109
томонлама
тадқиқ
қилинди
.
Азотфиксацияловчи
фермент
нитрогеназа батафсил тавсифланди. Молекуляр-генетик тадқиқотлар
шуни кўрсатдики, бактериялар томонидан азотнинг фиксацияланиши
– бу мураккаб жараён; унда ҳаммаси бўлиб 20 ҳил турли оқсилларни
кодловчи еттита бошқариладиган оперон иштирок этади. Бу
ген
муҳандислиги усули ёрдамида азотни ўзлари ўзлаштира оладиган
ўсимликлар ва бошқа азот фиксацияловчи бактерияларни яратиш
имконини ҳозирча йўққа чиқаради.
Азотфиксацияловчи нитрогеназа
ферменти АТР гидролизи
энергиясидан фойдаланиб, газсимон водород (Н
2
) ҳосил бўлишини
катализлайди.
Rhizobium
нинг баъзи штаммлари гидрогеназа
ферментини синтезлайди. Бу
фермент азот фиксацияланиши
самарадорлигини оширадиган H ни in vivo Н
+
га
айланиш жараёнини
катализлайди. Агар штаммда нофаол гидрогеназа мавжуд бўлса,
унинг азотни фиксациялаш ва ўсимликни ўстириш хусусиятлари
камаяди.
Айтилганларнинг
барчасини
ҳисобга
олиб,
гидрогеназаларнинг клонланган генларини қишлоқ хўжалиги
экинлари билан симбиотик муносабатларга киришадиган
Rhizobium
штаммига киритишга уриниб кўришга киришилди.
Дастлабки
маълумотларга кўра, гидрогеназа генларини ген муҳандислиги
орқали модификациялашни ўтказиб туриб,
Rhizobium
нинг
ўсимликлар ўсишини янада кучлироқ стимуляциялайдиган
хусусиятига эга штаммларини яратиш мумкин.
Rhizobium
штаммлари
ўсимликлар
билан
симбиотик
муносабатларга киришиб, уларнинг илдизларида тугунчаклар ҳосил
бўлишини чақиради, ва бу ерда мазкур бактерияларнинг кўпайиши ва
азот фиксацияси содир бўлади. Оқилона фараз қилиш мумкинки, агар
ген муҳандислиги усуллари ёрдамида кўп сонли тугунчаклар ҳосил
бўлишига имкон берувчи бактерия яратишга эришилса,
Rhizobium
инокуляцияланган
штаммларининг
ўсимлик-симбионтлар
илдизларидан жой эгаллаш учун бўлган курашда ёввойи
типдаги
штаммларга нисбатан рақобабардошлиги ортади. Афсуски, шу нарса
аниқ бўлдики, тугунчаклар ҳосил бўлишида кўпгина турли-туман
генлар иштирок этади, ва бу мураккаблик мувофиқ
молекуляр-
генетик тажрибалар ўтказишни қийинлаштиради.
Бактериялар томонидан ўсимликлар ўсишини билвосита
стимуляциялаш ўсимликларни фитопатоген замбуруғлар ва
110
бактериялар томонидан етказилган зарарлардан ҳимоя қилишдан
иборат. Бундай ҳимоя ўсимликлар ўсишини стимуллайдиган
бактериялар: сидерофорлар томонидан
синтезланган специфик
бирикмалар, антибиотиклар, бошқа кичик молекулалар ва турли хил
ферментлар иштирокида амалга оширилади. Синтезнинг баъзи бир
бошқа маҳсулотлари, хусусан фитогормонлар ва АЦК- дезаминаза
ўсимликлар ўсишига бевосита таъсир кўрсатади.
Умид борки,
қачонлардир санаб ўтилган барча бирикмаларнинг генларидан
бактериялар
–
ўсимликлар
ўсишини
янада
самаралироқ
стимуляторларини яратишда фойдаланиш мумкин бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: