши. Асосий ёндашувлар. 
4.
Ўсимликларнинг микроклонал кўпайиши нима? Усулнинг 
тавсифи. 
5.
Соматик гибридлар олишда ҳужайра муҳандислиги техникаси. 
Асосий босқичлари.
 
§ 21. Молекуляр маркерлар: таснифи ва қўлланилиши 
1.
 
Молекуляр маркерларнинг асосий турлари 
2.
 
Молекуляр маркерлардан фойдаланишнинг асосий йўналишлари 
3.
 
ДНК-маркерлардан фойдаланишга асосланган селекция усуллари 
4.
 
Молекуляр маркерларнинг асосий синфлари 
5.
 
Монолокусли маркерлардан фойдаланишнинг асосий йўналишлари 
6.
 
Мультилокусли маркерлардан фойдаланишнинг асосий 
йўналишлари 
Генетика ривожланишининг дастлабки ўн йилликларидаёқ 
маълум бўлдики, генетик маркерлар мураккаб белгилар таҳлилида 
фойдали бўлиши мумкин. Бироқ учраш даражасининг пастлиги ва 
бошқа бир қатор камчиликлар генетик маркерларга, кейинчалик эса 
оқсил маркерларига ҳам селекция амалиётига кенг кириб келишига 
имкон бермади. Генетик маркерларнинг охирги авлоди (молекуляр, 
ёки ДНК-маркерлар) геномда учраш даражасининг анча юқорилиги 
билан характерланади ва универсал, демак, талаб кенг бўлган ҳамда 
узлуксиз ривожланиб борадиган таҳлил усулларига асосланган. Бу 
генетика ва селекциянинг ДНК-маркерлардан фойдаланиш билан 
боғлиқ йўналишларининг тез ривожланишига кафолат бўлди. 
Молекуляр маркерларнинг асосий турлари
Молекуляр маркерлар ҳозирги замон генетикасида муҳим ўрин 
тутади. Улар ёрдамида инсон ҳамда ўсимлик ва ҳайвонларнинг ўнлаб 
турлари геномининг батафсил молекуляр хариталари тузилган. 
Хариталарга организмнинг ўсиши ва ривожланиши, морфологик 
белгилари, касалликларга чидамлилик ва бошқа хусусиятларга жавоб 
берадиган генлар белгиланган. Молекуляр маркерлардан популяцион 
генетика, солиштирма генетика ва геномика, филогенетик 


139 
тадқиқотларда кенг фойдаланилади. Молекуляр маркерлар туфайли 
тиббий диагностика имкониятлари кенгаймоқда, ҳайвонлар зотлари 
ва ўсимликлар навларини паспортлаштиришнинг янги янада аниқроқ 
усуллари пайдо бўлмоқда. Молекуляр маркерлардан фойдаланиш 
селекция жараёнини сезиларли даражада тезлаштириш имконини 
беради.
Молекуляр маркерлар (синоним – ДНК-маркерлар) – бу ДНК 
даражасида таҳлил қилинадиган генетик маркерлар. ДНК-маркерлар 
генетик маркерларнинг учинчи авлоди ҳисобланади. Улардан олдин 
оқсил маркерлари, янада илгарироқ эса классик генетик маркерлар 
бўлган. Биринчи марта генетик маркерлардан (“сигнальлар”) 
фойдаланишни назарий асосини тахминан бир аср илгари А.С. 
Серебровский тушунтирган: «… сигнальлар деб биз менделистик 
кузатувлар учун қулай, жойлашуви озми-кўпми маълум бўлган, 
ўрганиладиган трансгрессияланувчи белгига таъсир кўрсатмай ва 
етарлича муайян тарзда таъсир этиб, хромосомаларнинг мазкур 
сигнальлар жойлашган соҳаларини наслдан наслга ўтишини кузатиш 
имконини 
бериб, 
мазкур 
белгининг 
генетик 
таҳлилини 
осонлаштирадиган альтернатив генларни атаймиз» (Серебровский, 
1970). 
Ҳозирги вақтда молекуляр маркерларнинг ўнлаган турлари 
маълум. Асосий таҳлил усулига мувофиқ улар уч гуруҳга бўлинади: 
(1) блот-гибридизация, (2) ПЗР ва (3) ДНК-чиплар ёрдамида 
текшириладиган маркерлар (расм.21.1). 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish