С. А. Эгамбердиева молекуляр



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/140
Sana07.04.2022
Hajmi2,76 Mb.
#533619
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   140
Bog'liq
molekulyar biotexnologiya

геномик селекцияни
қўллаш учун йўл очиб берди 
(Смарагдов, 2009).
Геноми секвенирланиб бўлган турлардан ташқари, геномлари 
ҳали секвенирланмаган, ёки умуман ўрганилмаган ўсимлик ва 
ҳайвонлар турларига нисбатан ҳам геномик селекцияни қўллаш 
истиқболлари пайдо бўлди. Яқинда геномик селекцияда юқори 
самарали DArT-маркерлар усулидан фойдаланиш мумкинлиги 
буғдой мисолида намойиш этилди (Charmet, 2012). DarT усули 
SNPдан уларни ишлаб чиқиш учун геномни секвенирлаш бўйича 
маълумотлар талаб этилмаслиги билан фарқ қилади. 
Геномик 
селекциядан 
MAS 
каби 
ДНК-маркерлардан 
фойдаланиш ва генотип бўйича танлаш тушунилади. Геномик 
селекция MAS дан нимаси билан тубдан фарқ қилади? Биринчидан, 
геномик селекция учун белгиларга таъсир кўрсатадиган генлар 
ҳақидаги билимлар талаб этилмайди, демак, селекция жараёнидан 
олдин кўп йиллик генетик тадқиқотлар керак эмас. Иккинчидан, 
геномик селекция мураккаб полиген назоратга эга белгилар бўйича 
танлашда устунликка эга, айни вақтда MAS одатда фақат 
белгиларнинг моно- ёки олигоген назорати ҳолатида самарали. 
Шунга қарамасдан, агар геномик селекция жараёни белгиларнинг 
номақбул коселекциясига олиб келса (масалан, йирик қорамолда сут 
ишлаб чиқарилишининг ошиши ва маститга мойиллик) MAS учун 
талаб этиладиган тадқиқотларга ўхшаш тадқиқотлардан воз кечиб 
бўлмайди. 
Геномик селекция жараёни уч босқични ўз ичига олади: 
фенотиплаш ва генотиплаш усулларидан фойдаланиб “машқ 
авлодлари” таҳлили, фенотип ва генотип ўртасидаги корреляцияни 
аниқлаш, “селекцияга номзодлар” (selection candidates) орасидан 
генотип бўйича кейинги танлаш. ДНК-маркерлар ёрдамида 
авлодларда сақланиб қоладиган барқарор генлар тармоқларини 
танлаб олиш мумкинлиги аниқланди. Бироқ геномик селекцияни 
муваффақиятли амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар 


146 
фойдаланилаётган маркерлар машқ авлодларининг адекват сони 
ҳамда текширилаётган генотиплар ва маркерлар сонининг тўғри 
нисбатидан иборат. 
Ҳозирги 
вақтда 
чўчқа 
(TOPIGS 
Голландияда
ва INRA Францияда, КазАгроИнновация Қозоғистода, VikingGenetics 
Дания ва Швецияда, LFL-LGL ZuchtData Германия ва Австрияда
шунингдек АҚШда бир қатор компания ва ташкилотлар) ва буғдой 
(INRA Францияда, CIMMYT Мексикада) геномик селекцияси бўйича 
дастурлар энг фаол ривожланмоқда. Геномик селекциядан келадиган 
иқтисодий фойдани йирик қорамолни селекциялаш бўйича 
маълумотлар яхши акс эттиради. Геномик селекция буқаларни 
баҳолашга сарфланадиган маблағнинг 92%ини иқтисод қилиш ва 
баҳолаш вақтини 6 йилдан 1 йилгача ва 9 ойгача қисқартириш 
имконини беради (Смарагдов, 2009). 
Шундай қилиб, молекуляр (ёки ДНК-) маркерлар – бу 
илгаригиларидан эукариотлар геномларида кўп сонли бўлиши ва кўп 
учраши билан фарқ қиладиган ва универсал, демак талаб юқори 
бўлган ва доимо ривожланиб борадиган таҳлил усулларига 
асосланган генетик маркерларнинг янги авлоди. ДНК-маркерлардан 
амалий соҳаларда, хусусан селекцияда фойдаланиш мақсадга 
мувофиқ ва иқтисодий жиҳатдан асосли бўлиб чиқди, уларнинг 
фундаментал тадқиқотларда қўлланилиши эса ўрганилаётган 
объектлар геномларини тузилиши ва эволюциясини тушунишнинг 
янги даражасига чиқиш имконини берди. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish