С. А. Эгамбердиева молекуляр



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/140
Sana07.04.2022
Hajmi2,76 Mb.
#533619
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   140
Bog'liq
molekulyar biotexnologiya

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ 
 
1.
EcoRI рестрикция эндонуклеазаси генини ажратиш 
стратегиясини тавсифланг. 
2. Corynebacterium Erwinia 2,5-DKG-редуктаза генини клонлаш 
стратегиясини тавсифланг. Нима учун бу қизиқиш уйғотади? 
3. Streptomyces ҳар ҳил турларини трансформациялашдаги 
қийинчиликлар нимадан иборат? Уни қандай қилиб енгиш 
мумкин? 
4. Қандай қилиб ген муҳандислиги ёрдамида Streptomyces 
берилган штамми билан антибиотик ишлаб чиқаришни амалга 
ошириш мумкин? 
 
§ 16. Ўсимликлар ген муҳандислиги 
 
1.
 
Ўсимликлар ГМ босқичлари 
2.
 
Агробактериялар ёрдамида ўсимликларни трансформациялаш 
3.
 
Ti-плазмидалар 
Биринчи 
трансген 
ўсимликлар 
(тамаки 
ўсимлиги 
микроорганизмлардан киритилган генлар билан) 1983 йилда олинган. 
1994 йилда АҚШда токсиклик, аллергияга берилувчанлик
мутагенлик ва бошқаларга зарур бўлган барча текширувлардан 
ўтгандан кейин биринчи трансген маҳсулотлар сотувда пайдо бўлди. 
Улар секин етиладиган помидор, шунингдек гербицид-чидамли соя 
бўлган. Ҳозирги вақтда бутун дунёда генетик модификацияланган 
ўсимликларни олиш ва синов ўтказиш билан умумий капитали юз 
миллиард доллардан ортиқ бўлган юзлаб тижорат фирмалари 
шуғулланмоқда. 
Ўсимликларнинг ген муҳандислик биотехнологияси озиқ-овқат 
ва бошқа фойдали маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг муҳим тармоғи 
бўлиб қолди. Ген муҳандислиги усуллари қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларининг янги шакллари, тизмалари, навлари ва 
гибридларининг турли ҳил патогенларга чидамлилигини ошириш ва 
янги навлар чиқариш давомийлигини қисқартириш бўйича қўйилган 
бир 
қатор 
вазифаларни 
ҳал 
қилиш 
имконини 
беради. 
Ўсимликларнинг ген муҳандислиги бутун бир ген муҳандислиги 
каби, қуйидаги асосий босқичлардан иборат:


103 
- генни танлаш ва уни клонлаш; - ўсимлик-реципиент 
генотипини саралаш; - генни киритиш ва ўсимлик-реципиент 
геномида уни экспрессиялаш; - трансформацияланган ҳужайралар 
регенерацияси ва трансген ўсимликларни танлаш. 
Ўсимликларнинг ҳайвонлардан муҳим устунлиги битта 
ҳужайрадан бутун бир ўсимликни олишдан иборат - тотипотентлик. 
Тотипотентлик (ингл. totipotency) – бўлиниш орқали 
организмнинг ҳар қандай ҳужайра турига асос бериш ҳужайранинг 
хусусияти. Ўсимликлар соматик ҳужайраларининг хусусияти муайян 
шароитларда етиштиришдан то етук ўсимлик ва уруғлар олингунга 
қадар ўзининг онтогенетик ривожланиш наслий дастурини амалга 
оширишдан иборат. 
Трансген ўсимликлар олишда асосий муаммолардан бири 
бегона генларни ўсимлик хромосомасига киритиш усулидан иборат, 
яъни 
ўсимлик ҳужайраларининг трансформацияси

Ўсимлик ҳужайрасига киритилган генетик конструкция одатда: 
оқсил-кодловчи структуравий кетма-кетлик, трансляция ва 
транскрипциянинг сигнал элементлари, шунингдек маркер генларни 
ҳам ўз ичига олади. 
Ўсимликларга бегона ДНКни турли хил усуллар билан 
киритиш мумкин. Икки паллали ўсимликлар учун генларни 
горизонтал кўчириш учун табиий вектор – агробактериялар 
плазмидалари мавжуд. Бир паллалилар бўйича эса, охирги йилларда 
уларнинг агробактериал векторлар билан трансформациясида маълум 
ютуқларга эришилган бўлса ҳам ҳали трансформациянинг бундай 
усули жиддий қийинчиликларга дучор бўлмоқда. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish